Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси


I Боб. МУАММОНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ


Download 467.5 Kb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1593803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
nodira

I Боб. МУАММОНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ.
1.1. Ўспиринлик даврининг ўзига хос психологик хусусиятлари.

Ўзбек халқи жисмоний тарбиясининг жамики тарихий тараққиёти давомида ўзига хос истеъдодни намойиш этиш имконини берувчи маълум физкультура турлари такомиллашиб келган. Булар кураш, чавандозлик, турли хил ўйинлар, акробатика, камондан отиш, тош спорти ва кўплаб ўйин ҳамда мусобақалардан иборат бўлиб, ўз навбатида бу спорт турлари ҳамиша муҳим тарбиявий аҳамият касб этади.


Бугунги кунда жаҳонга қуролланиш ва вайронагарчилик соҳасидаги беллашувлар керак эмас. Инсониятга барқарорлик ва тинчлик керак. Спорт эса, тинчлик элчиси ҳисобланади.
Энг истеъдодли, энг қобилиятли, энг ёрқин иқтидор эгалари жаҳонни спортдаги ютуқлари билан забт этаверсин. Улар фақат спорт майдонларида—ақли, маҳорати, ғайриоддий қобилиятлари, истеъдоди ва жасорати, ғалабага бўлган интилиши билан беллашаверсинлар. Улар инсон имкониятларининг чексизлигини, унинг жисман ва руҳан мукаммаллигини исбот қилсинлар, инсон заковатининг бутун гўзаллиги ва бетакрорлигини кўрсатсинлар1.
Жисмоний, техник, тактик ва функционал тайёрлаш жараёнини бошқариш учун билим малака ва тажриба зарур бўлади. Спортчининг руҳий ҳолатини бошқариш энг мураккаб ҳисобланади. Жисмоний ва техник тайёргарликлари бир хил бўлган спортчилар бир-бирларидан фикрлаш, сезиш жараёнлари, ҳамда кузатиш хислатлари билан фарқ қилишади, шунинг билан бирга шу жараёнларни бошқаришга ўрганиш зарур. Турли ёшда мускул кучининг ривожланиш масалалари бўйича анчадан бери кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Кўп муаллифлар ёш улғайиши билан кучнинг ошиб бориши ва 15-18 ёшда жадал ривожланишини таъкидлайдилар. Шу ёшга келиб мускул фаолиятининг нерв системаси орқали бажарилиши мукаммаллашади, мускулларнинг биохимик ва гистологик тузилиши ўзгаради.
Илк ўспиринлик ёши даврига 15-18 ёшдагилар киради. Бу даврда ўқувчи жисмонан бақувват, ўқишни тугатгач, мустақил меҳнат қила оладиган, олий мактабда ўзини синаб кўрадиган имкониятга эга бўлади, маънавий жиҳатдан етукликка эришади. Ўспирин 16 ёшида мамлакат фуқароси ва 18 ёшида эса сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. Буларнинг барчаси ўспиринга фуқаро сифатида ижтимоий жиҳатдан вояга етиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва етук шахс сифатида маънавий ўсиши учун жамики шарт-шароитларни яратади.
Бу борада Президентимиз И.А.Каримов қуйидаги фикрлари аҳамиятга моликдир: «Спорт нафақат жисмоний балки маънавий камолотга етишишда ҳам муҳим омилдир. У иродани тоблайди, аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бошқариш ва чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялайди».1
Ушбу даврнинг яна бир хусусияти меҳнат билан таълим фаолиятини бир хил аҳамият касб этишидан иборатдир. Мавжуд шарт-шароитлар таъсири остида ўспириннинг ақлий ва ахлоқий жиҳатдан ўсишида ўзига хос ўзгаришлар, янги хислат ва фазилатлар намоён бўлади. Юқори синф ўқувчилари ижтимоий ҳаётдаги вазифаларни ҳал қилишда фаол иштирок эта бошлайдилар. Ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиш, таълим характерини ўзгариши йигит ва қизларда илмий =нёқараш, барқарор эътиқоднинг шаклланишига, юксак инсоний ҳис-туйғунинг вужудга келишига, билимни ўзлаштиришга ижодий ёндошиш кучайишига олиб келади.
Бир нарсани эътибордан қочирмаслик лозимки, ўспирин ўзининг такрорланмас мукамммаллигини, бошқаларга ўхшамаслигини англаш билан бирга яккалик, ўзгалардан ажралиб қолиш, ички кечинмаларини ечишда бир ўзи рўбарў бўлиб қолишдан чўчиш уни қийнайди. Бу ҳолат уни бошқалардан алоҳида бўлишга интилишига олиб келади. Ундаги болаликдаги одатлардан қутулишга бўлган кучли интилиш билимга интилишни, ўзини билишга бўлган қизиқишни оширади. Ўспириндаги ўзи ҳақидаги тасаввур албатта, бошқаларга, айниқса, ўзини тушунишни истаган киши билан солиштиришга эхтиёж сезади. Ўспиринлардаги ўзини тасвирлаш, ўзига баҳо бериш ёш ўтиши билан маълум сифатларни ҳамда маълум мезонларни танлаш билан характерланади. Оқибатда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида эътиқод, савия, ақлий қобилият, эмоция ва ирода каби ҳислатларга муносабат кескин ошади. Шу билан бирга меҳнатга ва бошқа кишиларга бўлган қизиқиш кучайиб, шахс сифатларига баҳо беришда алоҳида шахсларга эмас, умуман, инсоний сифатларга эътибор кучаяди. Шу асосда ўзига тавсиф бериш умумлашиб, айрим сифатларга алоҳида ёндошиши, уларни ҳурматли кишилар сифатлари билан таққослашга эътибор бериш кучаяди.
Ёшидаги ўзгариш ўспиринларда кишини идрок қилишда ҳам қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. Масалан, кишиларга баҳо беришда танлаш муфассал кетма-кетликда инсоний сифатларни баён қилиш, киши хулқ-атворини таҳлил қилиш ва тушунтириш, уни ишонарли, аниқ тасвирлаш каби хусусиятлар ривожланади. Ўқувчиларда ўзларига баҳо берганда ҳам шахсий ва психологик характердаги белгиларни изоҳлаш билан бирга ўзининг бошқалардан фарқини кўрсатишга алоҳида эътибор берилади. Ўқувчиларнинг «мен»ини баҳолашда ахлоқий-психологик, ташқи гавда кўринишига муносабат ўзгаради. Уларда ўз гавдаси, ташқи кўринишига эътибор кучайиб, ўзини-ўзи ўртоқлари билан солиштириш сифатлари шакллана боради. Шунинг учун ҳам бу хусусиятларни одам-одам йўналишидаги мутахассисларни тайёрлашда эътиборга олиб, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш катта аҳамият касб этади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ўспиринлик ёши ўқувчилари учун ўқиш-ўқитиш ва тарбия учун энг қулай ёш даври ҳисобланади. Чунки мазкур ёш ўқувчиларда турмушда ўз ўрнини топиш, касб-ҳунар эгаллаш, ихтисослик танлаш ва истиқбол режаларини тузиш, келажакда жиддий муносабатда бўлиш хусусиятлари яққол намоён бўлади. Шу билан бу даврда жўшқин, куч-ғайрат, шижоат, қаҳрамонлик кўрсатишга интилиш, ҳаётда эркин ва мустақил ҳаракат қилиш, дунёқараш асосининг шаклланиши, кишиларга, жамиятга романтик муносабатда бўлиш хислатлари шакллана боради.
Бу ёшнинг яна бир характерли томони шундаки, ўспирин ўзига танқидий қараш, ўз хатти-ҳаракатларига баҳо бериш, ўз-ўзини тарбиялашга ички эҳтиёж кучаяди. Мустақил ҳаёт бўсағасида турган ўспиринда ўз ўрнини ҳаётда топиш, Ватан йўлида хизмат қилиш истаги, инсоний бурчни чуқур англаш хислатлари шаклланади.
Руҳан тайёргарликда ёш полвоннинг спорт олишуви чоғида юз берадиган турли хил воситаларда тўғри бир қарорга кела олиш хусусиятини ҳисобга олмоқ зарур. Бундай харакатларнинг тўрт хил варианти мавжуд бўлиб, уларни бир-биридан фарқ қилинади.
Хулқ-атворнинг қаттиқ туриб амалга ошириладиган программасидаги ҳаракатлар: бунда спортчи ўз рақибини у муайян бир усулни бажараётган вақтида «қўлга тушириш»ни олдиндан мўлжаллаб қўяди. Бунинг учун у худди ўша пайтнинг келишини пойлаб туради ҳамда ҳужумга ўтиш учун туғилган имкониятларнинг бошқа вариантларини тан олмай туради.
Иккинчи типга мойил бўлган спортчиларда тактик ҳаракатларнинг одатда олдиндан тайёрлаб қўйилган бир қанча «моддалари» мавжуд бўлади. У ҳужумга ўтишдан олдин будай қарорга келган бўлиб, одатда ўз қарорини «ё унисини, ёки бунисини қўллайман» деган принцип асосида амалга оширади.
Учинчи типдаги спортчиларнинг хатти-ҳаркатлари ҳийла мулоҳазали бўлади: улар ҳал қилувчи йўл қандай бўлишини олдиндан белгилаб қўймасдан, балки пайдо бўлган вазиятга қараб, рақибнинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда мулоҳаза билан иш кўрадилар.
Тўртинчи типдаги спортчилар рақибнинг хатти-ҳаракатларига боғланиб қолмаслик ҳамда унинг ҳал этувчи ҳужум ҳаракатлари учун тайёрланган пайтдан танафуссиз, дарҳол фойдаланиб қолиш учун ўша динамик вазиятни тайёрлайдиган, яъни ҳужум қилиш учун вазиятни олдиндан амалга оширадиган ҳаракатларга ўргатиш зарур бўлади.
Психологияда тадқиқот қилинаётган тафаккур мотивлари икки турли бўлади: 1) Ўзига хос билиш мотивлари ва 2) ўзига хос бўлмаган мотивлар. Биринчи ҳолда тафаккур фаолиятига ундовчи ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар билиш эҳтиёжлари намоён бўладиган қизиқиш ва мотивлар (қизиқувчанлик ва шу кабилар). Иккинчи ҳолда тафаккур соф билиш билан боғлиқ бўлган қизиқишлар таъсирида эмас, балки озми-кўпми ташқи сабаблар таъсирида бошланади. Масалан, мактаб ўқувчиси ўзи учун бирон янгилик очиш ёки бирор нарсани билиб олиш иштиёқида эмас, балки катталарнинг талабларини бажариш мажбурияти орқасида ёки ўртоқларидан орқада қолиб кетишдан қўрққани учун дарс тайёрлай бошлайди ва ҳоказо. Бироқ тафаккур даставвал қандай мотивда бўлмасин, тафаккур жараёни давомида хусусий билиш мотивлари таъсир қила бошлайди. Кўпинча шундай бўлади: ўқувчи катталарнинг мажбур қилиши натижасида дарс тайёрлашга ўтиради, лекин ўқув ишлари жараёнида бажараётган, ўқиётган, ҳал қилаётган нарсаларини яхши билиш билан боғлиқ бўлган қизиқишлар юзага келади.
Шундай қилиб, киши у ёки бу эҳтиёжлар таъсири билан фикр юрита бошлайди ва унинг фикр юритиш фаолияти давомида тобора чуқур ҳамда кучли билиш эҳтиёжлари пайдо бўлади ва тараққий этади1.
Ўспирин ўқувчиларда табиат, санъат, адабиёт, маданият, ижтимоий ҳаёт гўзалликларини пайқаш, идрок қилиш, севиш, улардан таъсирланиш, маънавий озуқа олиш хислатлари пайдо бўлади. Уларнинг психологиясида майин садо, ёқимли нидо, қалбни тўлқинлантирувчи мусиқа, нозик ҳис-туйғу эзгулик ҳислари, майллари кучаяди. Айниқса, эстетик ҳислар уларнинг маънавиятидаги қўпол, нохуш, хунук ва ёқимсиз қилиқларнинг йўқолишига ёрдам беради. Лекин бундан ўспиринлар жўшқин, кескин, шавқ завқли дамлардан воз кечадилар, деган маъно келиб чиқмайди. Шунга қарамай, ўспирин йигит ва қизлар орасида эстетик туйғу тўла шаклланмаган, нотўғри тасаввурга эга бўлган шахслар ҳам учрайди.
Талабалик даври ўспиринликнинг иккинчи босқичидан иборат бўлиб, 17-22(25)ёшни ўз ичига олади ва ўзининг қатор бетакрор хусусиятлари ва қарама-қаршиликлари билан характерланади. Шу боисдан ўспиринлик даври шахснинг ижтимоий ҳамда касбий мавқеини англашидан бошланади. Мазкур паллада ўспирин ўзига хос руҳий инқироз ёки тангликни бошидан кечиради, жумладан, катталарнинг ҳар хил кўринишдаги (унга ёқиш ёки ёқмаслигидан қатъи назар) ролларини тез суръатлар билан бажариб кўришга интилади, турмуш тарзининг янги-янги жиҳатларига кўника бошлайди. Катта одамларнинг турмуш тарзига ўтиш жараёни шахснинг камол топиш хусусиятларига боғлиқ ички қарама-қаршиликларни келтириб чиқаради.
Ўспиринликнинг иккинчи даври хулққа, воқеликка баҳо беришда имкониятидан ташқари талаб қўйиш ва қатъиятлик хусусияти билан фарқланади. Шунинг учун талабалар ҳар доим принципиал бўла олмайдилар. Баъзан қатъиятлилик катталарга салбий муносабатга ҳам айланади. Талабаларнинг ўқитувчи тавсияларини инкор қилиши кўпинча низоларни келтириб чиқаради1.
1.2. Ўспиринлар ижодий тафаккурининг ижтимоий

Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling