﴾Оламнинг ниҳояси (5) Дажжол фитнаси (4) ﴿


Download 270.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana30.04.2023
Hajmi270.6 Kb.
#1402781
1   2   3
Bog'liq
Оламнинг ниҳояси 5 Дажжол фитнаси

ишонади ва Дажжолга эргашиб кетади”
Дажжолнинг жуда ёмон фитнаси бор. Набий 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар: киши 
уйига қайтади, аҳли, қизлари ва аёлининг олдига 
келиб, Дажжолга эргашиб кетишларидан қўрқиб 
уларни арқонлаб боғлаб қўяди.


10
Дажжолга одамлардан кўплари эргашиб 
кетади. Шунинг учун барча пайғамбарлар у ҳақида 
гапирдилар 
ва 
умматларини 
Дажжолга 
эргашишликдан огоҳлантирдилар. Пайғамбари- миз 
алайҳиссалоту вассалом асҳобларига дедиларки: 
"Дажжолдан бошқа сизларга қўрқадиганроғим 
борми!" Сизларнинг устингизда Дажжолдан ҳам кўра 
буюкроқ қўрқадиганим борми?!, дедилар. 
Шунингдек, Дажжолга юзлари худди чўтир 
қалқондек бўлган қавм эргашади. Мижан бу жангчи 
кўтариб оладиган қалқондир, жангчи бир қўлига 
қилич, нариги қўлига қалқон ушлаб олади. Қалқон 
худди ичида овқати бор қозоннинг қопқоғига 
ўхшайди, фақат унинг шакли бошқачароқ бўлиб, 
даста ва япалоқ бир бўлак темирдан иборат, жангчи 
уни ушлаб олади ва қачон қилич зарби келса, мана шу 
қалқон билан ҳимояланади. 
Дажжолга юзлари худди қолқондек япалоқ 
бўлган қавмлар эргашади, яъни юзлари кенг бўлган 
одамлар Дажжолга эргашадилар. 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга 
Дажжолнинг ер юзида қирқ кун туришини, 


11
одамларни айланиб юриб, бирор жойни қолдирмасдан 
албатта киришини хабар бердилар.
Дажжол Макка ва Мадина дарвозалари 
қаршисида тўхтайди, уларга кирмайди, уларнинг 
дарвозалари устида қўлларида қиличлар тутган 
фаришталар туради. Шунда Мадина бир силкинади ва 
ундаги барча мунофиқ-у, кофир ундан Дажжолга 
эргашиш учун чиқади. Мадина эса, чиркинларини 
ҳайдаб чиқаради.
Дажжол келиб, Мадина дарвозалари 
қаршисида тўхтайди, у шўрхок ерда, қақшаган ерда 
тўхтайди. Оллоҳга қасамки, ўша шўрхок ер бу ерга 
бунчалар ўхшамаса, унда на ўсимлик, на намлик, на 
экин бор, ёрилиб ётган ердир. У Мадинадан пастда, 
Уҳуднинг ортидаги жойдир. Дажжол туриб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 
масжидларига қарайди, у оппоқ бўлиб кўриниб 
туради, шунда у “бу Аҳмаднинг қасри”, – дейди. У 
унга киролмайди, баногоҳ Мадина силкинади ва 
ундаги барча мунофиқ-у, кофир ундан чиқади ва ўз 
хоҳишлари билан чиқиб, Дажжолнинг олдига 
келадилар ва унга эргашадилар.


12
Дажжол йўлида давом этади, кейин у бир 
йигитга дуч келади. Толиби илм бир йигит Дажжол 
томонга юзланиб йўлга чиқади, йўлда Дажжолнинг 
қуролланган кишиларига дуч келади. Улар: “йўл 
бўлсин, қаерга отландинг?”, – деб сўрайдилар. У: 
“Ўша каззобни ўлдиришни қасд қилдим”, – дейди. 
“Унинг раббимиз эканига ишонмайсанми?”, – 
дейдилар. У: “Раббимиз бизга нотаниш эмас, мен 
Оллоҳнинг сифатларини биламан ва Унга иймон 
келтираман, аммо қаллоб, ғилайга эса, Оллоҳга 
қасамки, ҳеч қачон!” – дейди. Шунда улардан бири 
уни ўлдириш учун қиличини ялонғочлайди, бошқаси 
унга: “ундай қилма! Раббингиз (яъни Дажжол) ўзи 
йўғида биронтасини ўлдиришингиздан сизларни 
қайтармаганмиди?”, – дейди. Улар ҳа, шундақа, 
дейдилар ва ўша йигитни ушлаб, Дажжолнинг олдига 
олиб 
борадилар. 
Ўшанда 
Дажжол 
ўзини 
тасдиқлаганлар даврасида ўтирган бўлади. Дажжол 
йигитга: “Менга иймон келтирмайсанми?” – дейди. 
Унга жавобан у: “Сен қаллоб масиҳсан”, – дейди. 
Шунда Дажжол уни ўлдириш учун олдига келади.
Бир йигит Дажжолни қасд қилиб йўлга чиқади. 
Мўмин, солиҳ бир йигит йўлда кетаркан у 
Дажжолнинг қуролланган одамларига йўлиқади, улар 
қаерга кетаяпсан, дейдилар. У “ўша қаллобни 


13
ўлдиргани”, дейди. Улар эса: “Унинг раббимиз 
эканига инонмайсанми?”, – дейдилар. У “Раббимиз 
бизга бегона эмас, мен Оллоҳга туғилганимдан бери 
ишониб келаман, мени қаллобларнинг каттасининг 
олдига Оллоҳдан бошқасига ибодат қилишим учун 
олиб боришларингга ҳожат йўқ”, – дейди. Улардан 
биттаси унга қиличини ўқталганда, бошқа бири унга: 
“уни ўлдирма! Раббимиз (яъни Дажжол) ўзи йўғида 
биронтасини 
ўлдиришимиздан 
бизларни 
қайтармаганмиди?” – дейди. Шунда у қиличини 
қайтариб қинига солади ва улар йигитни Дажжолнинг 
ёнига бошлаб борадилар. Ўшанда Дажжол уни 
кўради, Дажжол қуролли қўриқчилари орасида, 
устларида тайласон бўлган 70 минг яҳудий билан 
бирга бўлади. Дажжол уларнинг ер юзини 
эгаллайдиган ва умматлар у билан урушадиган 
мунтазир бўлиб кутган Масиҳларидир. Унинг 
атрофида хотин-халаж, ёш болалар ва эркагу 
ёшлардан иборат тўда бўлади. Дажжол йигитга: 
“Менга иймон келтирмайсанми?” – дейди. У “Сен 
масиҳ, ғилай, қаллобсан”, – дейди.
Дажжол атрофидагиларга: “Уни ўлдириб, 
сўнгра тирилтирсам, менга ишонасизларми”, – дейди. 
Улар: “ҳа”, дейдилар. Дажжол буйруқ беради, унинг 
боши ўртасидан арра тортиб, икки оёғи орасигача 


14
арралаб, иккига бўлиб юборилади. Қилич билан 
чопилгани ҳам ривоят қилинади. Бошқа ривоятда 
айтилишича, арра билан араланади, сўнгра урилиб, 
чопилгандан кейин ҳар бир бўлак бир тош масофага 
учиб кетади, худди тошни олиб, уни отиб, 40 
метрдан, 100 метрдан оширишингиз мумкин 
бўлганидек, жасаднинг бир бўлаги ўнгда, иккинчиси 
сўлда бўлади, қон эса оқмоқда, одамлар унинг икки 
бўлагини кўриб турадилар. Сўнгра Дажжол жасад 
бўлаклари орасидан юради. Ғилай, қийшиқ оёқ, 
болдирлари қинғир, сочи тўзиган жингалак, 
кўриниши хунук Дажжол ўша бўлаклар орасидан 
юради. Бир кўзи ғилай ва иккинчиси теп-текис. Кейин 
унга қараб: “Тур”, дейди. Шунда икки бўлак 
жамланиб, туппа-тузук одам бўлиб ўрнидан туради.
Дажжол унга: “Энди менга иймон 
келтирарсан?”, – дейди. У “Оллоҳга қасамки, сенинг 
қаллоб, каззоб масиҳ эканингга бўлган ишончимни 
зиёда қилдинг холос”, – дейди. 
Дажжол уни сўйиш учун пичоқ олади. Дажжол 
оддий бир инсон, бўйи одам бўйидек, гавдаси одам 
гавдасидек. Дажжол мўмин кишини пичоқ билан 
сўйиш учун ушлайди. Оллоҳ йигитнинг бўғизидан, 
бўйнининг остидан, бутун бўйнининг узунлиги 


15
бўйича мисдан қилиб қўяди. Дажжол пичоқ тортади, 
лекин мисни кеса олмайди. Дажжол уни ушлаб, дўзах 
деб даъво қилган, ҳолбуки у жаннат бўлган жойига 
улоқтиради.
Дажжол йигитни кўриниши олов бўлган ўша 
жаннатга олиб боради, йигит одамларга бурилиб 
қараб, шундай дейди: “Эй одамлар унга 
ишонманглар, Оллоҳга қасамки, у мендан бошқа 
бирортасини шундай қилолмайди. Чунки Оллоҳ уни 
фақат битта шахсни шундай қилишига қодир қилган. 
Агар у бошқа кимсани ўлдириб, кейин 
тирилтирмоқчи бўлса, бунга ҳаргиз қодир 
бўлолмайди”... 

Download 270.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling