Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари


Download 477 Kb.
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi477 Kb.
#1509601
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Mаруза кирил


1-МАВЗУ. ҚУРИЛИШ МЕХАНИКАСИ ФАНИГА КИРИШ


Режа:


1.Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари.
2.Қурилиш механикаси фанининг масалалари.
3.Қурилиш механикаси фанининг қисқача ривожланиш тарихи.
4.Иншоотларни ҳисоблаш схемалари ҳақида тушунча ва уларни танлаш.
5.Иншоот ва таянчлар классификацияси.
6.Ташқи юклар ва уларнинг классификацияси.

Таянч сўз ва иборалар:


Иншоотлар мустаҳкамлиги, иншоотлар бикрлиги, иншоотлар устуворлиги, иншоотлар статикаси, иншоотлар динамикаси, ташқи юклар, ички зўриқиш кучлари, фаннинг асосий вазифалари, қурилиш механикаси фанининг масалалари, қурилиш механикаси фанининг қисқача ривожланиш тарихи. иншоотларнинг ҳисоблаш схемаси, иншоотлар ҳисоблаш схемаларининг турлари, стержен, балка, арка, рама, ферма, кўп оралиқли балкалар, пластина, плита, қобиқ, массив иншоотлар, геометрик ўзгарувчан системалар, геометрик ўзгармас системалар, шарнирли боғланишли иншоотлар, бикр боғланишли иншоотлар, комбинацияли боғланишли иншоотлар, ясси ва фазовий системалар, ҳавонли ва ҳавонсиз системалар.
Муаммо:
Материаллар қаршилиги фани бино ва иншоот, машина ва меҳанизмларнинг алоҳида элементларининг мустахкамлиги, бикрлиги ва устуворлигини ўргатади.
Қурилиш механикаси фани ҳам мустахкамлик, бикрлик ва устуворлик ҳақидаги фандир.
Юқорида келтирилган вазифалар қурилиш механикаси фанида қандай ечилади?


1.Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари.

Қурилиш механикаси муҳандислик фанларининг асоси бўлиб, у қурувчи муҳандисларга иншоот ва унинг элементларини тежамли, мустаҳкам, чидамли ва муқобил шаклларини топиб лойиҳалаш ва чизишни ўргатадиган фандир.


Демак, қурилиш механикаси иншоотлар ва конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва устуворлигини ҳисоблаш усуллари тўғрисидаги фандир.
Янги лойиҳаланаётган иншоотларни мустаҳкамликка ҳисоблашдан мақсад, уларни ташқи кучларга чидамли бўлишини таъминлашдан иборатдир.

Иншоотларнинг ташқи юклар таъсиридан ҳосил бўладиган катта кўчишларининг олдини олиш ва ҳар хил тебранишлар таъсирига чидамлилигини ошириш ҳамда улардан мўътадил фойдаланишини таъминлаш мақсадида бикрликка ҳисобланади.



Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling