Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари


Қурилиш механикаси фанининг қисқача ривожланиш тарихи


Download 477 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi477 Kb.
#1509601
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Mаруза кирил

3.Қурилиш механикаси фанининг қисқача ривожланиш тарихи.

Қурилиш механикаси фанининг дастлабки ривожланиш даврида мустақил фан бўлмай, умумий механиканинг таркибий қисмларидан бири сифатида ривожланган. Механика фанининг назарий асослари дастлаб қадимги Юнонистон ва Мисрда пайдо бўлган. “Механика” сўзини илмий атама сифатида фанга биринчи бўлиб киритган олим, эрамиздан 384-322 йиллар илгари яшаб ўтган Юнонистонлик машҳур файласуф Аристотель (Арасту) ҳисобланади. Механиканинг хилма-хил масалаларини ҳал зтишда қадимги замон олимларидан Архимед, Герон, Платон, Птоломей ва бошқаларнинг хизматлари бениҳоя каттадир.


Шарқ мамлакатларида механика фани IX асрдан бошлаб ривожлана бошлади. Қадимги Юнон олимларининг асарларини ижодий ўрганиб, машҳур ватандошимиз Абу Али ибн Сино ўзининг «Донишнома» асарида юкларни кўтарадиган ускуналар ҳақида фикрларни айтади. Ал Хоразмий «Фанлар калити» асарида механика фани тўғрисида ғояларни илгари суради. Шарқнинг машҳур олимларидан Абу Райҳон Беруний, Абу Абдуллоҳ ал Хоразмий, Умар Хайём, Форобий ва бошқалар механика фанининг ривожланишида муносиб ҳисса қўшганлар.
Юртимизда YII-YIII асрларда ислом динининг кириб келиши билан маҳоботли масжид, мадраса, минора, мақбаралар қурилиши авж олиб кетди. Шундай қадимий ёдгорликлардан ҳозирги кунгача сақланиб келаётганларидан бири 1127 йилда муҳандис ва меъмор Бако томонидан бунёд этилган Бухородаги Минораи Калон улкан минора ҳисобланади. Ушбу миноранинг баландлиги 50 м, асосининг диаметри 9 м бўлиб, юқорига борган сари ингичкалашиб борган. Ҳозирги кун қурилиш механикаси нуқтаи назари билан қараганда, ушбу миноранинг шакли сиқилишга тенг қаршилик кўрсатувчи жисм сифатида, зилзилабардош қилиб қурилганлигидир. Бундай қадимий меъморчилик обидаларини асрлар оша шу кунгача етиб келиши бобокалон меъмор ва усталаримизнинг амалий қурилиш механикасидан яхши хабардор эканликларини билдиради.
Қадимги Юнон олимларининг асарларини ижодий ўрганиб, уларни ўз асарлари билан бойитган шарқ олимлари дунёда механика фанини ривожланишида улкан ҳисса қўшдилар. Ушбу бой мерос турли йуллар билан Европага кириб борди. Натижада механика фанининг кейинги ривожи Европага кўчди.
Европада Уйғониш даврида Леонардо да Винчи, Коперник, Галилео Галилей, Ньютон сингари механиканинг буюк олимлари оламшумул ихтиролари ва илмий асарлари механиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Италиялик машҳур олим Галилео Галилейнинг (1564-1642) «Икки янги фан ҳақида суҳбатлар ва математик исботлар» асари, материаллар қаршилиги ва қурилиш механикаси фанлари тўғрисида биринчи китоб ҳисобланади. 1678 йилда инглиз олими Роберт Гук (1635-1703) ўзининг машҳур қонуни, яъни жисмнинг эластик деформацияси унга таъсир қилувчи кучга тўғри пропорционаллигини кашф қилди. Ҳозирги замон қурилиш механикасининг барча назариялари ана шу қонунга асосланади.
XVIII асрда саноатнинг кенг ривожланиши, XIX асрда темир йўлларнинг, кўприклар ва йирик саноат биноларининг қурилиши, қурилиш механикаси фанини янада ривожланишига туртки бўлди. Ушбу ва бундан кейинги даврларда қурилиш механикаси фанининг ривожланишига чет эллик олимлардан Даламбер, Лагранж, Кулон, Ламе, Сен-Венан, Эйлер, Максвелл, Мор ва бошқалар, рус ва совет олимларидан Д. И. Журавский, Ф. С. Ясинский, В. Г. Шухов, Л. Р. Проскуряков, А. Н Крилов, Н. Г. Бубнов, Б. Г. Галёркин, И. М. Рабинович, В. З. Власов, К. С. Завриев, А. Ф. Смирнов, Н. И. Безухов, В. В. Болотин, А. В. Дарков ва бошқаларнинг катта ҳисса қўшдилар.
Қурилиш механикаси фанини ривожланишига ўзбекистонлик олимлардан академиклар М. Т. Ўрозбоев, Х. А. Раҳматуллин, В. Қ. Қобулов, Т. Р. Рашидов, Т. Ш. Ширинқулов ва бошқалар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Академик М. Т. Ўрозбоев ўзбек механикларининг отаси ҳисобланиб, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги назариясини яратилишида муносиб ҳисса қўшган ва биринчи бўлиб ўзбек тилида назарий механика ва материаллар қаршилиги курсларидан ўзбек тилида дарслик яратган. Академик Х. А. Раҳматуллин эластик ва эластик-пластик муҳитларда тўлқин тарқалишини динамик назарияларини яратиб, Москва Давлат Университети талабаларига дарс берган. Ўзбекистонда кибернитиканинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган академик олим В. Қ. Қобулов, яхлит муҳитлар механикасини алгоритмлаш, автоматик бошқарув системасини яратишда, иншоотларни ҳисоблашда ЭҲМдан фойдаланиш соҳасида самарали ишлар олиб борган. Академик Т. Р. Рашидов ер ости иншоотлари сейсмик мустаҳкамлиги назариясини яратишда улкан ишларни амалга оширган. Академик Т. Ш. Ширинқуловнинг замин ва пойдеворлар соҳасида олиб борган илмий тадқиқот ишлари кўп давлатларда тан олинган.



Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling