Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси


Download 467.5 Kb.
bet3/13
Sana18.06.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1593803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
nodira

Тадқиқотнинг назарий аҳамияти:
А) Муаммога оид тўпланган маълумотлар тафаккур жараёнини ўрганиш учун манба бўлиб хизмат қилади.
Б) Тафаккурнинг талқин этилиши бўйича мутафаккирлар қарашларини ўрганилганлиги муҳим саналади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти:
А) Тафаккурга оид ўтказилган тадқиқот натижаларини хулосаларда кўрсатиш.
Б) Тафаккурга оид илмий психологик муаммоларни ўрганиш давомида амалий тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мустақиллик шароитида ўспирин ёшдаги спортчиларнинг ижодий тафаккур жараёнини амалий томондан ўрганилиши.
Ишнинг тузилиши:
Кириш, ҳар бири 2 параграфдан иборат 3 боб, хулоса, тавсия, адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат. Магистрлик диссертациясининг умумий ҳажми бетни ташкил этади.
Ижодий тафаккур мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб, тадрижий равишда, изчил ўзаро боғланган процесслардан ташкил топади: даставвал саволлар туғилади, вазифа аниқланади, масалани ечиш ёки саволларга жавоб қидириш жараёни вужудга келади.
Тафаккурнинг изланиш босқичларида вужудга келган масаланинг ифодаланиши ҳар хил даражада бўлиши мумкин. Жумладан, воқеликнинг нималари маълумки, нималари яна номаълум, уларни аниқлаш, қай ҳолатда ва қайси йўл билан ечилиши мумкин, унинг турмуш учун қандай аҳамияти бор, сингари жиҳатларини аниқлашга тўғри келади.
Ҳозирги кунда фан ва техниканинг тараққиёти, тадбиркорлар синфларининг кўпайиши, экологик таҳдидлар, жиноятчиликнинг кўпайиши, диний экстремистлар оқимининг ортиши мустақил фикрлашни ўрганишга эътибор қаратишимиз лозимлигини кўрсатади. Чунки ҳозирги вақтда агар ҳар бир қарорлар қабул қилишга эҳтиётлик билан ёндашмас эканмиз, у бизга маълум муддатдан сўнг қимматга тушиши мумкин.
Атоқли файласуф Андре Жид ҳам «Эркин фикрлаш имкониятига эга бўлиш учун энг аввало хатти-ҳаракатларимиз оғир оқибатларга олиб келмаслиги кафолатига эга бўлмоқ лозим» - деган эди.
Эркинлик, демократия ўзига ҳаммани бўйсундирмаслиги, ҳаммани забт этмаслиги, балки у ақл-идрокка бош эгиши, унинг йўриғида юриши лозим. Ана шундан келиб чиқиб, биз энг аввало эркинликни, демократияни тарбиялашимиз керак. Чунки, у соғлом фикрлаш ва шаклланган ақл –идрок таъсирида бўлсагина бизни тарбиялаши, жамиятни соғломлаштириши мумкин. Аксинча эмас.
Фикрни самимий, ишончли далиллар асосида тушунтира билиш тарбия таъсирчанлигини оширади.
«Ижодий тафаккур қўйилган амалий ва назарий вазифаларни янги усулллар билан ҳал қилиш, онгимизда янги усуллар билан ҳал қилиш, онгимизда янги тасаввур, тушунча ва ҳукмлар ҳосил қилиш, муайян янги нарса яратиш билан боғлиқ бўлган мураккаб тафаккур процесси»1.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг бош йўналишини - давлат, жамият ва оила олдидаги маъсулиятини англаб етадиган, мустақил фикрлай оладиган, ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳимоя қила оладиган шахсни тарбиялашга қаратилганлигидир.
Ҳозирги даврда келажак эгалари ҳисобланган ёшларни мустақил фикрлай олиши, муаммоларга ҳар томонлама ёндашиши, ўз устида ишлаши, ижодий изланишлар олиб бориши муҳим саналади.
Ўспирин тафаккурининг сифатини унинг мазмундорлиги, чуқурлиги, кенглиги, мустақиллиги, самарадорлиги, тезлиги ташкил қилади. Тафаккурнинг мазмундорлиги деганда, ўспирин онгида теварак-атрофдаги воқелик бўйича мулоҳазалар, муҳокамалар ва тушунчалар қанчалик жой олганлиги назарда тутилади. Тафаккурнинг чуқурлиги деганда, моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг асосий қонунлари, хоссалари, сифатлари, ўзаро боғланиши ва муносабатлари ўспиринннинг фикрлашида тўлиқ акс этиши тушунилади. Тафаккурнинг кенглиги эса ўзининг мазмундорлиги ва чуқурлиги билан боғлиқ бўлади. Юқори синф ўқувчиси нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳим аломат ва хусусиятларини мужасссамлантирса, ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак ҳақидаги мулоҳазаларини билдира олса, буни кенг тафаккур дейилади.
Тафаккурни ўрганиш ва уни ўстириш умуминсоний тарбия назарияси ва тажрибасида муҳим аҳамиятга эга. Чунки янгича тафаккур қилиш шахсда билимлар, тушунчалар, образларни шакллантириш билан бирга эътиқод, онгли интизом, тажриба фаолиятини ишлаб чиқади.
Илк ўспиринлик даврида вужудга кела бошлаган тафаккурнинг мустақиллик, теранлик, ихчамлик, ташаббускорлик, танқидийлик сифатлари кун сайин такомиллашиб, янги-янги сифат ва аломатлар билан бойиб боради. Талабалар тафаккури асосан ўқиш ва мустақил таълим олиш фаолиятларида интенсив ва узлуксиз равишда ривожланади. Гоҳ лекция жараёни улардан репродуктив тафаккурни тақазо этса ҳам, лекин семенар машғулотлари, лабаратория амалиёти продуктив фикр юритиш фаолиятини талаб қилади.
Биз ёшларимизни ҳалокатли йўлдан қайтаришимиз, фикри етук, ақли бутун, қалби соф ва шафқатли, жисмонан соғлом, ҳаёт неъматларини кўпайтирадиган одамлар қилиб тарбиялашимиз керак. Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов эркин фуқаро озод шахс ҳақида гапириб, қуйидаги тўрт жиҳатга эътиборни қаратади, яъни ҳар бир фуқаро:
—ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган бўлсин, бунинг учун курашсин;
—ўз кучи ва имкониятларига таянадиган бўлсин, имкониятларини ишга солиб, самарасини кўрсин;
—атрофида содир бўланётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира олсин;
—шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда кўриб, фаолият юритсин.
Тафаккур ривожланиши билан бирга ўқувчининг нутқ фаолияти ҳам ўсади. Бу эса ўқувчида ўз фикрини тўғри, аниқ ифодалаш малакасини таркиб топтиради, нутқнинг тузилишини такомиллаштиради ва луғат бойлигини янада оширади.

Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling