Мавзу: Спортчи ыспиринлар тафаккурининг диагностикаси ва динамикаси
Download 467.5 Kb.
|
nodira
ІІІ бобга хулоса
Ўтказилган методикалар бўйича олинган натижаларга кўра, кураш билан узоқ вақт мобайнида шуғулланиб келаётган, етарлича тажрибага эга спортчиларда тафаккур жараёни яхши тараққий этган. Буни айниқса «Кеттел тести»дан олинган натижаларда кўриш мумкин. Унга кўра, 15 ёшдаги спортчиларда IQ кўрсаткичи бўйича 98.4 баллни олишган бўлса, 20 ёшли спортчилар IQ бўйича 113 баллни йиққанлар. Тажрибалар ошиб борган сари янги-янги усулларни топиш ҳам ривожланиб боради. 9 (.) методикасидан олинган натижаларда учта даража бўйича таҳлил этилганда спортчиларнинг аксарияти , яъни 58 фоизи иккинчи даражани эгаллаганлар. Бу эса ўспирин спортчилар тафаккури яхши тараққий этганлигини кўрсатади. Спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигида тафаккурнинг ўрни беқиёсдир. Инсон тафаккур ёрдамида нафақат ҳодисаларни, балки уларнинг мазмунини ҳам билиб олади. Тафаккур орқали инсон турли алоқа ва муносабатларни тиклаш ва шу билан объектив қонунларни топиш ва очиш имкониятига эга бўлади. Инсон тафаккури доимо аниқ мақсадга йўналтирилган ихтиёрий характерга эга, чунки тафаккурнинг ҳар қандай акти бизнинг онгимизда юзага келган фикрий вазифани (муаммони) ҳал этишга, саволга жавоб топишга қаратилади. ХУЛОСА Фақат бахс, мунозара, тахлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатади. И.А.Каримов Инсон билими қанчалик кенг ва чуқур бўлса, унинг ақлий фаолиятининг тажрибаси шунчалик мукаммалликка эга, у шунчалик кўп ҳал этилмаган муаммони кўра олади, онгида шунчалик тез-тез ечимини талаб этувчи фикрий вазифалар юзага келади, ва аксинча, содда, паст даражадаги билим эгаси учун қоидага кўра ҳал этилмаган саволлар юзага келмайди. Спортчи ўспиринлардан олинган натижаларни келтириб ўтадиган бўлсак, «Кеттел тести» бўйича 15 ёшли спортчилар IQ бўйича 98.4 ни, 20 ёшли спортчилар IQ бўйича 113 га тенг бўлган баллни йиғдилар. 9 (.) меодикаси натижаларида учта даража бўйича ҳисобланган кўрсаткичнинг 18 фоизи биринчи даража, 58 фоизи иккинчи даражани ва 24 фоизи эса учинчи даражани ташкил этдилар. Бу кўрсаткичлар ўспиринларнинг тафаккур жараёни яхши тараққий этиб бораётганлигини кўрсатади. Фан ва техника тараққиёти тарихининг кўрсатишига қараганда, йирик илмий кашфиётлар, фалсафий мушоҳадалар, илмий назариялар, аксарият улуғ кишилар томонидан ижтимоий тафаккурнинг маҳсули сифатида, коллектив тафаккур натижаси тариқасида дунё юзини кўрган. Шарқ мутафаккирларининг фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Демак ижодий тафаккур авлодларнинг ақл заковати дурдоналарининг системалашиши натижасида воқеликни янгилик элементи билан бойитди. Биз келажаги буюк давлатни барпо этмоқчи эканмиз, энг аввало, ҳар томонлама ривожланган, баркамол, Ватанга фидойи инсонни тарбиялашимиз зарур. Спортчилардаги тафаккурнинг ривожланганлиги уларни кураш пайтида янги тактикаларни ўйлаб топиши ва уни қуллаш имкониятлари даражасини кенгайтиради. Рақибдаги заиф томонларни илғаб олиш, қандай усул билан енгиш, кураш жараёнида тафаккурни талаб этади. Ўқитувчи (тренер) бирор ҳаракат элементини ёки яхлит бир ҳаракатни намойиш қилиб кўрсатиб берар экан, у мазкур ҳаракатнинг моҳиятини, ўша спорт туридаги умуммиллий услублар воситалари системасида ушбу ҳаракатнинг тутган ўрни ҳамда унинг бошқа шу хилдаги ҳаракат ва ҳолатлар билан алоқасини тушунтириб бермоғи лозим. Ҳаракат сирларини ўрганиш унинг тактик жиҳатдан асослаб бериш билан, қўлланадиган энг қулай пайт танлай олиш билан боғлиқ бўлади. Фикр юритиш фаолиятида энг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала инсон томонидан аниқлаб олиниши керак. Агарда инсон олдида ҳеч қандай масала ёки муаммо вужудга келтирилмаган бўлса, у ҳолда у бирон-бир нарса тўғрисида фикр ҳам юритмайди, демакки унинг қаршисида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Мабодо одам ҳал қилиши шарт бўлган масала юзасидан қанчалик аниқ ва тўлароқ маълумотга эга бўлса, уни оқилона ечиш йўл-йўриқлари воситаларини шунчалик енгиллик билан топади. Бунинг учун муаммони ечувчилар қўйилган масала мазмунини аввало тушуниб олишлари, унинг шартини текшириб чиқишлари нима маълум ва нималар номаълум эканлигини аниқлашлари мутлақо зарур. Фақат ана шундагина улар сира шошиб қолмайдилар ва ҳеч иккиланмасдан масала шартини ўйлаб топадилар, тўғри ечимга эришадилар. Ҳар бир спортчи ўз ютуқлари ва камчиликларини таҳлил қила олиш маҳоратига эга бўлиши, спорт ҳаракатининг техникаси ва тактикасини машқларнинг воситалари ва методларини фаоллик билан ўзлаштириб олиши ҳар бир шуғулланувчига юқори даражадаги спорт маҳоратини эгаллаб олишида жуда катта имкониятлар яратиб беради. Бугунги кунда спортчиларимиз эришаётган ғалабалар юртимизда спортни кундан-кунга тараққий этиб бораётганлигини исботлаб турибди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ҳамда спортнинг соғлом авлод тарбиясида муҳимлигини кўрсатмоқда. Президентимиз И.А.Каримов шундай деган эдилар: Бу ҳаёт жуда тез—бошдаги дўппини бир айлантиргунча ўтади-кетади. Шу қисқа фурсатда инсон халқ учун, Ватан учун, ўз фарзандлари ва келгуси насллар учун савобли ишлар қилиб улгуриши керак. Олижаноб халқимизнинг эзгу тасаввур ва тушунчасига кўра, ҳар бир одам дунёга келиб, учта хайрли ишни адо этиши лозим. Биринчиси, соғлом ва оқил фарзанд тарбиялаб вояга етказиш. Иккинчиси, ўз оиласи, фарзандлари учун иморат қуриш. Учинчиси, келажакни ўйлаб, яхши ният билан дарахт ўтқазиш. Бу инсоний интилишларда миллатимизнинг баркамол авлод ҳақидаги орзу-умидлари аксини топган. қисқаси ўзбекнинг ҳамма орзу-ҳаваслари, ҳаётининг мазмунида фарзандларининг келажаги, бахт-у саодати билан мақсадларни кўрамиз1. Download 467.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling