Бир ҳақиқатни барчамиз чуқур англаб олишимиз зарур: миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда, унинг тарбиявий таъсири бўлмайди


Download 0.88 Mb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1497072
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ ФАНИНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ


Бир ҳақиқатни барчамиз чуқур англаб олишимиз зарур: миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда, унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев

Бизга маълумки, Ватан остонадан бошланади, ҳар бир инсон аввало оиласи, қишлоғи, тумани, вилояти тарихини билиши керак. Ҳар бир инсон, қолаверса, ҳар бир спортчи ҳам аввало ўз оиласи, маҳалласи, юрти ва Ватани ори, шаъни учун катта ареналарда мусобақалашади, лекин аввал шу Ватани тарихини билиши, шу Ватан шаъни учун ўзига ўхшаб курашган инсонлар ҳаётини уларнинг тарихини билиши керак.


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
- фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш, ёшларни Ватанга нисбатан муҳаббат руҳида тарбиялаш;
- улкан тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг мустақиллик йилларидаги шонли ўтмиши ва бугунги кунига холисона баҳо бериш;
- мустақиллик йилларида мамлакатимизда юз берган муҳим ўзгаришлар, амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятиНИ тушуниш, халқимиз, айниқса ёшлар онгида бой ўтмишимизга нисбатан ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар
Хусусан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакатимиз спортчиларининг турли спорт мусобақаларида эришган улкан ютуқлари
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга асос бўлган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling