Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat
Download 38.75 Kb.
|
Инкорни инкор қонуни. Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ходисаларнинг барҳам топиши, янги нарса ва ходисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор деб аталади.
Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили ниҳоятда муҳим. Бунда ворислик – эскининг инкори ва янгиликнинг шаклланиши сифатида намоён бўлади. Ана шу жараёнларнинг доимий такрорланиши инкорни инкор қонунининг мохиятини билдиради. Мазкур қонунга мувофиқ объектив воқеликдаги нарса ва ходисаларнинг ривожланиши жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ, аксарият холларда, эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади. Инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ», сўзи билан қўшилиб кетади, инкор қилмоқ — «йўқ» демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. Лекин диалектикада инкор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада инкор қилиш тўқридан-тўқри «йўқ» дегани эмас, яъни нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас. Инкорни диалектик тушуниш янгининг эски билан оддий алмашуви бўлмасдан, балки эскининг бақрида вужудга келиб, ундан фойдаланиб, қарор топишини тан олишдир. Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мавжуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боқлиқ эканлигини ҳам ифодалайди. Инкорни инкор қонунини тушуниш учун уни нега шундай деб аталишини изохламоқ лозим. Фалсафанинг бу таълимотини икки марта такрорланувчи инкорда ифодаланиши оламдаги нарса ва ходисаларнинг доимий равишда ўзгариб, бир холатдан иккинчи холатга ўтиб бориши ва оқибатда, ривожланиш узлуксиз эканлигидан келиб чиқади. Бу қонунга кўра, ҳар бир мавжуд бўлган нарса ва ходиса ўзигача бўлган сифат ва миқдор инкор этилишининг махсули, шу билан бирга, ана шу нарса ва ходисаларнинг ўзи ҳам шароитнинг ўзгариши, вақтнинг ўтиши билан инкор этилишга махкумдир. Демак, ҳар бир нарса ва ходисанинг ўзгариши ва ривожланиши ҳамиша икки ва ундан кўпроқ инкор этишлар билан амалга ошади. Инсоният тарихи – авлодлар алмашинуви тарихидир, дейилганида ҳам ана шундай хол назарда тутилади. Инкорни инкорнинг яна бир муҳим белгиси шуки, тараққиётдаги даврийликнинг муайян халқасида, яъни навбатдаги инкор босқичида унинг олдинги босқичидаги баъзи белгилар такрорланади. Масалан, дон ўсимликдан яна донларга айланади, кейинроқ яна ўсимликка ва хоказо. Инкорни инкорнинг амал қилиши туфайли тараққиёт тўқри чизиқ шаклида эмас, доира шаклида бўлади, унинг охирги нуқтаси бошланқич нуқтага яқинлашади. Лекин бу яқинлашув унинг охирги нуқта билан туташиши бўлмасдан, балки юқори босқичда содир бўлиши сабабли тараққиёт спирал шаклга эга бўлади. Бу спиралнинг ҳар бир янги ўрами олдинги ўрамига нисбатан юқорироқ босқичда юзага келади. Диалектик инкор янги билан эски ўртасидаги боқланишни буткул рад қилади, деб тушунмаслик керак. Янги қанчалик илқор бўлмасин, у йўқ жойдан пайдо бўлмайди, балки эскининг қобиқида аста-секин шаклланади. Шунинг учун ҳам кўп холларда эскидан янгига ўтилаётганда эски бутунлай ташлаб юборилмайди, балки унинг ижобий томонлари сақланиб қолади ва ривожланиш давом эттирилади. Демак, янги билан эски ўртасида ворислик мавжуддир. Инкорни инкор қонуни тараққиётда ворислик ва қайтарилувчанликнинг бирлигини тавсифлайди. Диалектик инкорнинг муҳим хусусияти ана шундан иборат. Инкорни инкор қонуни мустақиллик ва бозор иқтисодиёти жараёнида рўй бераётган ходисалар мохиятини илмий англашда катта аҳамият касб этади. Янги жамиятни барпо этишга қаратилган ўзгаришлар ҳамма нарсани бутунлай йўқ қилишни билдирмайди. Аксинча, бу — халқимиз тараққиёти жараёнида эришилган ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий ютуқларни сақлаб қолиб, уларни янада бойитиб, ривожлантиришдан иборатдир. Мазкур жараённинг асосий тамойили Ислом Каримовнинг янгисини қурмасдан, эскини бузмаслик лозимлиги тўқрисидаги хулосасида яққол ўз асосини топган. Ҳар қандай фаннинг ўзига хос қонунлари ва асосий тушунчалари бўлади. Масалан, физикада физик қонунлар, оқирлик, тезлик, куч каби тушунчаларга жуда кўп дуч келиш мумкин. Уларнинг аксарияти бу фан тарихида чуқур из қолдирган машҳур олимларнининг номи билан боқланган. Масалан, физикада Ньютон, Фарадей, Авагадро қонунлари ва хоказо. Математикани эса Пифагор, ал-Хоразмий, Карл Гауснинг қонунларисиз тасаввур қилиш қийин. Худди шундай фалсафанинг фанлик мақомини белгилайдиган асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизими ҳам бор. Уларни ўрганишдан аввал, қонун ва категория тушунчаларининг мазмунини аниқлаб олиш зарур. Анъанавий тавсифларга кўра, «қонун» фалсафий категория сифатида нарса ва ходисалар ривожланиши жараёнидаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, доимий такрорланиб турувчи, ички ўзаро боқланишлар, алоқалар, муносабатларнинг мантиқий ифодаси эканлигини юқорида кўриб ўтдик. Энди категорияларнинг мохияти ва мазмуни билан қисқа танишайлик. Download 38.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling