Билет №6 Суспензияни ажратиш усуллари. Турли жинсли системаларни ажратиш усуллари
Download 334.71 Kb. Pdf ko'rish
|
ноорганика билет 6
Билет №6 1. Суспензияни ажратиш усуллари. Турли жинсли системаларни ажратиш усуллари Озиқ-овқат маҳсулотлари технологиясининг бир қатор босқичларида турли жинсли системаларни ажратиш билан боғлиқ муҳандислик масалалари кўплаб учрайди. Масалан, хом-ашёларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш, вино ва суслоларни тиниқлаштириш, (яъни улар таркибидан эркин сузиб юрувчи заррачаларни ажратиб олиш), ўсимлик мойини тиндириш ва фильтрлаш, ўстирилган товар ҳамиртурушни суюқлик муҳитидан ажратиб олиш, пиво таркибидан ачитқиларни ажратиш, дон маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнларида ҳосил бўлувчи чангли ҳавони тозалаш, оқава сувларни тиндириш каби бир қатор операциялар гетероген системаларни ажратиш жараёнларига мисол бўлади. Самарали ажратиш усулларини танлаш пайтида турли жинсли системаларни ташкил этувчи фазалар ҳолати, уларнинг ўлчамлари, зичликлари ўртасидаги фарқ ва муҳитнинг қовушқоқлиги эътиборга олинади. Турли жинсли системаларни ажратиш учун қўйидаги гидромеханик усуллардан фойдаланилади: - чўктириш; - -фильтрлаш; - центрифугалаш; - суюқлик ёрдамида ажратиш. Оғирлик кучи, инерция кучлари, жумладан марказдан қочма куч ва электростатик кучлар таъсирида суюқ ва газ системалари таркибидан суюқлик ёки қаттиқ жисм заррачаларини ажратиб олиш усули чўктириш деб юритилади. Агар чўктириш оғирлик кучи таьсирида амалга оширилса, бу жараён тиндириш дейилади ва ундан бирламчи ажратиш услуби сифатида фойдаланилади. Суюқ ва газсимон аралашмаларни ғовак структурали материал (фильтрловчи материал) ёрдамида ажратиш фильтрлаш деб аталади. Ушбу жараённи амалга ошириш пайтида суюқлик ва газ фильтрловчи материал ғоваклари орқали ўтади, қаттиқ модда заррачалари эса материал юзасида ушланиб қолади. Фильтрлаш жараёни асосан суспензия ва чангларни босим остида ёки марказдан қочма куч таьсирида тўла тозалаш учун қўлланилади. Суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма кучлар таьсирида, яхлит ёки ғовакли тўсиқлар ёрдамида ажратилса, бу жараён центрифугалаш деб аталади. Ушбу жараён пайтида чўкма (қаттиқ фаза) ва фугат (тиниқ суюқлик фазаси) ҳосил бўлади. 2. Хлорид кислота ишлаб чиқариш технологияси . Vodorod xloridning suvli eritmasi xlorid kislota deb nomlangan, chunki uzoq vaqt davomida u osh tuzidan sulfat kislotasi bilan ta’sirlanib olingan. Bu,uzoq vaqt davomida xlorid kislota ishlab chiqarish usuli sulfat usuli deb ataladigan edi. Keyin uni sintetik olish usullari ishlab chiqarildi. Bundan tashqari, muhim miqdordagi vodorod xlorid organik xlorlashda yon mahsulot sifatida olingan moddalardir.Shunday qilib, sanoatda xlorid kislota quyidagicha yo’llar bilan olinadi: – sulfat; – sintetik; – bir qator jarayonlarning yon maxsulotlar(yon gazlar)dan. Barcha holatlarda xlorid kislota ishlab chiqarish ikki bosqichdan iborat: 1) vodorod xloridni olish 2) vodorod xloridning suvga singishi (yutilishi). Download 334.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling