“Ҳудудгазтаъминот” АЖ саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси ҳамда газ хўжалиги хавфсизлик қоидалари бўйича билимларини синовдан ўтказиш учун тест саволлари
Билет - 1
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг мақсади;
Б) Ушбу қонуннинг мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2. Саноат хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз ?
Г) Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ходисаларни ҳамда уларнинг оқибатларидан шахс ва жамиятнинг хаётий муҳим манфаатлари химояланганлиги ҳолати.
3. Саноат хавфсизлиги декларацияси нима мақсадда ишлаб чиқилади?
А) Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
4. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш;
В) Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак.
5. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари;
Г) Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
6. Газлаштириш техник шартларининг амал қилиш муддати қанча ?
А) Газлаштириш техник шартларининг амал қилиш муддати улар берилган кундан бошлаб 2 йилни ташкил қилади. Белгиланган муддат ўтгач, агар истеъмолчи газлаштиришни тугатмаган бўлса, газлаштириш учун янги техник шартлар олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |