Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари referat


Download 38.75 Kb.
bet10/13
Sana22.03.2023
Hajmi38.75 Kb.
#1286688
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Сабаб ва оқибат. Нарса ва ходисаларнинг ички бирлиги, яхлитлиги ва тарихий-тадрижий ривожланиш тамойилига кўра, уларнинг мазмуни ва шакли ўзгариб туради. ўз навбатида, ҳар қандай системанинг элементлари ўртасидаги структуравий боқланиш конкрет мазмунга эга бўлиб, унга мос мазмунларда ўз ифодасини топади. Бошқача қилиб айтганда, мазмун ва шакл ўртасидаги алоқадорлик, боқланиш, муносабатнинг ҳарактери муайян сабабга асосланади. Яъни, нарса ва ходисаларнинг система шаклида намоён бўлиши, муайян сабаб оқибатидир. Демак, нарса ва ходисаларнинг тадрижий ривожланиши сабабоқибат муносабатлари тарзида намоён бўлади. Шунга кўра, сабаб – бирор нарса ва ходиса ривожланиш жараёнининг оқибатидир.
Нарса ва ходисаларнинг ривожланиши жараёнидаги сабаб ва оқибат муносабатларини билишда, уларнинг макон ва замондаги тарихий ва мантиқий изчиллиги муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, бир томондан, ҳар қандай сабаб аввалги ходисалар ёки уларнинг ривожланиш оқибати тарзида намоён бўлади. Иккинчи томондан эса, бу оқибат кейинги ривожланишнинг сабаби бўлиб ҳисобланади.
Нарса ва ходисаларнинг ривожланиши асос бўлган сабаблар тизими мавжуд. Уларни шартли равишда: асосий ва асосий бўлмаган, муҳим ва муҳим бўлмаган сабабларга ажратиш мумкин.
Сабабнинг мохияти аввалги ходисаларнинг оқибати сифатида вужудга келаётган ходисалар учун сабаблигидадир. Шунга кўра, сабабни бир вақтнинг ўзида оқибат тарзида қараш мумкин. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай оқибат сабаб тарзида намоён бўлади. Шу билан бирга, сабабни нарса ва ходисаларнинг ривожланиш жараёнидаги макон ва замондаги даврий такрорланишдан фарқлаш керак. Чунки, сабаб мавжудликнинг генетик боқланишларини, алоқадорликларини ифодалаши билан биргаликда, уларнинг истиқболларини ҳам белгилаб беради. Ҳегел тили билан айтганда, сабаб-мохиятнинг ҳаракатдаги мавжудлик холатидир. Сабаб фалсафий категория сифатида қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. унинг объектив ҳарактери нарса ва ходисаларнинг ички, таркибий элементлари муносабатларига хос бўлиб, мохиятнинг реал мавжудлик холатини ифодалайди;

  2. сабабнинг конкретлиги нарса-ходисаларнинг хусусиятларидан келиб чиқади, ҳамда унинг индивидуаллигини таъминлайди;

  3. сабаб умумий ҳарактерга эга бўлиб, хеч қандай нарса ва ходисанинг ривожланиши сабабсиз содир бўлмайди;

  4. сабаб зарурий бўлиб, муқаррар равишда, муайян оқибатларни келтириб чиқаради;

  5. сабабнинг узлуксизлиги, бир томондан, турли сабабларнинг изчил боқланишларини, муносабатларини, иккинчи томондан, ҳар бир сабабнинг оқибат тарзида олдинги сабаб билан боқлиқлигини ҳарактерлайди.


Download 38.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling