6.Темир йўл худудида бирон бир янгилик киритилганда қайси йўриқнома ўтилади.
Жавоби: Навбатдан ташқари йўриқнома қуйидаги ҳолатларда ўтилади:
- хизмат ўташ тартиби ва шароитлари ўзгарса, ёки янги ускуна ва қурилмалар хизматга тадбиқ қилинса;
- бўлинмада кўнгилсиз ходиса ёки авария ҳолати рўй берса, ёхуд юқори рахбариятнинг бахтсиз холат тўғрисидаги хабарномаси (телеграмма) келса;
- хизматни хавфсиз олиб бориш бўйича янги қоида ва қўлланмаларни тадбиқ қилиш билан боғлиқ бўлган қўшимча талабларни ишчи ходимларга етказиш зарурати туғилса;
- таъсир этиш чоралари кўрилишидан қатъий назар хизматни хавфсиз олиб бориш бўйича қоида ва қўлланмаларнинг ишчилар томонидан бузилишига йўл қўйилиши аниқланган ҳолатда;
Билет №5
.
1. Жарохат турлари нечатага бўлинади.
Жавоби : Жароҳат турлари
Организмдаги жароҳатлар кесилган, чопилган, санчилган, урилган, юлинган, лат еган, ўқ теккан, йиртилган ва тишлангандаги турларга бўлинади.
Кесилган жароҳат ўткир буюмлар (пичоқ, шиша, ойна, скалпел, устара ва бошқалар) таъсирида вужудга келади. Кесилган жароҳатларнинг чети текис, эзилмаган бўлади, яра йиртилиб қолади ва кўп қон кетиши билан фарқланади.
Чопилган жароҳат ўткир, аммо оғир қуроллар (болта, қилич ва бошқалар) билан урилганда пайдо бўлади. Жароҳатнинг четлари текис, аммо юмшоқ тўқималар бирмунча мажақланган бўлади, шикаст еган жой каттагина бўлиб, кўпинча суяклар ҳам шикастланади.
Санчилган жароҳат найза, пичоқ, игна, бигиз, мих ва санчадиган бошқа буюмлар урилишидан вужудга келади. Жароҳатнинг кириш тешиги кичик, канали эса тор ва чақур бўлади. Жароҳат канали бўйлаб қон томирлари, нервлар ва органлар шикастланиши мумкин. Санчилган жароҳат айниқса хавфли ҳисобланади, чунки унинг чуқурлигини ва ички органларга шикаст етган-етмаганлигини аниқлаш қийин бўлади. Бунда ички органлардан кўп қон кетиши ва ҳар хил асоратлар қолиши мумкин. Юрак ва йирик қон томирлари жароҳатланганда, қон гавда бўшлиғига (кўкрак, қорин бўшлиқларига) бемалол қуйилади.
Урилган жароҳат тўқималарга ўтмас, лекин оғир нарса билан урилганда (болға, тош билан, оғир юк тушиб кетганда) пайдо бўлади. Жароҳатнинг чети мажақланган, эзилган, нотекис бўлиб, каттагина жойдаги юмшоқ тўқималар шикастланади. Деярли унча қон оқмайди, лекин эзилган юмшоқ тўқималар нобуд бўлиши ва инфекция ривожланиши учун қулай муҳит туғилади.
Агар жароҳатлар юлиниш (қўл ёки оёқ узилиб кетганда) ва лат ейишдан ҳосил бўлса, улар қаттиқ оғрийди ва кўпинча шокка сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |