Билет №1 Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг


Download 0.9 Mb.
bet1/67
Sana02.05.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1420422
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
2023 йил ММҚ ва ТХ билетлари савол ва жавоблари


ЎТЙ” АЖ Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси Тошкент отряди ишчи ходимларининг мехнатни мухофоза қилиш бўйича 2023 йилда ўтказиладиган имтихон билет савол-жавоблари.
Билет № 1
1.Ис газидан захарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартибини айтиб беринг
.Жавоби: Ис гази (углерод оксиди) билан заҳарланиш
Ис гази — рангсиз ва ҳидсиз газ. Ис газининг асосий хавфли томони шундаки, у ўпка орқали қон ҳужайраларига тез кириб олиб, унда мавжуд бўлган кислород ўрнини эгаллайди. Бунинг натижасида организмда кислород очлиги (гипоксия) келиб чиқади.
Заҳарланиш бензинли двигателлар ишлаши (ишланган газлар)дан, табиий газ ёнишидан, ёнқин пайтида ҳамда баъзи саноат объектларида рўй бериши мумкин.
Ис гази билан заҳарланиш белгилари ва аломатлари:

  • Бош оғриғи, кўнгил айниши.

  • Нафас қисиши.

  • Мия чалқиши.

  • Тери олча рангини олади.

  • Ис газининг узоқ вақт ва бевосита таъсири ўлимга олиб келиши мумкин.

Ис гази билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш:

    1. Жабрланувчини заҳарланиш зонасидан тоза ҳавога олиб чиқиш.

    2. Ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш лозим.

2.Жорий(текущий) ва навбатдан ташқари ( внеочеред.) йўриқномалар қачон ўтказилади.
.Жавоби: Шахсий таркибнинг хизматга чиқишидан олдидан, хамда хизмат билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этилган вақтларда (юк ортиш ва тушириш, худудларни йиғиштириш, тартибга келтириш, авария оқибатларини тузатиш, шанбаликлар ва х.к.) ўтказилади.
Навбатдан ташқари йўриқнома:
-хизмат ўташ тартиби ва шароитлари ўзгарса, ёки янги ускуна ва қурилмалар хизматга тадбиқ қилинса;
-бўлинмада кўнгилсиз ходиса ёки авария ғолати рўй берса, ёхуд юқори рахбариятнинг бахтсиз холат тўғрисидаги хабарномаси (телеграмма) келса№
- хизматни хавфсиз олиб бориш бўйича янги қоида қўлланмаларни тадбиқ қилиш билан боғлиф бўлган қўшимча талабларни ишчи ходимларга етказиш зарурати туғилса;
- таъсир этиш чоралари кўрилишидан қаътий назар хизматни хавфсиз олиб бориш бўйича қоида ва қўлланмаларнинг ишчилар томонидан бузилишига йўл қўйилиши аниқланган ҳолатда;
- ишда танаффуслар бўлса: меҳнат хафсизлиги қўшимча (юқори) талаблар қўйилган ишчилар учун-30 календар кундан ошмаган муддатда ; бошқа ишчилар учун 60 календар кундан ошмаган муддатда;
-ишчи ходим хизмат сафарига юборилса, жумладан хизматнинг бошқа хусусиятлари бўлган ишга юборилса;
- бўлинмада меҳнат мухофазаси қоидалари асосида махсус тартиб (особый режим) тадбиқ қилинса.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling