12. Қандай ҳолатларда ўлчаш воситаларидан (манометр) фойдаланиш мумкин эмас.
А) Шкаласининг кўриниши имкони бўлмаган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи «нолга» қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Б) Тамғаси бўлмаган, текшириш муддати ўтиб кетган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи 10% гача хатолик кўрсатган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
В) Тамғаси бўлмаган, текшириш муддати ўтиб кетган, шикастланган ёки ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи «нолга» қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
Г) Ўчирилганда шкаланинг кўрсаткичи «нолга» қайтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин эмас.
13. Аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси бўйича амалий машғулотлар ўтказиш муддатлари.
А) Аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси бўйича ҳар бир бригада учун режадаги мавзуга оид — ҳар хафта камида бир маротаба;
турли ташкилотларнинг тегишли хизматлари билан биргаликда ишлаш режалари бўйича — ойда камида бир маротаба.
Б) Аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси бўйича ҳар бир бригада учун режадаги мавзуга оид — ҳар ойда камида бир маротаба;
турли ташкилотларнинг тегишли хизматлари билан биргаликда ишлаш режалари бўйича — йилига камида тўрт маротаба.
В) Аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси бўйича ҳар бир бригада учун режадаги мавзуга оид —йилига камида бир маротаба;
турли ташкилотларнинг тегишли хизматлари билан биргаликда ишлаш режалари бўйича — йилига камида уч м маротаба.
Г) Аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси бўйича ҳар бир бригада учун режадаги мавзуга оид — ҳар олти ойда камида бир маротаба;
турли ташкилотларнинг тегишли хизматлари билан биргаликда ишлаш режалари бўйича — йилига камида бир маротаба.
14. Қандай холларда газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
А) Ертўлалар, туннеллар, коллекторлар, йўлак (подъезд)лар, бинонинг биринчи қаватидаги хоналарда табиий газнинг ҳажмий миқдори 1 фоиздан ёки СУГнинг миқдори 0,4 фоиздан ортиқлиги аниқланганда газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
Б) Ертўлалар, туннеллар, коллекторлар, йўлак (подъезд)лар, бинонинг биринчи қаватидаги хоналарда табиий газнинг сизиб чиқиши аниқланганда газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
В) Ертўлалар, туннеллар, коллекторлар, йўлак (подъезд)лар, бинонинг биринчи қаватидаги хоналарда табиий газнинг ҳажмий миқдори 10 фоиздан ёки СУГнинг миқдори 4 фоиздан ортиқлиги аниқланганда газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
Г) Ертўлалар, туннеллар, коллекторлар, йўлак (подъезд)лар, бинонинг биринчи қаватидаги хоналарда табиий газнинг хиди сезилса дарҳол газ қувурлари таъминот тизимидан зудлик билан узиб қўйилади ва хавфли жойдан одамларни эвакуация қилиш чоралари кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |