Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?
Билет №22 Меҳнат муҳофазаси бўйича даврий йўл-йўриқнинг мақсади нима?
Download 150.06 Kb.
|
савол ва жавоблар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарарли ишлаб чиқариш омили” нима дегани Зарарли ишлаб чиқариш омили
- Электр жароҳатлар турлари Электр жароҳатлар
- Электрик белгилар
- Электроофтальмия
- Ёнғин тревогаси”
- Электр токи таъсиридан шикастланган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби
Билет №22
Меҳнат муҳофазаси бўйича даврий йўл-йўриқнинг мақсади нима? Даврий йўл-йўриқнинг мақсади – муайян даврдан кейин ходимларнинг асосий ва улар томонидан бошқа тез-тез бажариладиган ишларни хавфсиз бажариш бўйича билимларини янгилаш ва тўлдириш. “Зарарли ишлаб чиқариш омили” нима дегани? Зарарли ишлаб чиқариш омили – таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Электр жароҳатлар турлари? Электр жароҳатлар – бу маҳаллий шикастланишлар (куйишлар, электрик белгилари, терининг металланиши, механик шикастланишлар, электроофтальмия). Токли куйишлар контактли ва ёйлига бўлинади. Электрик белгилар – инсон терисини устки қисмида кулранг ёки оч-сариқ рангдаги зичлашган участкалари. Терининг металланиши – терининг устки ыатламига металлнинг майда заррачаларини сингиши. Электроофтальмия – электр ёйидаги кучли ультрабинафша оқими натижасида кўз ташқи пардасининг шамоллаши. Ёнғин тревогаси сигналларини айтиб беринг? “Ёнғин тревогаси” сигнали битта узун ва иккита қисқали товуш орқали «..» гуруҳли берилади. Зарурият пайдо бўлганда ҳар бир темирйўлчи томонидан сигнал берилади. Электр токи таъсиридан шикастланган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби? Жабрланувчини электр токи таъсиридан озод қилингандан кейин унинг холати қуйидаги аломатларидан белгиланади: а) хуши: тиниқ ёки йўқ, бузилган (жабрланган хаяжонланган ҳолда); б) тери ва кўринарли шаллиқ қопламалари ранги бинафша, кўкимтир ёки оқимтир ранда. в) нафас: нормал, йўқ, бузилган (юзаки, хириллоқ); г) уйқу артерияларида пульс: яхши аниқланади (бир маромда ёки нотўғри), ёмон аниқланади, йўқ; д) кўз қорачиғи: қисқарган, кенгайган. Ёрдам берувчи белгиланган малакада, ўзини бошқарган ҳолда, 1 дақиқа давомида жабрланган холатига баҳо бериш, қайси хажмда ва тартибда унга ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилиши мумкин. Тери қопламаси ранги ва нафаснинг мавжудлиги (кўкрак қафасининг кўтарилиши ва тушишига қараб) ташқи томондан баҳо берилади. Уйқу артериясида пульс иккинчи, учинчи ва тўртинчи бармоғининг юмшоқ қисмини бўйин қисмидаги кекирдак олмаси билан бошни қимирлатиш мушаклари оралиғига жойлаштириб, умуртқага секин босиб ушлаб кўрилади. Уйқу артериясидаги пульсни аниқлаш усулини ўзида ёки ўз яқинларида ўрганиш осон. Кўзлар ёпиқлигида кўз қорачиғини кенглигини қуйидаги усулда аниқланади: кўрсаткич бармоғларини юмшоқ томонини иккала кўзнинг юқори қовоғи қўйиб секинлик билан босилади ва тепага кўтарилади. Бунда кўз коваги очилади ва оқ фонда юмалоқ рангдор пардаси, марказида эса айлана шаклдаги қора қорачиқ кўринади, уларнинг қисқарган ёки кенгайганлигини рангдор пардада эгаллаб турган юзасига қараб баҳо берилади. Агар жабрланганда ҳуши, нафаси, пульси йуқолган, тери қопламаси кўкимтир рангда, кўз қорачиғи диаметри 0,5 см. бўлса у клиник ўлим ҳолатида деб ҳисоблаш мумкин. Агар жабрланган ҳушида бўлса, лекин бунга қадар ҳушдан кетган ёки ҳушсиз ҳолатида, аммо бир текисдаги нафас олиши ва пульси сақланган бўлса, уни тўшамага ётқизиш, масалан уст кийимига; нафасини қисувчи уст кийимини олдини ечиш, тоза ҳаво оқимини яратиш; агар совуқ бўлса танани қиздириш; агар иссиқ бўлса салқинлиқкни таъминлаш; узлуксиз пульси ва нафасини кузатиб тўлиқ сокинликни яратиш; ортиқча оламларни чиқариш зарур. Жабрланган беҳуш ҳолатда бўлса унинг нафас олишини кузатиб туриш ва агар нафас олиши тилини тортишиши сабабли бузилса бармоқлари билан таг жағини ушлаб, олдинга тортиш ва шу ҳолатда тил тортиши тўхтаганга қадар ушлаб туриш зарур. Врачни ҳолат жойига чақириш имконияти бўлмаса, жабрланганни яқин давоолаш муасассасига етказишни таъминлаш зарур. Жабрланганни фақат қониқарли нафас олиши ва пульси борлигида ташиш мумкин. Download 150.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling