Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси
III-Боб. МУАММОНИНГ АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИЛИШИ
Download 467.5 Kb.
|
nodira
III-Боб. МУАММОНИНГ АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИЛИШИ
3.1. Ўспиринларда ижодий тафаккур даражасини экспериментал ўрганишнинг психологик тавсифи. Миллий истиқлол халқимизниг тарихий қадриятларин қайта тиклаш, улардан маданий-маърифий, бадиий-эстетик ва жисмоний тарбия воситаси сифатида фойдаланиш учун кенг йўл очиб берди. Бу қадриятлар ичида миллий ўйинлар ҳам ўзига хос ўрин тутади. Зеро жасур ва жисмоний баркамол аждодларимиз А.Темур, З.М.Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби Ватан озодлиги учун курашганлар ўзларини жисмоний баркамол бўлишлари учун миллий характер ва мазмундаги ўйинлардан ҳам кенг фойдаланганликлари тарихий манбаларда зикр этилган. Шунинг учун уларни қайтадан кашф этиш, махаллий шароитга мослаштириш, замонавий мазмун билан бойитиш жисмоний тарбия машғулотларини ҳам мазмун ҳам методик жиҳатдан бойитади ҳамда миллий негизларини мустахкамлайди1. Жисмоний тарбия бўйича олинадиган маълумот—инсон томонидан ўз ҳаракатларини бошқариш соҳасидаги рационал усулларни тартибли равишда ўзлаштириб олиниши ҳаётда зарур бўлган ҳаракатли машқлар маҳоратини, малакасини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган билимларни эгаллаб олиниши, ҳаракатларга ўргатишнинг асосий мазмунини ташкил этади. Ўта ўқимишли, руҳан бардам ва жисмонан бақувват кишиларгина истиқлол ва тараққиёт йўлини босиб ўта олади2. Тафаккур ва унинг мустақиллигини фақат сўзлаб бериш, монолог-маъруза орқали ривожлантирш мумкин эмас. Лекин ҳамкорликдаги билиш фаоллиги муваффақиятли амалга ошиши учун, шериклар муҳокама этилаётган муаммо, ҳал этилаётган вазифа юзасидан тенг ҳолда маълуотга эга бўлиши лозим. муҳокама этилаётган муамо юзасидан шерикларнинг тенг ҳолда маълумотга эга бўлши билан ҳамкорликдаги тафаккур, дискуссия иштирокчиларининг ҳар бири фаол ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади. қадимги Рим файласуфи Сенека «Бизнинг умримиз қисқа, аммо биз уни ўзимиз қисқартирамиз»1, деб ёзган эди. Дарҳақиқат, агар сиз режимга риоя қилмасангиз, чексагиз, спиртли ичимликларни суистеъмол қилсангиз, физкултура ва спорт билан дўст бўлмасангиз, саломатлигингизни ўзингиз барбод қиласиз, умрингизни қисқартирасиз. Ва, аксинча, нормал ҳаёт кечириш, мунтазам равишда жисмоний машқ қилиб туриш ижодий умрни узайтиришга ёрдам беради. Спорт билан шуғулланиш фақат саломатликнинг яхшиланишига ёрдам бериб қолмай, кишининг онгини ҳам шакллантиради. Спорт кишининг фақат қоматини, мускуллари ва гавдасинигина эмас, балки қалбини ҳам гўзаллаштиради деб бекорга айтилмайди, ахир. Мустақил фикрлаш оддий даражада барча кишиларда мавжуд, яъни энг оддий ҳолатларда ҳам киши ўз-ўзини бошқаради. Лекин, ижтимоий ҳаётнинг муаммолари—давр шитоби, фан-техника янгиликлари, ахборот тизими тезлашуви, тиғизлашуви ва глобаллашуви жараёнида, айниқса, ҳозирги вақтда мустақил фикрлаш шахс маънавиятининг энг зарурий манбаига айланиб қолди. Президентимиз сўзлари билан айтганда: «Миллат бор экан, миллий давлат бор экан унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф-хатар сифатида сақланиб қолиши муқаррар. Шу маънода, бундай хавф-хатарларга қарши асосий қурол сифатида юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, аввало униб-ўсаётган янги авлоднинг ҳар томонлама баркамол, иродаси бақувват, иймони мустаҳкам ёшларни тарбиялаш маърифий фаолиятимизни юксак даражага кўтаришнинг аҳамияти беқиёсдир». Ёшларда мусақил фикрлаш етишмаслиги оқибатида жамиятда турли иллатлар келиб чиқади. Булар: Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик; ғоявий бўшлиқ оқибатида бузғунчи ғояларга берилиб кетиш; Ёшлар жиноятчилиги. Булар замирида ушбу иллатларнинг туб моҳиятини билмаслик, яъни мустақил фикрлай олмаслик, ўзгаларнинг фикрига кўр-кўрона бўйсуниш ётибди1. Ижодий фикр юритиш жараёни қандай амалга оширилади? Биринчидан, фикр юритиш фаолиятида энг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала инсон томонидан аниқлаб олиниши керак. Агарда инсон олдида ҳеч қандай масала ёки муаммо вужудга келтирилмаган бўлса, у ҳолда у бирон-бир нарса тўғрисида фикр ҳам юритмайди, демакки, унинг қаршимсида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Мабодо одам ҳал қилиши шарт бўлган масала юзасидан қанчалик аниқ ва тўлароқ маълумотга эга бўлса, уни оқилона ечиш йўл ва воситаларини шунчалик енгиллик билан топади. Бунинг учун муаммони ечувчилар қўйилган масала мазмунини аввало тушуниб олишлари, унинг шартини текшириб чиқишлари, нима маълум ва нималар номаълум эканлигини аниқлашлари мутлақо зарур. Фақат ана шундагина улар сира шошиб қолмайдилар ва ҳеч иккиланмасдан масала шартини ўйлаб топадилар, тўғри ечимга эришадилар. Иккинчидан, муаммо ёки масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган барча билимларни (қоидалар, фактлар, қонуниятлар, хоссалар, хусусиятлар, муҳим белгилар, муносабатлар, боғланишлар ва бошқалар) татбиқ қилиш учун интиладилар. Учинчидан, масалага—муаммога тааллуқли гипотеза олға сурилади, босқичлар тахмин қилинади, ечиш тўғрисида фаразлар ишлаб чиқилади, турли вариантлар ҳамда вариатциялар ҳақида мулоҳаза юритилади, ўзаро хаёлан солиштириб, энг самарали аломатлар ажратилади ва ҳоказо. Тўртинчидан, муаммо олдига қўйлган гипотезани текшириш зарурияти туғилади. Уни текшириш учун анологик ҳолатлар ўзаро таққосланади. Бу ўринда ижодий хаёл материалларидан атрофлича фойдаланилади. Унинг ҳаққоний эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун тафаккур ҳаракатлари иерархияси татбиқ қилиб кўрилади. Гипотеза мантиқий усулллар ёрдамида фикран анализ ва синтез қилинади, унинг адекватлигига доир оператив равишда ҳукм ва хулосалар чиқарилади. Бешинчидан, муаммони назарий жиҳатдан ҳал қилиш учун илгари сурилган гипотеза адекват эмаслиги, нотўғри эканлиги аниқланса, у фикр юритиш объектидан сиқиб чиқарилади ва янги фаразлар, ўйлар, тахминлар қабул қилинади ёки ўйлаб топилади. Янги амалий гипотеза фикран бир неча марта текширилади, ундан сўнг амалиётга жорий қилиш учун синашга тавсия қилинади. Айтиб ўтилган мулоҳазаларнинг аксарияти конструктив техника масалаларини ҳал қилишда, кашфиётларни яратишда, ихтирочиларнинг таклифларида, рационализаторликда, технологик қурилмаларни жорий қилишда турли-туман моделлар, вариантлар, технологик карталар ва бошқалар фикран анализ қилинади, сўнгра улардан энг маъқули, энг мақсадга мувофиқи танланади ва унинг устида тўхталади. Олтинчидан, муаммо ва масалани ҳал қилиш, ечиш, олинган натижаларни тўғрилигига қаноат ҳосил қилиш учун ечувчи уни текшириш билан тафаккур ҳаракатларини якунлайди. Ана шу операциялардан сўнг масала батамом ҳал қилинди деб топилади ва у тўғрида фикр юритиш тўхтатилади. Одатда муаммоли вазият вужудга келганда одам фавқулодда ҳеч кутилмаган, нотаниш, тушинилиши мураккаб бўлган, номаълум нарса ва ҳодисалар билан учрашади. Ақлий зўр бериш натижасида ирода сифатларини ишга солиш орқали муаммоли вазият англашилган масалага айланади. Бинобарин, масала муаммоли вазиятдан келиб чиқиб, унинг билан маҳкам алоқа қилиб ҳукм суради. Тафаккур муаммоли вазиятни анализ қилиш натижасида уни равшанлантириб, ечиш мумкин бўлган масалага айлантиради. Демак, бу ерда ўзаро мустаҳкам боғланган фикр юритишнинг берк занжири вужудга келади: тафаккур—муаммо—масала. Download 467.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling