Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat


Download 38.75 Kb.
bet6/13
Sana22.03.2023
Hajmi38.75 Kb.
#1286688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Категория нима? Бу сўз қадимги юнон тилидан олинган бўлиб: «изохлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган маъноларни англатади. Унинг мазмунидаги бундай хилма-хиллик қадимги даврларданоқ илмий тадқиқот йўналишига айланган.
Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб, Арасту таърифлаб берган. У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объектив воқеликнинг умумлашган инъкоси сифатида қараб, туркумлаштиришга ҳаракат қилган. Хусусан, унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «мохият» (субстанция), «миқдор», «сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «холат», «мавқе», «ҳаракат», «азоб-уқубат». Бу туркумлаштириш, ўз вақтида илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик Арасту «Метафизика» асарида «мохият», «холат» ва «муносабат» категорияларини ҳам изохлаган.
Умуман, категорияларни фалсафа тарихида илмий мавзу сифатида ўрганишни айнан Арасту бошлаб берганлиги эътироф қилинади. Маълумки, унгача Юнонистонда кўпроқ политика ва риторика (нотиқлик санъати) фанлари системалашган, яъни фан сифатида тизимга туширилган эди. Чунки ўша даврда қўшинни, мамлакатни ва одамларни бошқариш учун сиёсат ва нутқ маданияти сирларини билиш катта аҳамиятга эга бўлган. Аммо ўша даврларда фалсафанинг қонунлари, категориялари ва асосий таянч тушунчалари муайян тизимга туширилмаган, изчил баён қилинган билимлар системаси сифатида шакллантирилмаган эди. Ҳатто Юнонистоннинг машҳур олими ва мутафаккири Суқротни ҳам ана шундай, хали гўёки шаклланмаган фан билан шуқуллангани ва ёшларни бу илм йўлига бошлаб, уларнинг нотўқри тарбиясига сабаб бўлганликда айблаган ҳам эдилар. Бу хол Суқротнинг буюк шогирди Арастунинг мазкур фанни аниқ система тарзида ифодалашга киришиши учун туртки бўлган. Олим фалсафанинг қонун ва категорияларини биринчи марта системалаштирган, таърифлаган ва фалсафани фан даражасига кўтарган. ўша даврдан бошлаб фалсафа ўз қонунлари, тамойиллари, категориал тушунчаларига эга бўлган фанга айланган. Шарқда бу масалага Форобий, Беруний ва ибн Синолар ҳам катта аҳамият берганлар.
XVII-XIX асрларга келиб, фалсафий категориялар тахлилида янги давр вужудга келди. Хусусан, И. Кант қарашларида категориялар «сифат» (реаллик, инкор, чегаралаш), «миқдор» (бирлик, кўплик, яхлитлик), «муносабат» (субстанция ва хусусият, сабаб ва ҳаракат, ўзаро таъсир), «модаллик» (имконият ва имкониятсизлик, воқелик ва новоқелик, зарурият ва тасодиф) тарзида изохланган. Кантдан фарқли ўлароқ, Ҳегел эса мантиқий категорияларни: «борлиқ» (сифат, миқдор, меъёр), «мохият» (асос, ходиса, мавжудлик), «тушунча» (объектив, субъектив, абсолют қоя) тарзида изохлаган.
Фалсафа фанининг категориялари хақидаги турли қарашларни умумлаштириб айтганда, уларнинг мантиқий тушунчалар сифатидаги қуйидаги тавсифлари бор: 1) объектив воқеликнинг инъикоси; 2) нарса ва ходисаларнинг ўзаро боқланиш ва алоқадорлигини мантиқий умумлаштирувчи билиш усули; 3) нарса ва ходисаларнинг ривожланиши билан ўзгариб турувчи мантиқий тушунча; 4) борлиқнинг мавжудлигидан келиб чиқадиган тарихий — мантиқий билиш даражаларидан бири. Кўпчилик мутахассислар категориялар олам, ундаги нарса ва воқеалар, уларнинг асосий ва такрорланиб турувчи алоқадорлигини ифодалайдиган кенг мазмундаги тушунчалардир, деган фикрга қўшиладилар. Бу маънода борлиқ, воқелик, ҳаракат, макон, замон, миқдор, сифат ва бошқалар фалсафанинг ана шундай категорияларидир.
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра, «жуфт категориялар» деб аталадиган; умумий боқланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодаловчи тушунчалар ҳам бор. Улар нарса ва ходисаларнинг муайян йўналишдаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, даврий такрорланиб турувчи боқланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодалайди. Фалсафа категориялари мазмунидаги ички бирлик, боқланиш, алоқадорлик ва муносабатларнинг яхлитлиги билиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлайдиган умумий қонуният тарзида вужудга келган.

Download 38.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling