Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди


Download 34.14 Kb.
Sana24.04.2023
Hajmi34.14 Kb.
#1394487
Bog'liq
6-сон 2023 йил


Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди.
Шавкат МИРЗИЁЕВ.

АЁЛЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАГАНЛАР ҲАҚИҚИЙ БАХТЛИДИРЛАР!


Она-Ватанимиз – Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, ҳуқуқлари борасида ташланган муҳим қадамлардан бири сифатида халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Янги Ўзбекистонда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароитини яратиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунга мисоллар жуда кўп. Юртимизда турли даражадаги давлат мукофоти совриндорлари бўлган хотин-қизлар сони 2500 нафардан ошгани, 600 нафарга яқин аёлнинг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани бунинг ёрқин далилидир.
Ҳаммага маълумки, Қўқонимиз азалдан санъаткорлар, шоирлар ва қўли гул ҳунармандлар шаҳри бўлиб келган. Бундан буён ҳам шундай бўлади, иншаоллоҳ. Театримизда адабий муҳитни яхшилаш, тарихий ва замонавий мавзулардаги саҳна асарлари савиясини ошириш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, театримиз ижодий жамоаси эришиб келаётган ҳар бир ютуқ ва муваффақиятда истеъдодли, ижодкор хотин-қизлар – актёрларнинг ҳиссалари салмоқлидир. Жамоамиз бундай фаол жамоатчи ва ижодкор опа-сингилларимиз билан ҳақли равишда фахрланадилар. Халқаро хотин-қизлар куни – 8 март арафасида театримизда фаолият кўрсатиб келаётган опа-сингилларимиз шаънига яхши фикрлар билдириб, улар маънавий ва моддий рағбатлантирилди. Хотин-қизларни эъзозлаш билан ўзимизни бахтли ҳисоблаймиз.
Салоҳиддин ҒУЛОМОВ,
Қўқон шаҳар мусиқали драма театри директори.
СУРАТДА: театрнинг бир гуруҳ фаол аёлларини тақдирлаш жараёнидан лавҳа.
Суратни Жаҳонгир ТОЖИБОЕВ олган.

ҚЎҚОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ЖАМОАСИ ШАҲРИМИЗДАГИ БАРЧА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ – 8 МАРТ БИЛАН САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАДИ ВА ҲАММАЛАРИГА ЧИНАКАМ ГЎЗАЛЛИК, ЯЪНИ, БЕБАҲО БОЙЛИК, МУСТАҲКАМ САЛОМАТЛИК, БАХТ-САОДАТ, ТИНЧЛИК-ХОТИРЖАМЛИК ҲАМДА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАШТИНИ СУРИБ ЯШАШ БАХТИНИ ТИЛАЙДИ.


МУҲТАРАМА ОНАХОНЛАР, АЗИЗ ОПА-СИНГИЛЛАР, СИЗЛАРГА ОНА-ВАТАНИМИЗ РАВНАҚИ ВА ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ОЛИБ БОРАЁТГАН БАРЧА ЭЗГУ ИШЛАРИНГИЗДА КАТТА МУВАФФАҚИЯТЛАР, ЗАФАРЛАР ЁР БЎЛСИН!

Алишер НАВОИЙ:


Оналарнинг оёғи остидадир
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғи туфроғи.

АЁЛ
Аёл мўътабар зот, муҳтарам хилқат,


Уни қанча суйиб ҳурмат қилсак оз.
Ҳеч қачон ёшлатма маъсум кўзларин,
Улар заифадир, айлагин эъзоз.

Кимлар мадҳ этмаган уни лол қолиб,


Ишқи – кўнгилларни безаб турган нақш.
Ахир донғи кетган не-не шаҳарлар
Битта холи учун этилгандир бахш.

Буюк қудрат бордир ожизлигида,


Аёл – ҳали ҳеч ким ечолмаган сир.
Бежиз айтилмаган: Жаннат истасанг,
Оналар оёғин остидан қидир.

Арзимайди унинг қатра ёшига


Мақоминг, давлатинг, бойлигинг-боринг.
Сен ундан меҳрингни тутмагил дариғ,
Онанг у, синглинг у, суюкли ёринг.

Ҳаққа ташна зотлар дил аҳлидандир,


Кўнгил сўраганлар – кўнгилга банда.
Уни ардоқласанг – ҳалолдир умринг,
Оллоҳ рози бўлар сендан ўшанда.
Ҳабибуллоҳ АҲМАД.

НАВРЎЗ
Қушлар чуғурига тўлади боғлар,


Куртаклар бошини силайди сабо.
Иноқликда яшар осмон билан ер,
Юракларда жўшар жўшқин бир наво.
Эл яйраб, куй янграб, кўнгил тўлади,
Энг беармон куним Наврўз бўлади.

Сойлар ҳам ортига қарамай оқар,


Шошилиб далага чопар деҳқонлар.
Ранго-ранг гул атрин ҳис этар шодон
Қишнинг рутубати бездирган жонлар.
Эл яйраб, куй янграб, кўнгил тўлади,
Энг беармон куним Наврўз бўлади.

Хуш келдинг, эй қадим айёмим менинг,


Янги кун – жонларнинг орзу-армони.
Жон-дилим ёғдирган нурингга ташна,
Наврўзим – қуёшли кунлар сарбони.
Эл яйраб, куй янграб, кўнгил тўлади,
Энг беармон куним Наврўз бўлади.
Ҳабибуллоҳ АҲМАД.
Download 34.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling