Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Ишни хавфсизлигини таъминловчи техник тадбирлар?


Download 150.06 Kb.
bet39/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Ишни хавфсизлигини таъминловчи техник тадбирлар?

Электр хавфсизлигини таъминловчи техник тадбирларга қуйидагилар киради:

  • электр ускунасини ўчириш;

  • қолдиқ зарядни олиб ташлаш;

  • кучланиш йўқлигини текшириш;

  • ерга улагични ўрнатиш;

  • плакатларни осиш;

  • иш жойини тўсиқлаш

  1. Қайси электр иситгич анжомларидан хоналарда фойдаланишга рухсат берилади?

Биноларда электр ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берувчи, заводда таёрланган электр иситгич анжомларидан фойдаланишга рухсат берилади. Ҳар қандай турдаги электр иситгичлардан фойдаланганда ходим фойдаланиладиган ускуна, қўшилиш жойи, бошқариш тугмалари билан элементар танишганлиги, эҳтиёткорликнинг асосий чораларига риоя этиши зарур. Таъминот тизими созлигида, очиқ бўлмаган, қийшаймаган жойларсиз, вилкаси, химоя корпуси соз бўлган, ёнғин пайдо бўлишини олдини олувчи иссиқлик ҳимояси мавжуд бўлган асбоблардан фойдаланиш мумкин.

  1. Одамни электр токи таъсиридан қутқариш тартиби?

Кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиниш кўп холларда нафас олиш ва қон айланишни тўхтатишига олиб келиши мумкин бўлган мушкларнинг тартибсиз тортишиб қисқаришига ва умумий сесканишга олиб келади.
Шунинг учун ёрдам берувчининг биринчи харакати жабрланганни тегиб турган электр ускунаси шу қисмини тезда ўчиришдир. Ўчириш ўчиргич, рубильник ёки бошқа коммутацион аппарати ёрдамида, ҳамда химояловчи қурилмаларни ечиш ёки бураб олиш, штепсел боғламларни ажратиш йўли билан адратишдир. Агар жабрланган баландликда бўлса баландликдан йиқилишини олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Жабрланувчини 1000 Вга қадар ток ўтказувчи қисмлардан ёки симдан ажратиш учун арқон, таёқ, ёғочдан ёки ҳар қандай электр токи ўтказмайдиган қуриқ жисмдан фойдаланиши зарур. уни уст-кийимидан тортиб олиш мумкин (агар у қуруқ ва танадан ажарлувчи бўлса), масалан жабрланувчининг уст-кийим билан қопланмаган танасини қисмларига ва атрофдаги метал жисмларга тегиб кетишни олдини олиб пиджаги ёки пальтосининг таг қисмидан, ёқасидан.
Жабрланганни оёғидан тортишда, қўллар яхши химояланмаган бўлса ёрдам берувчи пойафзалига ва уст кийимига тегмаслиги керак, чунки пойафзал ва уст кийим нам бўлиши ва яхши электр токи ўтказгичи бўлиши мумкин.
Шу жумладан ёрдам берувчи қўлларига диэлектрик қўлқоплар кийиши ёки қўлларни шарф билан ўраши, унга мовут фуражкасини кийгизиши, пиджак ёки пальтонинг енгини тортиши, жавбрланган устига резинали гиламча, резина сифат мато (плаш)ни ёки оддий қуруқ матони тўшаши зарур.
Резинали гиламча, қуруқ ёғоч ёки бирон-бир электр токи ўтказмайдиган тўшама, уст кийим ўрамасига туриб олб ўзини химоялаш мумкин.
Жабрланганни ток ўтказувчи қисмлардан ажратишда бир қўллаб ҳаракатланиш, иккинчи қўл эса чўнтакда ёки белнинг орқасида ушлаш тавсия этилади.
Агар электр токи жабрланувчи орқали ерга ўтаётган бўлса ва у тортишиб қўлида биронта ток ўтувчи элемент (масалан сим) ни сиқиб турган бўлса, ўзига ва жабрланганга нисбатан юқорида кўрсатилган хавфсизлик чораларига риоя этиб, жабрланганни ердан узиш (тагига қуруқ ёғоч суқиш ёки арқон билан оёғларини ердан тортиш ёки уст-кийимидан тортиш) осон. Симларни қуруқ ёғоч сопли болта билан чопиш ёки озоляцияланган дастали асбоб (ўткир жағли омбир, пассатиж ва бошқалар) билан кесиб ташлаш мумкин. Симларни алоҳида чопиб ва кесиб ташлаш зарур, шу қаторда имконият даражасида қуруқ ёғочда, ёғоч норвонда туриш тавсия этилади. Дастасини қуруқ мато билан ўраган ҳолда изоляцияланмаган асбоб билан ҳам фойдаланиш мумкин



Download 150.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling