Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси


Download 467.5 Kb.
bet5/13
Sana18.06.2023
Hajmi467.5 Kb.
#1593803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
nodira

-психологик омилларга боғлиқлиги.

Ҳозирги буюк ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозоси бўлиб, шахсий дунёқарашга эга бўлган инсорларгина жамият тараққиётини таъминловчи кўплаб лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир бўладилар.


Спортчи шахси ва унинг психологик хислатлари, унинг иштирок қиладиган ҳар хил шароитлар таъсирида шаклланади. Спортчилар фақатгини спорт билан шуғулланмайдилар. Улар шахснинг ривожланишида, меҳнат ва жамоат фаолиятини, ҳамда ўргатиш ва маълумот бериш, оммавий-сиёсий, бадиий тарбия муҳим таъсир қилади. Буларга яна, спортчиларнинг бошқа одамлар билан ўз фаолиятлари давомида ўзаро алоқага киришишларини, шунингдек оммавий ахборот воситалари—театр, кино, бадиий адабиёт ва бошқаларни ҳам эслатиб ўтиш лозимдир.
Бу факторларнинг таъсири натижасида, спортчиларда улар дунёқарашининг айрим томонлари, талаб ва эҳтиёжлари, ҳамда инсон шахсининг маънавий томонлари шаклланиб боради.
Бу факторларнинг ҳар хил одамларга таъсири, у ёки бу даражада ҳеч қачон спортчилар шахси билан бир хил бўлмайди, ҳар доим ўзгача ва такрорланмасдир.
Бошқа ҳар хил спортчилар фаолиятлари ва уларга эътибор берилган холдагина, одамлар шахсининг спортчи сифатида характерланувчи томонларини машғулотлар давомида аниқлаш мумкин.
Ўспирин шахсининг шаклланишида жамоат ташкилотлари алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг юксак талаблар қўйилиши натижасида ўспиринларда фаоллик, ташаббускорлик, мустақиллик, қатъиятлилик, маъсулиятлилик, танқидийлик, сингари фазилатлар барқарорлашади.1
Шахснинг психологик ривожланишида қуйидаги асосий хислатлар энг муҳим бўлиб ҳисобланади.
1. Кураш пайтида рақиб устидан ғалабага эришиш учун ҳаракат қилувчи характерга эга бўлиш.
2. Кураш вақтида спортчининг юқори даражадаги жисмонан ва психологик ғайрати, бусиз спорт чи ғалабага эриша олмайди.
3. Узоқ муддатли чин дилдан доимий режим асосида бажариб бориладиган спорт машғулотлари.
Спортчини қуйидагилар характерлайди:
1. Жисмонан ҳар томонлама спортчининг ўз фаолияти давомида ҳар томонлама ривожланиши;
2. Умумий инсон жисмининг юқори даражадаги ишлаш қоьилияти;
3. Шахсий бадан билан қобилиятга қараб бошқара бориш, тезлик билан қилинган ҳаракатларга бардош бериш қобилияти;
4. Мускуллар ва кўз ҳаракатининг юқори даражада ривожланиши, шунингдек ўз шахсий ҳаракатлари давомида атроф-муҳитга ҳам эътибор бериш қобилияти;
5. Талаб қилинган ҳаракатларни аниқ ва фойдали бажаришга ҳаракат қилиш;
6. Эътиборни ҳар томонлама ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва узоқ ҳаракат қилишни тақсимлаш, шунинг билан бирга атроф-муҳитни юқори даражада кузатиш ва жойини аниқлаб бориш;
7. Курак ва мускуллар ҳаракатининг яхши ривожланланганлиги;
8. Бажариладиган фаолият давомида асосий натижа факторида кўргазмали ҳаракат ва дунёқараши;
9. Шахснинг ҳар томонлама эмоционал ривожланиши, ҳар хил эмоционал ҳолатлар бўйича катта тажриба, ўз эмоционал ҳолатларини бошқара боришнинг ривожланиши;
10. Шахснинг ижобий эркинлик томонлари; тез мўлжалга олиш ва тўғри қарор қабул қилишни билиш, талаб қилинган вазиятларда илғор ҳаракат қилиш;
11. Шахснинг ахлоқий-эркинлик сифатлари, интизомлилик, журъатлилик, дадиллик, мардлик ва катта объектив ва субъектив қийинчиликларни енгишга тайёргарлик;
12. Ўртоқлик, дўстлик, ўзаро ёрдам дилкашлик каби ижтимоий-психологик хусусиятларга эга бўлиш;
13. Бошқа одамлар ҳаракатини тўғри баҳолаш қобилияти, улар натижалари ҳақида тўғри хабар беришни билиш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятлар ҳар хил спорт турлари билан шуғулланувчи спортчилар учун хилма-хилдир. Бу спорт фаолиятининг ҳар хил эканлиги ва психологик структуранинг бир хил бўлмаслигини кўрсатади.
Спорт фаолиятининг психологик структурасига қуйидагилар киради:
1. Шахснинг махсус психологик функциялари ва спорт ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ бўлган шахснинг сифатлари.
2. Шахснинг спорт билан ундовчи мотивлар ва спорт бўйича курашда юқори натижаларга эришиш;
3. Спортчиларнинг спортчилик фаолиятида бошқа одамлар билан муносабатидаги ижтимоий-психологик характерлари.
Айрим вақтларда шахснинг мукаммал ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт, ташкилий меҳнат. Ижтимоий-сиёсий фаолият, у ёки бу соҳадаги ижодий фаолиятларда алоҳида муваффақиятларга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга эмас деган тушунчага борилади.
Албатта ҳар бир инсондан юксак спорт қобилиятини талаб қилишга асос йўқ. Аммо, шахснинг шаклланиши жараёнида, у ёки бу факторлар қандай таъсир қилиши ва унинг мукаммал ривожланиши, қайси ёшда инсонга таъсир қилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Шахснинг шаклланишида ҳар хил турли ёки бошқа факторлар ва улар билан боғлиқ шарт-шароитлар айрим ёш учун турли-тумандир. Жисмоний машғулотлар ва айниқса спорт шахснинг ҳар томонлама ривожланишида ўсмирлик ва ўспиринлик даврларида алоҳида аҳамиятга эгадир.
Шахснинг бундан кейинги психологик хусусиятларини ривожланишида ушбу ёш учун тўғри фойдаланилган жисмоний тажрибалар педагогик нуқтаи-назаридан қаралганида айниқса муҳимдир.
Оила шароитида ўспирин учун яратилган имкониятлар, топширилган махсус вазифалар, ўз навбатида ундан сўралган фикрлар тафаккурнинг мустақил бўлишини ҳамда муаммоларга шахсий ёндашишни таъминлаб, мустаҳкамлаб боради. Ўспиринлар тафаккурининг ривожлантиришда оила аъзолариниг ўзаро ахлоқий суҳбатлари, оилавий мунозаралар, топишмоқлар, эртаклар, маталлар, бобо ва бувиларнинг суҳбатларини ташкил этиш ниҳоятда зарурдир. Ўспирин ёшлар суҳбат давомида ўзидаги мавжуд фикрларни баён этишга, тўғри ёки нотўғри айтилган фикрларни тафаккур жараёнида анализ синтез қилиб борилади.
Республика Олий Мажлисининг 12-сессиясида Президентимиз томонидан «Куч билим ва тафаккурда» деган теран бир фикр илгари сурилди. Тафаккур—инсоннинг бутун, ҳаётий ва ижодий фаолиятини идора қилувчи онгий камолот ўлчовидир. Унга фақат билим олиш, ҳаётни кузатиш, уни ўқиш ва уқиш, яхши ва ёмонни тахлил қилиш, улардан хулоса чиқариш орқали эришилади. Тафаккур ақл тарозиси бўлган тил орқали намоён бўлади. Мулоқот жараёнида ўспиринлардаги мустақил, эркин фикрлаш ривожланиб, кенгайиб боради.1
Спорт жамоалари ўз фаолиятлари характерларига қараб ва уларга кирган аъзолар сони билан бир-биридан фарқ қилади. Уларга энг йирик спорт жамиятлари ва айрим спорт федерациялари кириб, улар ўз фаолиятларида минглаб ва ўн минглаб спортчиларни ўз ичига оладилар. Бу спорт жамоаларининг ячейкаси бўлиб, кичик спорт гуруҳлари, ушбу спорт тури бўйича айрим спорт жамоалари, шунингдек бутун республикадаги, шаҳарлардаги мавжуд бўлган спорт билан боғлиқ бўлган ташкилотлар шулар жумласига киради.
Кичик спорт гуруҳлари унчалик кўп бўлмаган спортчиларни бирлаштириб, умумий манфаатни кўзлаб ушбу спорт тури бўйича шуғулланадилар. Улар фақатгина ўз аъзоларининг шу спорт билан боғлиқ бўлган томонларинигина қамраб оладилар.
Кичик спорт гуруҳи—бу спортчиларни ўзаро бирлаштирувчи ижтимоий организм бўлиб, спортчилар томонидан илгари сурилган мақсадларни кўзлаб фаолият юритади.
Кичик спорт гуруҳлари, катта спорт бирлашмалари орқали бутун халқ билан узвий боғланган. Кичик спорт жамоалари ўз спорт фаолиятларида муҳим масалаларни ечиб, ўз аъзоларининг энг яхши спортчига хос хислатларининг ривожланиши ва юксалиши учун имконият яратиб берадилар.
Спорт жамоасининг ижтимоий-психологик томонлари.
Спорт жамоаси учун ўзининг ҳамма аъзоларини умумий масалани ҳал қилишга жалб қилиш асосий мақсадларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу спорт маҳоратини юқори даражага кўтариш, жамоаниниг техник ва тактик (ушбу спорт тури бўйича) даражасини, бошқа спорт жамоалари орасида юксалтириш ва қўллаб-қувватлаш каби аниқ масалалар бўлиши мумкин.
Шулар билан биргаликда жамоа ўз олдига спортниниг у ёки бу турини умумий ривожланишида фақатгина энди маълум бўлган қоида ва услубларини қўллабгина қолмай, балки уларни амалга оширишни ривожлантиришда улар олган тажрибаларни текшириб боришга ҳам ўз эътиборларини доимий жалб қилиб борадилар.
Ҳар бир спорт жамоаси қўшни спорт жамоаларини маслаҳатлар, юқори даражадаги спорт мастерлигини намойиш қилиш ва биргаликда ўтқазиладиган спорт байрамлари, машғулотларига услубий раҳбарлик қилиш йўли билан бир-бирига спортни ривожлантиршда ёрдам беради.
Айнан спорт жамоаларида бошловчи малакали спортчиларга ёрдам бериши, ҳар бир малакали спортчи, жуда бўлмаганда яна битта спортчини тайёрлаш лозим бўлади. Спорт жамоаси таркибига фақат спортчилар эмас, балки, тренерлар, врачлар, массаж қилувчилар, илмий ва техник ходимлар ҳам кирадилар. Буларнинг иштирокисиз спорт жамоаси нормал ривожлана олмайди.
Умумий масалаларни ҳал қилишда биргаликдаги фаолият, ҳамма спорт жамоасининг бунда иштирок этиши, маълум даражадаги ўз-ўзини бошқаришни талаб қилади. Спорт жамоасига таянмай якка маъмурий ҳаракат қилиш жамоа аъзолари шахсининг ривожланишига катта зарар етказади.
Жамоани бошқаришдаги асосий орган бўлиб, улар аъзоларини жамлаш, умумлаштириш ҳамда уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган барча муҳим масалаларни ижобий ҳал қилиш ҳисобланади. Жамоа билан биргаликда сардорлар танлаб олинади, у эса ўз навбатида жамоа ишига раҳбарлик қилади. Жамоанинг тарбиявий ишида маънавий ва оммавий тарбия асосий ўринни эгаллайди.
Спорт жамоасида ҳар бир жамоа аъзосига юксак талаб, шунинг билан бирга ҳурмат билан қараш талаб қилинади. Нормал ривожланаётган жамоада жамоа аъзоларининг шахсий қизиқишлари жамоаниниг умумий қизиқишларига ҳар доим мос келади. Спортчилар ўз жамоалари учун фахрланиш ҳиссиётини бошдан кечирадилар ва жамоа фаолиятида илғор қатнашчилар бўлиш учун ҳаракат қиладилар. Ўзига яқин бўлмаган жамоада улар ўзларини спортчилик маҳоратини тасаввур қила олмайдилар. Жамоадан кетиш ҳар доим фавқулодда бўлади ва унинг ноқулай маънавий-психологих асосидан далолат беради.
Спорт жамоаси ўз фаолиятида Ватан олдидаги жавобгарлик бурчини доим ҳис қилиб туради.
Спортчининг гуруҳдаги шахслараро муносабатдаги мавқеи.
Спортчининг гуруҳдаги шахсий мавқеи—бу гуруҳда қўлга киритилган обрў-эътиборидир. У обрў-эътибор даражасини характерлаб беради.
Гуруҳда у ёки бу даражадаги шахсий сифатлар билан ҳар бир гуруҳ аъзолари бир-биридан алоҳида ажралиб турадилар. Бир гуруҳдагиларнинг фикри бўйича анча принципиал ҳисобланса, бошқаси эса марҳаматли бўлиб ҳар доим қийин вазиятда ёрдамга келади.
Спортчининг шахсий мавқеи икки фактор асосида шаклланади:
1. Спортчининг ўзининг шахсий хусусиятлари, унинг қобилияти, унинг характерига хос томонлари, унинг гуруҳдаги хулқи ва бошқалар;
2. Кўрсаткичларга гуруҳдаги аниқ ва устувор фикрлар, қандай ижобий сифатларга эга бўлишига қарамай, гуруҳда у шахсий мавқега эга бўлмайди, агар унинг умумий сифатларини баҳолашда, умумий фикр, нормаларини белгилашга таянса ва нормалар умумий қабул қилинганлардан фарқ қилса спортчининг гуруҳдаги мавқеи ўз навбатида икки изланиш билан боғлиқ бўлади.
У гуруҳда маълум тарзда спортчининг хулқига таъсир қилади. Гуруҳда ўз мавқеини билиш (гуруҳ аъзоларининг баҳоси), ўз навбатида ушбу гуруҳ аъзоси учун мавжуд бўлган муносабат. У ҳар доим гуруҳ фикрини ҳурмат қилади, ўзини якка ҳаракатлардан тутади ва бошқаларини яхшилаб бажаради. У гуруҳ аъзоларининг шахсий мавқеини мустахкамлайди. Ҳар қандай ижтимоий организм каби спорт гуруҳлари нормал тарзда мавжуд бўлиб ижобий сифатлардан ўз манфаатларини кўзлаб яхшироқ фойдаланишда иштирок қилади.
Ҳамма гуруҳдаги умумий маънавий ахлоқ фаол таъсир қилади. Гуруҳ маълум ахлоқий принципларда, ахлоқий масалаларни ечишда ягона жамоа сифатида ҳамжиҳат бўлади. Гуруҳда принципиал мавқе бўйича, унинг ҳаёти ва фаолиятидаги муҳим масалалар бўйича ҳар доим якдиллик бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда қарама-қаршиликлар вужудга келиб, улар алоҳида кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин. Бундай ҳолатларда гуруҳдаги индивидларнинг мавқеи ўзининг ижобий аҳамиятини йўқотиши мумкин. Индивиднинг гуруҳда қозонган обрў-эътибори фақатгина гуруҳ муайян, ахлоқий принциплар асосида бирлашган бўлса, фаол тарзда юзага келади. Кичик спорт гуруҳлари учун бундай аҳлоқий принциплар жиддий маънавий-сиёсий ва тарбиявий ишларни олиб бориш натижасида юзага келади.

Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling