4. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида 2022 йил мобайнида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар нечаси оқибати енгил билан тугаган?
. Жавоби: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.
.
5. Куйиш ва захарланиш турлари қандай.?
Жавоби : Куйиш натижасида инсон танасига етказилган зарар даражаси турлари 4 хил бўлинади.
1. қизариб доғ кўринишда бўлади. 2. Қизариб сувли пуфакча хосил бўлади.
3. Тери қатлами куйиб оқиб тушуши. 4. Этигача пишиб қолиши
Заҳарланиш белгилари ва аломатлари:
Кўнгил айниши, қайт қилиш.
Ич кетиши.
Кўкрак ёки қорин оғриши.
Нафас олишнинг бузилиши.
Кўп терлаш.
Сўлак ажралиши.
Ҳушдан кетиш.
Мускул учиши ва тортишиши.
Лаб атрофи, тил ёки тери куйиши.
Терининг нотабиий рангга кириши, қичиши, жароҳатлар пайдо бўлиши.
Жабрланувчининг ғалати хатти-ҳаракатлари.
Заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш:
Заҳарланиш билан боғлиқ ҳар қандай шошилинч вазиятда биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаларига амал қилинади.
Жабрланувчидан ёки гувоҳлардан қандай турдаги заҳарловчи модда қабул қилингани, қанча қабул қилингани ва қанча вақт ўтгани сўраб-суриштирилади.
Агар заҳарли модда тури номаълум бўлса, тиббий экспертиза қилиш учун қусуқ массасидан озроқ олинади.
6. Ходим хизматга чиқиши (сменага тушуши) пайтида Меҳнат мухофазаси буйича қайси хужжатларни олиб юришга мажбур агар улар бўлмаса ходимни ишга қўймаслик мумкин?
6.Жавоб: Меҳнат мухофазаси буйича билимларни текшириш “Гувохномаси” ва Меҳнат мухофазаси буйича огохлантириш талонлари 3 хил, ходим хизматга чиқишидан олдин бўлиши лозим. Меҳнат мухофазаси буйича билимларни текшириш “Гувохномаси” ва Меҳнат мухофазаси буйича огохлантириш талонлари ходимда бўлмаса №1 сонли яшил талон олинади далолатнома ва баённома тузилиб чора куришлик учун отряди юборилади ва “Хайфсан” интизомий жазо берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |