Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat


Алохидалик, хусусийлик, умумийлик


Download 38.75 Kb.
bet7/13
Sana22.03.2023
Hajmi38.75 Kb.
#1286688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Алохидалик, хусусийлик, умумийлик. Улар нарса ва ходисаларнинг ривожланиш жараёнидаги макон-замон муносабатларини конкрет тарзда намоён қилади. Умумийлик – оламдаги алохида, индивидуал тарзда намоён бўлаётган нарса – ходисаларнинг турфа, хилма-хил умумлаштирувчи хосса ҳамда хусусиятларнинг муштараклашган холда намоён бўлишидир.
Алохидалик ва умумийлик ўртасидаги боқланиш, алоқадорлик ва муносабат «хусусийлик» категорияси орқали ифодаланади. Биринчидан, бу категорияларнинг мазмуни оламнинг бирлиги, уларнинг мантиқий ифодаси конкретлик бўлиб ҳисобланади. Иккинчидан, «алохидалик», «хусусийлик», «умумийлик» нарса ва ходисаларнинг макон-замон конкретлигини ифодалайдиган, нисбатан мустақил мантиқий тушунчалар тарзидагина намоён бўлиши мумкин. Зеро, уларнинг нисбатан мустақиллиги, ички бирлигининг намоён бўлиш шаклидир.
Фалсафий адабиётларда, билишнинг умумий тенденциясини алохидаликдан хусусийликка ва шу босқич орқали умумийликка ўтиш тарзида ёки аксинча, изохлаш кенг тарқалган. Вахоланки, фалсафий билишнинг асосий хусусияти ва мақсади ҳар қандай алохидаликнинг индивидуал хусусиятларини умумийликдан фарқлашдан иборатдир. Масалан, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш жамият тараққиётининг умумий қонунияти бўлса ҳам, бу жараён турли ижтимоий-тарихий макон ва замонда ҳар бир давлат учун ўзига хос бўлган моделни тақозо қилади. Алохидаликнинг умумийликдан фарқини аниқлаш асосида, махсус усул ва воситаларини қўллаш бозор стратегияси ва тактикасининг миллий хусусиятларини белгилашга ёрдам беради.
Алохидалик ёки, баъзи фалсафий адабиётларда кўрсатилганидек, яккаликни муайян хосса ҳамда хусусиятга эга бўлган нарса ва ходисаларнинг макон ва замондаги чегараланган конкрет холати, бошқача килиб айтганда, ҳар қандай ходиса ва нарсанинг ички сифат муайянлиги, индивидуаллиги дейиш мумкин.
Антик фалсафада алохидалик категориясининг мазмуни муайян турқунликка эга бўлган бирлик сифатида қаралган (Афлотун, Арасту). Ҳегел, алохидаликни воқеаларнинг зарурий шакли, макон ва замондаги тафовутларнинг намоён бўлиш моменти сифатида қарайди.
Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик масаласида алохидаликнинг умумийликдан фарқини мутлақлаштириш натижасида муайян қарашлар вужудга келиши мумкин (Бу хақда «Осиёцентризм» ва «Европацентризм» тўқрисида эслаш кифоя).
Вахоланки, умуминсоният цивилизациясининг тадрижий ривожланишида муайян ички бирлик мавжуд бўлиб, маданият тарихида ҳар бир халқ, миллат ўз ўрни ва аҳамиятини намоён қилади. Шунинг учун умуминсоният цивилизацияси таркибидаги миллий маданиятни мутлақлаштириш, муайян сиёсий манфаатларга асосланган бўлиб, буюк давлатчилик, шовинистик қарашлардан бошқа нарса эмас. Бу ХХ асрнинг 30-йилларида фашизм мафкурасини шакллантирган асосий сабабалардан бири эди.
Алохидаликни, умумий қонуниятлар таркибидаги, элементларнинг индивидуал ривожланиш жараёни сифатида олиб қараш керак. Чунки ҳар қандай умумийлик, дастлаб воқеликнинг алохидалиги тарзида вужудга келади. Шунга кўра, ҳар қандай система ўз таркибидаги нисбатан янги, алохида ходисаларнинг индивидуал ривожланишисиз содир бўла олмайди. Шундай қилиб, алохидалик воқелик ривожланишининг хилма-хил шаклларини вужудга келтиради.
Нарса ва ходисаларда алохидаликларнинг конкрет хусусиятлари ўртасидаги боқланишлар, бир томондан, умумийликни намоён қилиш билан бир қаторда, уларнинг муайянлиги ва мазмунини ҳам белгилайди. Иккинчи томондан эса, умумийликнинг конкретлиги алохидаликлар системаси тарзида намоён бўлади. Бу системага структурали ёндашиш билишнинг нисбатан тўлақонли бўлишини таъминлайди. Масалан, муайян жамиятдаги кишиларнинг ижтимоий муносабатлари ўзига хос бўлган йўналишларини вужудга келтирган. Яъни, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, диний экологик ва бошқа шу каби ижтимоий муносабатлар умумий маданият таркибида «иқтисодий маданият», «ҳуқуқий маданият», «сиёсий маданият», «экологик маданият» ва бошқа нисбатан мустақил йўналишларга асос бўлган. Бу маданият йўналишлари нисбатан мустақил бўлса ҳам, бир-бирини тақозо қилади. Уларнинг ички бирлиги ва ривожланиш тенденцияси умуминсоният цивилизацияси манфаатларидан келиб чиққан бўлиб, умумий тараққиёт даражасига мос келади.

Download 38.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling