Расм 5.7. а ва б. Тармоқни кириш қисмига бирлаштириш учун ускуна тасвири.
а – ҳаракатдаги сув тарқатиш тармоғини бирлаштириш, фланецли ва резбали седелка. 1 – ташқи сув тармоғи қувури, 2 – хомут, 3 – седелка, 4 – зичлагичли прокладка, 5 – очиб – ёпгич, 6 – сверлали мослама.
5.8.Расм . Бинога сув қувурини киритиш қисмидаги ускуна тасвири.
а – эгри кириш қисми, б – халқали иккитали кириш қисми, в – бурилишли кириш қисми, г –марказий иссиқлик пунктидаги иккитали кириш қисми, д – ёнғин насоси билан бирга халқали иккитали кириш қисми. 1 – кириш, 2 – ташқи тармоқдан кириш қувурини урнатиш жойи, 3 – очиб – ёпгич, 4 – тескари клапан, 5 – сув ўлчагич, бўлувчи очиб – ёпгич, 7 – битта хандакдан кириш, 8 – ёнғин насоси, 9 – тармоқ қудуғи, 10 – боши берк тармоқ.
Тармоқни бинога кириш қисми учун диаметри 50 мм, 100 мм ли ва ундан юқори бўлган чуян, асбестоцемент ва зангламайдиган битум билан ишлов берилган пўлат, баъзи бир ҳолларда пластмасса полиэтилен қувурлар ишлатилади. Улаш жойидаги йиғма темир – бетон қудуқнинг диаметри 700 мм дан кам бўлмаслиги керак, чунки бу ерда вентиль, очиб – ёпгич ва бошқа арматуралар урнатилади. Бинога тармоқнинг кириш қисмининг минимал ётқизилиш чуқурлиги (бир) м дан кам бўлмаслиги керак, нишаблиги эса ташқи сув тармоғига қараб қабул қилинади.
ҚМ ва Қ 2.04.01 – 98. Биноларнинг ички сув тарқатиш тармоғи ва оқоваларни оқизишга асосан тармоқнинг кириш қисмидан бошқа ер ости коммуникацияларигача бўлган масофалар қуйидагича бўлиши керак.
а) иссиқлик трассалари ва ташқи оқоваларни оқизиш тармоқларигача, қувурнинг диаметри
>
б) паст босимли газ қувурларигача –
юқори босимли –
в) электр ва телефон симларигача –
А. Сув тарқатиш тармоғининг кириш қисми билан (оқоваларни оқизиш, заҳарли ёки бадбуй ҳидли суюкликлар ўтказувчи қувурлардан ташқари) ҳар хил тармоқлар кесишганда улар ўртасидаги вертикал бўйича масофа дан кам бўлмаслиги керак.
Ичимлик сувини ўтказувчи сув тарқатиш тармоқлари оқоваларни оқизиш тармоқларидан юқорида жойлаштирилади. Агар тармоқнинг кириш қисми оқоваларни оқизиш тармоқларидан пастда жойлашадиган бўлса, у ҳолда сув тарқатиш тармоғи пўлат қувурдан қабул қилинади ва у пўлат ғилоф ичига жойлаштирилади. Бу пайтда оқоваларни оқизиш қувури деворларидан ғилофнинг четигача бўлган масофа ҳар икки тарафга ҳам лой тупроқларда дан кам бўлмаслиги керак; фильтрловчи тупроқларда дан кам бўлмаслиги керак ва оқоваларни оқизиш тармоғи чуян қувурлардан ётқизилади.
Намлиги юқори бўлган ерларда эса қувурларни девор билан кесишиш ерида сальникли зичлагични қўллаймиз (расм – 24 ).
Do'stlaringiz bilan baham: |