Бинолар ва иншоотларнинг ташқи ўлчов бўйича умумий майдони
Download 127.07 Kb.
|
майдонлар таърифи
Бинолар ва иншоотларнинг ташқи ўлчов бўйича умумий майдони бинонинг барча қаватлари майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади (техник қават, мансарда, цоколь, ертўла майдонлари ҳам ушбу йиғиндига киритилади) Бинонинг қавати майдони ташқи деворлар юзаси бўйича ўлчанилади. (Расм-1. Расм2.) Изох: Ташки майдони бор объектларда кисмини сотишда умумий майдони 10 кв.м. булганида уни тенг яримини бўлиб сотилса, 5 кв.м.дан иккита бўлади хамда кейинчалик сотилган қисмини қайтиб сотиб олса ёки колган қисмини хам сотса ва улар бирлашса 10 кв.м.ни ташкил қилади, куйида кўрсатилган барча майдонларни қисми сотилса йиғиндиси аввалги холатига тўғри келмайди. Шу билан бирга ўзбошимча эгалланган ер майдони ўзбошимча қурилган бино ёки иншоотнинг ташқи ўлчовидан олинади хамда аксарият иншоотларнинг деворлари бўлмаганлиги сабабли уларнинг майдони ташқи деворидан ўлчовлар олиниб ташқи майдони ёзилади. Расм-1. Расм-2. Бинонинг умумий майдони бинонинг барча қаватлари майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади (техник қават, мансарда, цоколь, ертўла майдонлари ҳам ушбу йиғиндига киритилади). Б инонинг қавати майдони ташқи деворлар ички юзаси чегараларида ўлчанилади. Антресоллар, бошқа бинога ўтиш йўлаклари, томоша ва бошқа залларнинг ойналанган верандалари, галереялари ва балконлари майдонлари ҳам бинонинг умумий майдонига қўшилади. Қаватлараро тепа қопламаси бўлмаган (тепаси очиқ) хоналарнинг майдони умумий майдонни ҳисоблашда фақат бир қаватдаги майдони ҳисобга олинади. (Расм-3.) Таърифи ШНКдан олинган. Расм-3. Биноларнинг фойдали майдони бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари йиғиндисига тенг (заллардаги, фойелардаги ва бошқаларидаги балконлар ва антресоллар майдонлари ҳам қўшилади), зинапоялар катаклари, лифт шахталари, ички очиқ зинапоя ва пандуслар бундан мустасно. У яшаш майдони ва ёрдамчи майдонларга бўлинади. (Расм-4.) Таърифи ШНКдан олинган.Расм-4. Яшаш майдони -одамларнинг яшаши учун мўлжалланган майдон. Яшаш майдони, одатда, бевосита табиий ёритилиши ва яшаш хонасида зарурий ҳароратни (+18ºС дан +20ºС гача) таъминловчи иситиш ускунасига эга бўлиши лозим; Ёрдамчи майдон — яшаш майдони ёки бошқа асосий майдонга ёрдамчи майдон. Уй-жойда ёрдамчи майдонга коридорлар, ҳожатхона, ваннахоналар, ички омборхоналарнинг майдонлари ва бошқа майдонлар киради, яшаш майдони бундан мустасно;Бинолар ва иншоотларнинг қурилиш ости майдони бино-иншоотнинг ер юзасидаги биринчи (цокол) қаватнинг ташқи майдони сифатида аниқланади. таърифи ШНКдан олинган. Download 127.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling