Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси


Download 467.5 Kb.
bet1/13
Sana18.06.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1593803
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
nodira


Мавзу: Спортчи ўспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси.

Кириш


I-Боб. Муаммонинг илмий-назарий таҳлили.
1.1§ Ўспиринлик даврининг ўзига хос психологик хусусиятлари.
1.2§ Ўспиринлар ижодий тафаккурининг ижтимоий-психологик омилларга боғлиқлиги.
II-Боб. Ижодий тафаккур муаммосини ўрганишдаги психологик ёндашувлар.
2.1§ Ижодий тафаккур тўғрисида шарқ мутафаккирларининг психологик қарашлари.
2.2§ Ўспиринлар тафаккурининг хориж психологиясида ёритилиши.
III-Боб. Муаммонинг амалий-психологик ўрганилиши.
3.1§ Ўспиринларда ижодий тафаккур даражасини экспериментал ўрганишнинг психологик тавсифи.
3.2§ Ўспиринларда ўтказилган тафаккур тадқиқотининг таҳлили ва талқини.
Хулоса
Тавсия

Адабиётлар рўйхати


Илова
Фикр қарамлиги,тафаккур қуллиги
ҳар қандай иқтисодий ёки сиёсий
қарамликдан кўра дахшатлидир.
И.А.Каримов


КИРИШ
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви миллий маданиятимиз тарихини холисона ўрганишга катта имкониятлар яратди ҳамда миллий қадриятларимизни тиклаш, ҳур фикрлашга шароит туғдирди.
Миллий мустақиллик йўлидан дадил одимлаб борилаётган бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса ёшларни мустақил ўқиб-ўрганишлари, изланишлари учун барча имкониятлар очиб берилмоқда. Шу билан бирга эркин фикрлашга, ўз-ўзига нисбатан ишонч ҳиссини ортишига, мустаҳкамланишига бўлган талаб кундан-кунга кучаймоқда.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов асарларида, «Таълим тўғрисида»ги қонунда, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да, Миллий истиқлол ғоясида ўспиринлар олдига улкан вазифалар қўйилади, уларнинг комил инсон бўлиб етишишлари учун эса умуминсоний ва миллий маънавият ҳамда қадриятлардан унумли фойдаланиш, уларни янги техника, технологиялар билан муттасил таништириб бориш лозим.
Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ соғлом авлод тарбияси устувор вазифа деб белгиладик. Баркамол авлодни тарбиялаш масаласини давлат сиёсати даражасига кўтардик. Биз соғлом авлод деганда нимани тасаввур қиламиз? Соғлом авлод ғояси орқали биз олдимизга қандай мақсадларни қўямиз? Соғлом авлод деганда, шахсан мен: энг аввало, соғлом наслни нафақат жисмонан бақувват, шу билан бирга, руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман. Буюк давлатни фақат соғлом миллат, соғлом авлодгина қура олади.
Тадқиқ қилинаётган муаммонинг долзарблиги қуйидагиларда ўз ифодасини топади.
Ҳозирги кунда ўспиринлар тафаккурининг мустақиллиги ҳамда улардаги ижодий изланишлар муҳимлиги давр талабидир. Мустақилликка эга бўлган ватанимизда ёшларни изланишлари, янги-янги кашфиётларнинг очишлари асосий масала саналади. Шу билан бирга давлатимизни юксалтиришга хизмат қилувчи асосий куч мустақил фикрловчи ёшлар ҳисобланади.

  1. Мазкур ёш даври ўзининг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ривожи билан ажралиб туради;

  2. Ушбу тараққиёт палласи ижтимоийлашувнинг ўзагини (моҳиятини) ташкил қилади.

Эндиги асосий вазифа, - дейди Президентимиз,- «кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончини орта боришидир. Чунки, тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, қулликдан қутулмаса, инсон тўла озод бўлолмайди».

Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling