Бино ва иншоотлар қурилиши факультети Гидротехника иншоотлари, замин ва пойдеворлар кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet2/9
Sana28.12.2022
Hajmi0.61 Mb.
#1023956
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
рустамов

Сўз боши

Кейинги йилларда дунё тўғон қурилишида грунтли тўғонлар қуриш кенг тарқатилган.


Ўзбекистонда грунтли тўғонларни қуриш асосан ирригация ва энергетика мақсадларида амалга оширилмоқда.
Ҳозирги пайтда қурилган ва фойдаланилаётган грунтли тўғонлар баландлиги 168 м. Бўлган Чорвоқ тўғони, Охангарон (Нпл = 100м), Чимқўрғон (Нпл = 33м), Тошкент (Нпл = 34м). Жанубий – Сурхон (Нпл = 30м) ва бошқаларни келтириш мумкин.
Кўпинча грунтли тўғонларни унча катта бўлмаган дарё ва сув оқимларида кичик ГЭСларни қуриш пайтида ишлатилиши мўлжалланмоқда. Шунинг учун грунтли тўғонларни лойиҳалашда грунт ишларини бажариш масалаларига катта аҳамият берилмоқда
Услубий қўлланма грунт ишларини лойиҳалашда “ОАЖ” Гидропроект, “Узсувлойиҳа” институтларида ва қатор грунтли тўғонларни қуришда орттирилган тажрибаларни умумлаштириш асосида тузилган.
1. Босқич лойиҳасининг вазифаси ва мазмуни
Босқич лойиҳасининг вазифаларига қуйидагилар киради: талабаларнинг “Гидротехника қурилиш ишлари” фанидан олган билимларини мустахкамлаш, чуқурлаштириш ҳамда бу булимларни гидротехника иншоотлари қурилишида тадбиқ этиш. Шу билан бирга талаба курс лойиҳасини бажаришда маълумотнома адабиётларидан, нормативлардан фойдаланиши лозим.
Курс лойиҳасини тайёрлаш учун топшириқ.
Мавзу: “Грунтли кўтарма тўғонларни қуришда бажариладиган гидротехника қурилиш ишлари”.
Курс лойиҳасини бажариш учун маълумотлар.
Қурилиш объектининг жойи -
Қурилиш жойининг 1:2500 масштабдаги 1,5 2 м орқали горизонталлар билан режаси.
Грунт тўғонининг асосий ўлчамлари:

  • тўғон устки қисмининг эни b =10

  • тўғоннинг юқори бъефнинг қиялик коэффициенти m1 = 3

  • тўғоннинг пастки бъефнинг қиялик коэффициенти m2 = 2,5

  • тўғоннинг баландлиги Нпл=30

  • тўғон заминидаги олиб ташланадиган грунт қалинлиги hcp =0,40

  • карьердаги олиб ташланадиган грунт чуқурлиги lk = 0,30км

Ташиш масофаси lвоз =3 км.
Курс лойиҳаси тушунтириш хати (35-40 бет) ва 1 ватман чизмасидан иборат. Тушунтириш хатини ёзиш жадвалларини бажариш, чизмаларини белгилаш – умумий қоида ва талабларга мувофиқ келиши шарт.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling