Сезги – бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек, моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир этган тақдирда организмда ҳосил бўладиган ички ҳолатлардан таркиб


Download 0.61 Mb.
Sana30.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1403780
Bog'liq
Orif Egamqulov. PSIXOLOGIYA 1


СЕЗГИ ВА ИДРОКНИНГ ПСИХОЛОГИК МОХИЯТИ, ФИЗИОЛОГИЯСИ.
Режа:
1. Сезги ва идрок.
2. Сезгининг нерофизиалогик механизимлари.
3. Идрок феноминлари.
4. Идрок турлари ҳақида мулоҳазалар
Сезги – бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек, моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир этган тақдирда организмда ҳосил бўладиган ички ҳолатлардан таркиб топади. Материя бизнинг сезги органларимизга таъсир этиб сезги ҳосил қилдиради.
Сезги аъзолари ахборотни қабул қилиб олади, саралайди, жамлайди ва мияга этказиб беради. Мия бундай ахборотнинг бениҳоят катта ва туганмас оқимини ҳар дақиқада қабул қилиб ва қайта ишлаб туради. Натижада теварак-атрофдаги оламнинг ва организмнинг, хусусан ўз ҳолатининг айнан бир хил акси ҳосил бўлади. Шу аснода киши танасининг ҳаракатини тўғрилаб туришга, овқат ҳазм қиладиган аъзоларининг, ҳаракатлантирувчи мучалларнинг, ички секретсия безларининг ишига, сезги аъзоларининг, хусусан ўзларини йўналтириб туришга масъул бўлган ижро органларга келиб турадиган нерв сигналлари ва шу кабилар шаклланади. Бир зумда юз берадиган кўп минглаб жараёнлардан таркиб топадиган ана шу ғоят мураккаб иш сурункали давом этади.
Сезгиларнинг қуйи чегараси муайян анализаторнинг мутлоқ сезувчанлиги даражасини белгилайди. Мутлоқ сезувчанлик билан қуйи чегера ўлчами ўртасида тескари боғланиш мавжуд: қуйи чегара ўлчами қанчалик кичик бўлса, муайян анализаторнинг сезувчанлиги шунчалик юксак бўлади. Бу муносабатни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
Е = 1/Р1
Бунда Е – сезувчанлик, Р – қўзғатувчининг таъсир чегараси меъёри.
Идрок ва идрок қилиш қонунлари.
Психологларнинг фикрича, инсон ниманики идрок қилса, уни фигура ва фонда идрок қилади. Фигура - шундай нарсаки, уни аниқ англаш, ажратиш, кўриш, эшитиш ва туйиш мумкин. Фон эса аксинча, ноаниқроқ, умумийроқ нарса бўлиб, аниқ объектни ажратишга ёрдам беради. Масалан, гавжум бозорда кетаётган тақдирда ҳам ўз исмимизни биров айтиб чақирса, дарров ўша тарафга қараймиз. Исм - фигура бўлса, бозордаги шовқин - фон ролини ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, биз бирор нарсани идрок қилаётган пайтимизда уни албатта бирор фондан ажратиб оламиз. Масалан, гул бозорида айнан қип-қизил атиргул сизга ёқиб қолиб, ўшани ҳарид қиласиз, қолган гуллар фондай онгингиз активига ўтмайди.
Идрок ўзига нисбатан соддароқ бўлган сезги жараёнларидан ташкил топади. Масалан, олманинг шаклини, ҳидини, мазасини, рангини сезамиз, яъни алоҳида - алоҳида хоссалар онгимизда акс этади. Бу - сезгиларимиздир. Сезгилар яхлит тарзда идрок жараёнини таъминлайди. Лекин олимлар идрокни сезгиларнинг оддийгина, механик тарздаги бирлашуви, деган фикрга мутлоқ қаршилар. Чунки идрок онгли, мақсадга қаратилган мураккаб жараён бўлиб, унда шахснинг у ёки бу объектга шахсий муносабати ва идрокдаги фаоллиги асосий рол ўйнайди. Масалан, бунинг исботи учун кўпинча Рубин фигураси тавсия этилади. Унда иккита қора профил оқ фонда берилган. Бир қарашда айримлар бу расмларга қараб, “Бу - ваза” деб атаса, бошқалар уни бир - бирига қараб турган икки киши юзининг ён томондан кўриниши, деб таърифлаши мумкин.
Шундай қилиб, инсон идроки шахсий маъно ва аҳамият касб этган маълумот воситасида онгдаги бўшлиқни тўлдиришга харакат қилади. Бировнинг орқадан чақиришини кутаётган бўлсангиз, негадир албатта, бош ҳарфи тўғри келган исмни айтса ҳам тезгинада ўша томонга ўгирилиб қарайсиз. Айнан шундай ҳодисалар баъзан идрокдаги хатоликларнинг келиб чиқишига олиб келади. Америкалик Дж. Бегби деган олим стереоскоп орқали америкалик ва мексикалик болаларга шакли унчалик аниқ бўлмаган слайдларни бирин-кетин кўрсатган. Америкалик болалар уларни бейсбол ўйини, оқ сочли қиз ифодаланган десалар, мексикалик болалар уларни буқалар жанги, қора сочли қиз, деб таърифлаганлар. Кўпчилик болалар эса кўрсатилган иккита расмдан фақат биттасини кўрганини эътироф этганлар. Демак, бизнинг идрокимиз, унинг мазмуни маданий ва маънавий муҳитга ҳам боғлиқ бўлиб, бу кутишлар тизимидан келиб чиқаркан.
Ўзгармас маълумотнинг идрок қилинмаслиги қонуни.
Бу қонуннинг моҳияти шундаки, мунтазам таъсир этувчи маълумот онгда узоқ ушлаб турилмайди. Масалан, ўтирганингизда соатнинг тиккиллашини эшитганмисиз? Ҳа, товуш эшитилади, лекин маълум вақт ўтгандан сўнг гўёки у йўқ бўлиб қолгандай - эшитилмайди. Ёки эксперимент шароитида ёлғиз битта нуқтадаги ёруғлик манбаи кўзга таъсир этилиб, кўз ҳам шу нуқта билан бир вақтда ҳаракатга келтириб турилганда, 1-3 секунддан сўнг одам ёруғлик манбаини кўрмай қўйгандек. Шунга ўхшаш тажрибалар барча идрок турларида ҳам синалган. Паст оҳангли куй ҳам маълум вақтдан кейин эшитмагандай ҳисни келтириб чиқаришини синаб кўришингиз мумкин.
Нутқ воситасида ҳадеб бир хил сўзларни қайтаравериш психотерапевтик практикада гипнотик ҳолатни келтириб чиқарувчи омил сифатида ишлатилади. Чунки бир хил сўзлар ҳадеб қайтарилаверса, улар ўзининг маъно - моҳиятини ҳам йўқотади. Масалан, кўчаларда юрадиган “фолбинлар”ни кўрганмисиз? Улар автоматик тарзда айтадиган сўзлари аслида уларнинг ўзлари учун умуман маъносини йўқотган (“бахтингдан очайми, тахтингдан очайми?” ва хакозо шунга ўхшаш сўзлар). Ҳар қандай ҳаракат ҳадеб қайтарилаверса, “психологик тўйиниш” ҳодисаси рўй беради ва ҳаракатлар автоматлашиб, унинг айрим деталлари умуман онг назоратидан чиқади. Масалан, маҳоратли раққоса ҳар қандай рақсга ҳам чиройли, жозибали ҳаракатлар билан ўйин тушиб кетаверади.
Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling