Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш


Download 31.36 Kb.
bet1/5
Sana19.04.2023
Hajmi31.36 Kb.
#1364419
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш(1)


Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш.

Ўқув мақсадига эришилганлигини текшириш учун ишончли усул бўлгандагина, педагогда уни баҳолаш имконияти бўлади. Айнан аниқ қўйилган мақсадга эришилганлигини баҳолашнинг ишончли усул мавжудлиги билан, педагогик технология анъанавий педагогикадан ажралиб туради. Ўқув фанларининг анъанавий ўқув дастурларда мақсадлар одатда «тушунмоқ», «ўзлаштирмоқ» каби феълларни қўллаб умумий ифодаланади. Аниқ қўйилмаган мақсадларга эришилганлигини баҳолаш имконияти бўлмайди. Педагоглар мақсадларни одатда қўйидагича қўядилар (М.В.Кларин бўйича):



  • Ўқув мақсадини ўрганиладиган мазмун орқали аниқлаш. Ўқув мақсадини бу усулда қўйиш билимнинг фан мазмунига йўналтирилганлигидан дарак беради. Масалан: бешинчи мавзу мазмунини ўрганинг! Ўқув мақсади бундай қўйилганда, мақсадга эришганлигини текшириш имконияти бўлмайди!.

  • Ўқув мақсадини педагог фаолияти орқали аниқлаш, ўқув мақсадини бу усулда қўйилганида, педагог диққат марказига ўз фаолиятини қўяди. Масалан: талабаларни автомобилнинг пневматик тормозларнинг ишлаш тартиби билан таништириш. Мақсадни ифодалашидан кўриниб турибдики, бу мақсад ҳақиқий ўқитиш натижаси билан боғлиқ эмас. Ўқув мақсади бундай қўйилганида, мақсадга эришганлигини баҳолаш умуман ҳисобга олинмаган.

  • Ўқув мақсадларини талабанинг ички ривожланиш (ақлий, ҳиссий, шахсий…) жараёнлари орқали аниқлаш. Ушбу усулда бир неча фанлар (масалан: умумтаълим фанлари) ёки алоҳида фан бўйича умумлашган таълим мақсадлари аниқланади. Масалан: корхонанинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш. Бу усул бир мавзу ёки мавзунинг таянч тушунчалари доирасига мутлақо тўғри келмайди. Бу усулда алоҳида бир машғулот бўйича аниқ мақсад қўйиб бўлмайди, демак ўқитиш натижаларини баҳолаш имконияти ҳам бўлмайди.

  • Ўқув мақсадини талабалар фаолияти асосида белгилаш. Ўқув мақсадини бундай қўйганда, дарсни режалаштириш ва аниқлиги назарда тутилади. Аммо бунда ҳам энг муҳим нарса, кутилажак натижа ҳисобга олинмайди. Масалан: дарс мақсади – корхона баланс фойдасини аниқлаш бўйича масалаларни ечиш. Бу ҳолатда қўйилган мақсадга эришишни йўл – йўриқномаси назарда тутилмаган.

Педагогик технология негизида аниқ қўйилган мақсадларга кетма-кет йўналтириш, яхлит ўқув жараёнини қамраб олган тезкор алоқа ва талаба хатти-ҳаракати орқали ўқитиш ётади.



Download 31.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling