Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш


Download 31.36 Kb.
bet5/5
Sana19.04.2023
Hajmi31.36 Kb.
#1364419
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аниқлаштирилган ўқув мақсадларини шакллантириш(1)

Биринчи босқичда ҳар бир мавзу бўйича таянч ибораларни аниқлаш лозим. Одатда икки соатлик маърузанинг таянч ибораларнинг сони 3...5 – тадан ошмайди. Таянч иборалар, атамалар, тушунчалар йиғиндиси мавзунинг асосий мазмунини, унинг моҳиятини белгилайди. Бир фан бўйича таянч иборалар, атамалар, тушунчаларнинг умумий сони бир неча ўнликдан, бир неча юзтагача бўлиши мумкин.
Иккинчи босқичда фан, бўлим, мавзу бўйича ўқув мақсадлар тоифасини аниқлаш лозим.
Ўқув мақсадларнинг бундай бўлиниши, ишлаб чиқаришда технологик жараённи босқичма-босқич, қадамба-қадам, операцияларга, элементларга бўлиб бажарилишига ўхшайди.
Ўқув мақсадларини аниқлаштириш табиийлиги, ўқув мақсадларнинг мажмуаси «ўқув мақсадлар дарахтини» шакллантириш билан белгиланади.
Яни фаннинг ўқув мақсади, бўлимларнинг ўқув мақсадлари, мавзуларнинг ўқув мақсадлари, таянч ибора­ларнинг ўқув мақсадлари шакилда шакиллантирилиши, тартиби дарахтнинг асосий тубидан шохларни шохчаларни баргларни пайдо бўлиш каби табий жараёнига ўхшатиш мумкин.
Ўқув мақсадлар тоифалари ўқув материалининг ўзлаштириш даражасини белгилайди. Масалан: баъзи таянч тушунчаларни (усул, тамойил, кўрсаткич, коэффициент, атама, таъриф, қонун, теорема) талаба “билиш” даражасида (материални эсда тутиш) ўзлаштириши кифоя бўлса, баъзиларни “қўллаш” (ўқув материалини муайян вазиятда қўллаш малакаси), баъзиларга эса “баҳолаш” (ўқув материали аҳамиятини муайян мақсадлар учун баҳолаш, хулосалаш малакаси) даражасида ўзлаштирилиши лозим бўлади. Ўқув мақсадларнинг тоифалари давлат таълим стандарти ва ўқув дастури асосида белгиланади
Учинчи босқич ўқув мақсадларга эришилиш мезонларини белгилаш лозим, яъни мақсадни шундай ифодалаш керакки, унга эришилганлигини иккиланмасдан аниқлаш мумкин бўлсин. Бу қайси соҳада (ўқув жараёнида ёки ишлаб чиқаришда) қўлланилишидан қатъий назар, «технология» атамасининг мазмунидан келиб чиқадиган асосий талаблардан биридир.
Бундай аниқ таснифлаш ўқув жараёнини мақбул режалаштириш ва режалаштирилган ўқув натижасига эришишни таъминлайди.
Режалаштирилган натижага эришганликни, яъни ўқув мақсадини амалга оширишни фақат ташқи кўринишларга қараб баҳоланади – саволларга жавоб, масалаларни ечиш ва бошқалар.
Педагогик технология фани психологиянининг бихевиоризм йўналишига таяниши сабабли ўқув натижаларни бахолашда талабанинг ички холатидаги ўзгаришлари, унинг интелектуал ривожланиши хисобга олинмайди.
Download 31.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling