Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Газ билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби?


Download 150.06 Kb.
bet35/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Газ билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби?

Газ билан заҳарланиш уч даражага бўлинади:

Нафас олмаслик жабрланганнинг оғзи олдига келтирилган ойнанинг терламаслигидан аниқланади. Юрак тўхтаганлиги пульс йўқлигидан аниқланади.
Газ билан заҳарланганда жабрланганни тозза ҳавога, қишда эса яхши шамоллатиладиган хонага олиб чиқиш зарур. Биринчи тиббий ёрдамни чақириш зарур.
Заҳарланишнинг енгил даражасида жароҳатланганга ҳаракатланиш учун ёрдам кўрсатиш, иллиқ сув ичириш ва зарур ҳолда юрак томчиларини ичириш керак.
Ўрта даражасида жабрланганни ўтирғизиш ёки ётқизиш, устидаги кийимни ечиш, нашатир спиртига намлатилган пахтани вақти-вақти билан силкитиб туриш (нашатир спиртига намлатилган пахтани бурун олдида қолдирмаслик зарур, чунки буғилишга олиб келиши мумкин), чаккаларга суртиб туриш ва ҳушига келтириш зарур.Оёқлар иссиқда бўлиши керак.
Оғир даражасида, нафас олмаса ва пульси йўқлигида сунъий нафас бериш ва юракни тўғридан-тўғри бўлмаган уқалаш зарур.
Билет №19

  1. Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар турларини санаб ўтинг?

Меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар 2 турга бўлинади: кириш йўл-йўриғи ва иш жойидаги йўл-йўриқлар. Иш жойидаги йўл-йўриқлар ўз навбатида 4 турга бўлинади: бирламчи йўл-йўриқ, жорий йўл-йўриқ, даврий йўл-йўриқ ва навбатдан ташқари йўл-йўриқ. Умумий ҳисобда меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқлар 5 турга бўлинади: кириш, бирламчи, жорий, даврий ва навбатдан ташқари.

  1. Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи томонидан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари?

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш Меҳнат Кодексига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling