«Билим чексиз хазина»


Download 75.61 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi75.61 Kb.
#1558491
  1   2   3   4
Bog'liq
«Билим чексиз хазина»








Биология, физика, кимё табиий
уйғунлашган фанлардир!

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек “Соғлом авлодни тарбиялаш-буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир” деб айтилган теран маъноли сўзлари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни маънавий ва жисмоний тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришни англатади.


Шу мақсадда ҳозирги кунда Республикамизда таълим соҳасида ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир ўқитувчининг бугунги кундаги асосий вазифаси дарс муқаддас эканлигини масъулият билан англаши билан “Дарс муқаддас”, “Муракаб фанни-ўрганаман”, “Ўрган-ўргат”, “Соғлом муҳит-соғлом жамоа”, “Яхши муаллим-сифатли таълим” каби инновацион тадбирлар комплексини амалга оширишда ўсиб келаётган ёшларга замонавий билимлар бериш, касб–ҳунар ўргатиш, иқтидори, қобилиятини ўстириш, айни пайтда уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириш, маьнавий баркамол инсон бўлиб етишишлари, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган-комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир.
Ҳозирги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг, ахборот коммуникация технологияларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан юқори босқичга кўтаришда умумтаълим мактабларида бир неча йиллардан буён ҳар бир ўқув предмети бўйича ўтказиб келинаётган фан ойликларининг ўрни беқиёсдир.
Жумладан, март ойида биология, физика, кимё фанлар ойлиги ўтказилади.
Фaн oйлигини ўткaзишдaн мaқсaд иқтидoрли ўқувчилaрни aниқлaш, улaрнинг интeллeктуaл сaлoҳиятини ўстириш, фaнгa бўлгaн қизиқишлaрини oшириш вa ўқувчилaрнинг дaрслaрдaн oлгaн назарий билимлaрини aмaлиётда қўллaй олишгa ўргaтишдир. Ҳaр бир фaн ўқитувчиси oй дaвoмидa ўзининг ижoдкoрлигини, пeдaгoгик мaҳoрaтини, истeъдoд вa қoбилиятини нaмoён қилиб, oчиқ дaрслaр, тўгaрaк мaшғулoтлaри вa тaдбирлaрни нoaнъaнaвий тaрздa илғор пeдaгoгик ва ахборот коммуникацион тexнoлoгиялaрдaн фoйдaлaнгaн ҳoлдa тaшкил этaди.
Умумий ўрта таълим муассасаларида биология, физика, кимё фанлари табиий фан бўлиб, унда кечадиган ҳодиса ва жараёнлар бевосита оламда, инсоният дунёсида пайдо бўлганлиги учун кўз билан кўриб бўлмаслиги боис ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш, дарс сифатини, таълим жараёнини янада юқори кўрсаткичларга кўтаришда фанлараро боғлиқлик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Download 75.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling