Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat


Download 38.75 Kb.
bet1/13
Sana22.03.2023
Hajmi38.75 Kb.
#1286688
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари
Режа:

  1. Ўзгариш ва тараққиёт жараёнида такрорланиш тамойили. Қонун тушунчаси, унинг мохияти ва фалсафий талқини.

  2. Воқелик ва ўзгариш жараёнида айният ва зиддият диалектикаси. Унинг табиат ва жамиятдаги хусусиятлари.

  3. Оламнинг мавжудлиги — миқдор ва сифат воқелиги тарзида. Тараққиётда тадрижийлик тамойили.

  4. Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили. Ворислик ва янгиланиш.


Оламдаги алоқалар, ўзгариш ва ривожланиш. Боғланишларнинг турлари. Оламдаги нарса ва ходисаларнинг ҳаракати, ўзгариши, бир холатдан иккинчи холатга ўтиб туриши, ривожланиши, улар ўртасидаги алоқадорлик ва ўзаро таъсир каби масалалар қадимдан мутафаккирлар, олимлар, файласуфлар ўртасида турли бахс, мунозара, тортишувларга сабаб бўлган. Чунки улар тўғрисида аниқ билимга эга бўлмасдан туриб, олам ва унинг тараққиёти, ривожланиш манбаи, ҳаракатлантирувчи кучлари тўқрисида ҳамда, энг асосийси, келажак хақида илмий тасаввурга эга бўлиш қийин.
Атрофимиздаги жамики нарса-ходисалар, яъни энг майда заррачалардан тортиб то Ер, қуёш, Коинотгача барчаси, шу жумладан, кишилик жамияти ҳам, доимо ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишдадир. Улар ўртасида абадий ўзаро боқлиқлик, ўзаро таъсир ва алоқадорлик мавжуд. Оламда ўз-ўзидан, тасодифий равишда хеч қандай ҳаракат ҳам, ўзгариш ҳам юз бермайди.
Биз нарса ва ходисаларнинг ҳаракати, ўзгариши ва ривожланишига улар ўртасидаги боқланиш ва алоқадорлик, таъсир ва акс таъсир асос бўлади, деймиз. Албатта, оламдаги ҳар қандай боқланиш ҳам ривожланишга сабаб бўлавермайди. Чунки бу боқланишларнинг кўлами, мохияти, таъсир кучи ва доираси турлича. Боқланишларнинг ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва хоказо боқланишларга ажратиш мумкин.
Шунингдек, оламда бошқа воқеа ёки ходисалардан алохида, улар билан боқлиқ, ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлмаган бирорта ҳам воқеа ёки ходиса мавжуд эмас. Демак, ўзаро боқланиш ва таъсир натижасида нарсаходисаларда ўзгариш содир бўлади. Лекин, барча ўзгаришни ҳар доим ҳам бирданига, яққол сезиш мумкин эмас. Чунки оламнинг намоён бўлиши турли даражада бўлганлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир.
Масалан, янги туғилган чақалоқнинг бир хафта, бир ой, ярим йил мобайнидаги ўзгаришини, яъни улқайишини ёки бўлмаса, табиатдаги қиш фаслидан баҳор фаслига ўтишдаги ўзгаришларни оддий кўз билан яққол сезиш мумкин. Лекин бирон жонсиз предмет, масалан, Ер қаъридаги ички жараёнларни маълум даврдан кейин сезиш мумкин. Ана шу сабабдан ҳам одамлар зилзилалар, вулқонлар отилиши каби офатлар қаршисида лол, гохида эса қафлатда қолиб келмоқдалар. Яъни ташқи факторлар (инсон фаолияти, ёруқлик, иссиқлик, намлик, атмосфера босими) натижасида рўй берган ўзгаришларни кўз кўради, қулоқ эшитади. Хуллас, улар осон англаб олинади, очиқ-ойдин намоён бўлади. улардаги ўзаро боқлиқликни ҳам осон кўриш, илқаш мумкин. Ана шундай осон кўриш ва илқаш мумкин бўлган, очиқойдин рўй берадиган воқеа, ходиса, натижага нисбатан «зохирийлик» тушунчаси, мохиятини илқаш қийин бўлган ва мураккаб ички сабаблар натижасида кечадиган жараёнлар ва ўзгаришларга нисбатан «ботинийлик» тушунчаси қўлланилади. ўрта асрларда, айниқса тасаввуф фалсафасида бу икки тушунчага алохида эътибор берилган.
«Ҳаракат» тушунчаси «Борлиқ фалсафаси» мавзуида ёритилганлиги сабабли, бу ерда унинг қуйидаги қисқа таърифи билан чекланамиз: ҳаракат деб оламдаги ҳар қандай ўзгаришга айтилади. Ривожланиш тушунчаси эса қуйидан юқорига, оддийдан мураккабга томон илгарилаб борувчи ҳаракатни ифодалайди. Лекин бу жараён гох тўқри чизиқли, гох аста-секин кенгайиб борадиган спиралсимон шаклдаги ҳаракатдан иборат бўлиши мумкин.
Бунда доимий бир томонга, масалан, вақтнинг ўтмишдан келажакка томон ўтиши ҳам, лекин маконда воқеа ва ходисаларнинг такрорланиши, замонда орқага қайтишлар ҳам содир бўлиб туради. Баъзида тараққиётнинг маълум бир босқичида олдинги босиб ўтилган давр такрорлангандек бўлади, аммо бу илгаригидан фарқ қиладиган, бошқачароқ тарздаги такрорланишдир.
Ҳеч қачон бир хил тонг отмайди, деб бежиз айтмайдилар. Ҳолбуки, ҳар куни тонгда ўша қуёш чиқади, ўша тоқу тошларни, боқу биёбонларни, биз яшаётган заминни ёритади. Одамлар ҳам, иш ва ташвишлар ҳам ҳамон ўшаўшадек. Кимдир ишга шошади, кимдир ўқишга, кимдир яна илгариги кундек бекорчиликдан зерикади... Аммо дунё ўзгармадими бу бир куннинг ичида? унда минглаб болалар туқилмадими, сон-саноқсиз жараёнлар рўй бериб, Ер сайёрасининг турли бурчакларидан бошқа жойларга қанчадан-қанча ахборотлар тарқатилмадими? Она замин ўз ўқи ва қуёш атрофида айланишини давом эттирмадими? Буларнинг барчаси бир куну-тунда рўй берган ботиний ва зохирий ўзгаришларнинг намоён бўлишидир.

Download 38.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling