- Психология фанида учта катта гуруҳ (туркум)га ажратилган сезгилар (экстерорецептив, проприорецептив, интерорецептив) ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:
- 1.Кўриш сезгилари.
- 2.Эшитиш сезгилари.
- 3.Ҳид билиш сезгилари. Экстероцептив
- 4.Таъм билиш сезгилари
- 5.Тери сезгилари.
- 6.Мускул-ҳаракат (кинестетик).
- 7.Статик сезгилар. Проприоцептив
- 8.Органик сезгилар. Интероцептив
- а) Кўриш сезгиларининг хоссалари:
- Рангнинг тони (150 га яқин туслари).
- Очиқлик (қора билан оқ рангда 200 гача тус ажратилади).
- Рангнинг равшанлиги (600 га яқин).
- Рангнинг қуюқлиги (тонгнинг яққоллиги).
- Рангларнинг аралашиб кетиши (турли узунликлардаги ёруғлик нури)
- б) Кўриш сезгиси жараёни:
- Уч рангли сезиш назарияси:
- 1756 йилда М. В. Ломоносов асосий қоидаларини баён қилиб берган;
- 100 йилдан кейин немис физиги Г. Гельмгольц уни тўла исботлаб берган.
- Ушбу назарияга биноан, тўр парданинг колбачаларида учта асосий элемент мавжуддир, улардан бирининг қўзғалиши қизил ранг сезгисини, иккинчи бирининг кўзғалиши яшил ранг сезгиси ва учинчи бирининг кўзғалиши бинафша ранг сезгиси ҳосил қилади.
- Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат бўлиб, уларнинг бундай номланишининг бош омили - бу рецепторларнинг тери ва организмнинг ташқи шиллиқ пардаларида жойлашганлигидир.
- Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, уларнинг биринчиси тегиш ва тарқалишни туйиш сезгилар, иккинчиси эса силлиқ ёки ғидир-будурни туйиш билан тавсифланади. Одатда тана аъзосига нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи кўзғалиш кучайганда сиқиқни сезишга айланади, у янада кучайганда сиқиқ оғриқ сезгисига айланади.
- Туйиш сезгилари органи — теридаги ва ташқи шиллиқ пардалардаги туйиш таначалари деб номланувчи таначалардан иборатдир.
- Туйиш сезгиларининг маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий пуштасида жойлашган деб тахмин қилинади.
- Туйиш сезгиларининг ташқи, яъни физик сабаби - бу бирон-бир нарсаларнингтерига бевосита тегишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |