﴾Оламнинг ниҳояси (5) Дажжол фитнаси (4) ﴿
Download 270.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Оламнинг ниҳояси 5 Дажжол фитнаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Арифий Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший
- Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
﴾Оламнинг ниҳояси (5) Дажжол фитнаси (4) ﴿ [ Ўзбекча – Uzbek – ﻲ��زوﻷا ] Шайх Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ал- Арифий Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2013 - 1435 ﴿ ) ﻢلﺎﻌﻟا ﺔﻳﺎﻬﻧ 5 ) لﺎﺟﻟا ﺔﺔﻨﺘ ( 4 ( ﴾ « ﺔﻴ��زوﻷا ﺔﻐﻠلﺎﺑ » ﺦﻴﺸلا ﺪﻤ� ﻦﺑ ﻦﺣﻤلاﺪﺪﺒ ﻔﻲﻤﻌﻟا :ﺔﺟﻤﺮ لا ﷲا ﺪﺪﺒ ﻮﺑأ ش ﺷا :ﺔﻌﺟاﻤم ﺲﻤﺷ �ﻏﺎر ﻦﻳﻟا 2013 - 1435 3 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом Дажжол тўғрисида кўп гапирганларидан саҳобалар ўтиришларида у ҳақида кўп гап очиб, унинг аҳволидан баҳс қилардилар. Унинг қандай фитналари бўлади ўзи? Одамларнинг унга эргашиб кетиш тарзи қандай? Ундан ва фитнасидан одамларни асрайдиган нарсалар борми? Бир куни улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак масжидларида ўзаро гаплашиб ўтирганларида, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом уларнинг олдига чиқдилар, улар эса Дажжол ҳақида ўзаро суҳбатлашиб ўтирардилар. Нима тўғрисида гаплашаяпсизлар?, – дедилар. – Дажжол ҳақида гаплашаяпмиз, у ҳақида бизга кўп сўзладингиз, – дедилар. Яъни сиз бизга минбар узра хитоб қилдингиз, масжидингизда ўтираркансиз гапириб бердингиз, сиз билан ғазотга чиққанимизда ва сафар қилганимизда айтиб бердингиз. У ҳақида ё Расулуллоҳ, шунчалар кўп 4 сўзлаганингиздан ҳатто у хурмозор атрофида бўлса керак, у Мадинага яқин келган, деб ўйлаб қолдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Дажжолдан бошқа сизларга қўрқадиганроғим борми! Агар у сизнинг орангизда эканимда чиқса, мен сиз учун унга ҳужжатлашаман". Агар Дажжол чиққан пайтда мен орангизда бўлсам эй асҳобим, унга эътироз қилиш, у билан баҳслашиш, унинг овозини ўчиришдан мен масъул бўламан. "Агар у мен ораларингизда бўлмаганимда чиқса, ҳар ким ўзининг ҳужжатчисидир", яъни ҳар бир киши ўзи учун жавобгардир. Шундай экан, тоинки унинг фитнасидан сақлана олишимиз учун Дажжол ўзи ким эканлигини билишимиз шарт бўлади, чунки ҳар бир киши ўзининг ҳужжатчисидир. Унинг фитнасини қандайлигини, у қандақанги сифатларга эгалигини билишимиз керак бўлади, чунки ҳар бир инсон ўзини Дажжолдан қутқармоғидан масъулдир. Дажжол бир қанча даъволарни қилади, бу даъволарнинг энг биринчиси ва энг каттаси — мен оламлар парвардигориман деган даъвосидир. 5 Оллоҳ таоло унга сеҳр ва хаёлотдан имкон ва қудратлар берганки, улар билан одамларни фитнага солади, ҳатто баъзи илмсизлар шу Худо бўлса керак, деб фараз қиладилар ва оқибатда уни Худо деб эътиқод қилиб, унга сиғинадилар. Дажжол хароба ердан, у ерда ўн йиллар ёки юз йиллар олдин одамлар яшаб ўтиб кетган жойдан ўтади. Шунда у хароба ерга қарайди ва деворлари йиқилиб, ҳамма томонини чанг босганини ҳамда дарахтларини қандай қуриб ётганини, одамлар уларни унутиб, ташлаб кетганларини кўради. Кейин ерга: “Хазиналарингни чиқар”, – дейди. Шунда ўша ерда кўмилиб ётган ҳар бир олтин ёки кумуш парчаси ердан отилиб чиқади ва Дажжолга асаларилар маликаларига (она асаларига) эргашгандек эргашадилар. Худди асаларилар тўдасидек унинг ортидан эргашади. Буни одамлар кўриб туради, у одамларга юзланиб, мен сизнинг раббингиз эмасманми? Мана анави ер, ичидаги хазиналари билан менга эргашаётган бўлса, – дейди. Дажжол бир қавмнинг олдидан ўтади ва уларни ўзига ибодат қилишларига чақиради, шунда улар унга ишонмайдилар ва гапига кирмайдилар. Сўнгра у уларнинг ёнидан кетади, тонг отганда не кўз 6 билан кўрсинларки, жонворлари ўлган, ерлари қақшаган ўт-ўлансиз бўлади. У бошқа бир қавм олдидан ўтиб, уларни ўзига ибодат қилишларига ва ишонишларига даъват қилади, улар унга ишонадилар, сўнгра тонг отганда қарасалар, ерлари ям-яшил, яйловдаги чорвалари ўша куни уларга қайтиб келган бўлади. Уларнинг юнглари узун, елинлари бўлиқ ва қоринлари чиққан бўлади, яъни юнглари ўсган, елинлари тирсиллаб сут билан тўлган, қоринлари чиққан, ташқи кўринишидан тўқ кўринади. Жонсиз нарсалар Дажжолга итоат қилади, олтин-у кумушлар унга эргашади. У ҳайвонларга таъсир қилади, ўзи билан бирга унинг жаннати ва дўзахи бўлади. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом дедилар: Download 270.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling