Билет 8
1. Газ хавфли ишларига наряд ким томонидан берилади.
А) Бош мухандис томонидан.
Б) Газдан хавфли ишлар корхона бош муҳандиси ёки корхона раҳбари томонидан буйруқ асосида тайинланган мутахассис томонидан тасдиқланган рухсатнома (наряд) асосида бажарилади.
В) Авария-диспетчирлик хизмати бошлиғи томонидан.
Г) Меҳнат муҳофазаси бўлими етакчи мухандиси томонидан.
2. Ишлаб чиқаришдаги қандай бахтсиз ходисалар текширилмайди.
А) Авто авария натижасида олинган жароҳат, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Б) Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
В) Иш жараёнида ходимнинг эҳтиётсизлиги билан қилинган ҳаракатлар натижасида олинган жароҳати ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Г) Иш вақтида содир бўлган ҳар қандай ўлим ёки олинган жароҳат текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
3. Газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари қандай талабларни белгилайди ?
А) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,6 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Б) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган табиий газ ва СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
В) Қоида ёқилғи сифатида фойдаланиладиган босими 1,2 мега-паскалдан юқори бўлмаган табиий газ ва босими 1,6 мегапаскалдан юқори бўлмаган СУГ билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Г) Қоида табиий ва суюлтирилган газ транспорти ва таъминоти тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |