Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Ишнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар?


Download 150.06 Kb.
bet37/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Ишнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар?

Электр хавфсизлигини таъминловчи ташкилий тадбирларга қуйидагилар киради:

  • персонални тиббий кўрикдан ўтиши ва касб танлови;

  • ишни наряд-ижозат ёки фармойиш билан расмийлаштириш;

  • йўл-йўриқ ва ишга рухсат бериш;

  • иш давомида назорат;

  • ишдаги танаффусларни расмийлаштириш;

  • бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш;

  • ишни тугашини расмийлаштириш.

  1. Ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий талаблар?

Ёнғинни олдини олишнинг асосий чоралари барча ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқилиши ва уларнинг бажарилишини назорати, янги қурилиши лойиҳаларида ёнғин хавфсизлиги талбалрни бажарилиши, махсус белгиланган жойларда оловга бардош материалларни ишлатиш, объектларни етарли миқдорда ёнғин-техник ускуналар, анжомлар ва бирламчи ўт ўчириш воситалар билан жиҳозлаш, ёнғин хавфи мавжуд моддалар, материаллар, ёнувчан суюқликлар, ёнғин хавфсизлиги деворлари ва эвакуация йўллари ускуналарини сақланиши, кимёвий моддаларнинг ёнғин хавфлилиги бўйича хоссаларини билиш ва бошқалар киради

  1. Биринчи тиббий ёрдам” нимани англатади?

Биринчи тиббий ёрдам – бу тиббиёт ходими бўлмаган ёки жабрланганни ўзи амалга оширувчи, жабрланганни хаёти ва соғлиғини тиклаш ва сақлаб қолишга йўналтирилган тадбирлар жамланмаси.
Ҳар бир ходим лавозим мажбуриятларини бажариши каби малакали ёрдам кўрсатишни билиши зарур.
Ёрдам кўрсатувчи:

  • одам организмининг ҳаёт учун муҳим бўлган функциялари бузилишларининг асосий белгиларини;

  • жабрланганни олган жароҳати характерига қўлланиладиган биринчи ёрдам кўрсатишнинг умумий принциплари ва усулларини;

  • жабрлангаларни ташиш ва эвакуация қилишни асосий усулларини билиши зарур.

Ёрдам кўрсатувчи:

  • жароҳатланганни холатини баҳолашни ва у биринчи навбатда қайси ёрдамга мухтожлигини аниқлашни;

  • юқори нафас олиш йўлларини бемалол ўтказувчанлигини таъминлашни;

  • “оғиздан оғизга” (оғиздан бурунга) сунний нафасни амалга оширишни, юракни ёпиқ уққалашни ва унинг эффектини баҳолашни;

  • жгут, босувчи бойлагич қўйиш, бармоқ билан томирни босиш йўли билан вақтинчалик қон оқишини тўхтатишни;

  • жарохатланганда (жарохатланиш, куйиш, совуқ олдирганда, лат еганда) бойлагични қўйишни;

  • суяк синганда, қаттик лат еганда ва бошқа ҳолатларда жарохатланган қисмни иммобилизатсия қилиш;

  • иссиқ ва қуёш урганда, чўкишда, кучли заҳарланишда ёрдам беришни;

  • одамларни кўчиришда қўл остидаги воситалардан фойдаланиш;

  • жабрланганни тез ёрдам машинаси ёки бошқа йўли бир бўлган транспорт билан етказишни мақсадга мувофиқлилигини аниқлашни;

биринчи ёрдам қутисидан фойдаланишни билиши керак.



Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling