Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
«Биологик ва тибббиёт тизимларида бошқарув» фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 8-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий («Математика», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Автоматик бошқариш назарияси», «Тиббий-биологик тадқиқотларда компьютер технологиялари») фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг илм-фан, иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
Соғлиқни сақлаш тизимида бошқариш назариясининг ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга бўлиб у касалларни қабул қилиш, диагноз қўйиш ва касалликларни даволашни бир тизимда кўриб автоматлаштирилган бошқарув тизимларини қуриш асосида умумий ечимга эришишни таъминлайди.
Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
ҳамда ўқув машғулотларини лойиҳалаш
Талабаларни «Биологик ва тиббиёт тизимларида бошқарув» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш янги информацион педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар, ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги диагностика ва даволаш марказлари маълумотларига мос равишдаги илғор педогогик технологиялардан фойдаланилади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фаннинг предмети ва мазмуни: – талабаларга « Биологик ва тиббиёт тизимларида бошқарув » фанининг асосий тушунчалари ва категорияларини, қонунларини ўргатиш ҳамда амалда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишга йўналтирилган.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларни тиббиёт соҳасида, соғлиқни сақлаш тизимларида бошқарувни ташкил қилиш, оммага даволаш ва профилактик хизматларни кўрсатиш, даволаш жараёнларини бошқаришни янги услубларини ўрганиш, автоматлаштирилган диагностика қилувчи ва даволовчи мажмуаларни ўрганиш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |