Режа: Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари


Иншоотларни ҳисоблаш схемалари ҳақида тушунча ва уларни танлаш


Download 477 Kb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi477 Kb.
#1509601
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Mаруза кирил

4.Иншоотларни ҳисоблаш схемалари ҳақида тушунча ва уларни танлаш.

Муҳандислик иншоотлари одатда стержень, балка, пластина, қобиқ ва хажмий жисмлар сингари турли конструктив элементларни тегишли равишда ўзаро бириктириш йўли билан ҳосил қилинади. Демак, яхлит иншоот алоҳида элементлардан ташкил топган мураккаб система ҳисобланади.


Иншоотларни ҳисоблаганда, айрим элементларнинг ўлчам ва шаклларини, улар орасидаги боғланишни аниқ ҳисобга олиш назарий жиҳатдан ё имкони йўк, ё ўта мураккаб ишдир. Шунинг учун қурилиш механикасида бошқа фанлардаги сингари илмий абстракция усулидан фойдаланиб, мавжуд иншоот ҳисоблаш схема билан алмаштирилади.



1.1-расм
Ҳ и с о б л а ш с х е м а с и — иншоотнинг соддалаштирилган тасвири
бўлиб, унда юк таъсиридаги иншоотнинг асосий кўрсаткичлари мужассамлашган бўлади. Ҳисоблаш схемаларида стерженлар — ўклар билан, пластиналap — ўрта сиртлар билан, кўндаланг кесимлар — юза ва инерция моментларининг сон қийматлари билан, реал таянчлар идеал таянчлар билан алмаштирилади; юклар ўқларга қўйилган деб фараз этилади ва ҳ.к. Иншоотлар ҳисоби ана шундай ҳисоблаш схемалари орқали амалга оширилади. 1.1-расмда бир оралиқли кўприк (а) ҳамда балка деб аталувчи унинг ҳисоблаш схема (б) тасвирланган. 1.1- расм, в-да уч оралиқли кўприк ҳамда рама деб аталувчи унинг ҳисоблаш схемаси (г) берилган. Йўл қопламасининг вазни ҳамда кўприкнннг ҳусусий оғирлиги балкага текис ёйиқ куч сифатида таъсир этади. Балкада ташқи кучлар ва ҳарорат таъсирида бўйлама кучлар ҳосил бўлмаслиги учун унинг таянчларидан бири қўзғалувчан, иккинчиси қўзғалмас қилиб ишланади.

1.2,1.3-расмларда баъзи иншоотлар, уларнинг тўлик ва ҳисоблаш тасвирлари кўрсатилган.



1.2-расм.

1.3-расм.
Иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш схемалари элементларнинг геометрик шаклига кўра қуйидагича классификацияланади (турланади):
Стерженлар бирикмасидан ташкил топган иншоотлар (1.4а-расм) стерженли системалар дейилади.
Пластинка, плита ва қобиқлар ҳамда уларнинг бирикмасидан ташкил топган иншоотлар (1.4б-расм).
Уч ўлчами бир-бирига якин бўлган иншоотлар (1.4а-расмда) массив системалар дейилади.

1.4-расм.
Иншоотлар элементларнинг жойлашувига кўра ясси ва фазовий системаларга бўлинади (1.5- расм).

1.5-расм.
Иншоотларнинг физик ҳисоблаш модели танлангандан сўнг ҳисоблаш усули (методи) танланади ва унинг ёрдамида ҳисоблаш модели ўрганилади.
Иншоотнинг ҳисоблаш схемасини танлаш мураккаб, айни пайтда, муҳим масалалардан биридир. Ҳисобнинг сифати, яъни унинг аниқлиги кўп жиҳатдан, ҳисоблаш схемасининг қандай танланишига боғлиқ.
Агар ҳисоб нотўғри танланган ҳисоблаш схемаси бўйича бажарилган бўлса, у ўта аниқ усуллар билан ҳисобланган такдирда ҳам тўғри натижа бермайди.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling