Биоэтика 9- амалий машғулот Мавзу: Дори воситаларини куллаш усуллари Амалий машғулот мақсади
Download 173.36 Kb.
|
Биоэтика 9
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жихозлар
Биоэтика 9- амалий машғулот Мавзу: Дори воситаларини куллаш усуллари Амалий машғулот мақсади: Дори воситаларини куллаш усуллари хақида тушунчаларни шакллантириш Жихозлар: Слайд, ўқув қулланмалар Мавзуга оид назарий тушунчалар: Тиббиётдан узоқроқ бўлган одамлар ёки поликлиника қабулхоналари билан чегараланадиган беморлар инъекция турларини икки хил: вена ичига ва думбага укол қилиш деб ўйлайди холос. Аслида бемор организмига дори воситаларини юборишда таблетка ичишдан ташқари инъекциянинг қуйидаги 6 хил тури фарқланади: • Вена ичига – энг кенг тарқалиб бевосита вена қон томири ичига дори жўнатилади. У икки хил бўлади: капельницада томчилаб юбориш ва шприц орқали бирданига билан юбориш; • Мускул орасига – дори юборишнинг энг кенг қўлланиладиган тури бўлиб, оддийлиги ва мускул тўқимасига осон туша олиш билан характерланади; • Тери остига – энг мураккаб муолажа хисобланиб, катта малака талаб этади. Бунда шприц игнаси майда қон томирларга бой бўлган тери ости ёғ клетчаткасига киргизилади; • Тери ичига – бу дори препаратини қонга кам тушишини таъминлаш мақсадида ингичка игна ёрдамида терининг мугуз қаватига юбориш бўлиб, анестезиология ва диагностика мақсадларида қўлланилади. • Суяк ичига – махсус малакали тиббий персоналлар томонидан алохида кўрсатмаларга асосан бажарилади. Масалан, семизлиги ортиқча бўлган пациентлар ёки анестезия мақсадида. • Артерия ичига – кам қўлланиладиган усул бўлиб, реанимацион чора тадбирлар пайтида қўлланилади. Асоратлари кўп учрайди. Инъекциялар бажарилаётганда шприц игнаси ва тери оралиғидаги бурчак қуйидагича бўлиши керак: Мускул орасига - 90 градус остида; Тери остига – 45 градус остида; Вена ичига - 25 градус остида; Тери ичига - 10-15 градус остида. Ишни тартиби: 1. Инъекция дори турлари хакида маълумот беринг 2.Инъекцияга тайёргарлик хакида нимани биласиз? 3.Жадвални тулдиринг
4.Расмни тушунтиринг. Download 173.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling