Мавзунинг асосий йўналишлари
Download 14.1 Kb.
|
1-семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАЪРИФЛАР: Ҳуқуқ тизими
- Қонунчилик тизими
- Ҳуқуқ соҳаси
- Ҳуқуқ институти
- Моддий ҳуқуқ
- Процессуал ҳуқуқ
- Оммавий ҳуқуқ
- Муҳокама учун саволлар
Мавзунинг асосий йўналишлари: Ҳуқуқ тизими тушунчаси. Ҳуқуқ соҳаси ва ҳуқуқ институти тушунчалари. Моддий ва процессуал ҳуқуқ. Хусусий ва оммавий ҳуқуқ. Қонунчиликни тизимлаштириш турлари: инкорпорация, кодификация, консолидация. АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАЪРИФЛАР: Ҳуқуқ тизими - бу ижтимоий муносабатларнинг характери билан боғлиқ бўлган ҳуқуқнинг ички тузилиши бўлиб, у ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ соҳаларининг қатъий илмий изчилликда жойлашган тартиби. Ҳуқуқ тизими-бу ижтимоий ҳаётнинг умумий қонуниятлари асосида шаклланадиган объектив ҳуқуқий ҳодиса. Қонунчилик тизими-бу ҳуқуқ нормаларини ифода этиш шакли бўлиб ҳисобланадиган ҳуқуқ манбаларининг мажмуи (йиғиндиси). Ҳуқуқ тизимининг таркибий қисмлари: Ҳуқуқ нормаси. Ҳуқуқ институти. Ҳуқуқ соҳаси (тармоғи). Ҳуқуқ соҳаси - бу ҳуқуқ тизимининг алоҳида мустақил қисми бўлиб, ўзаро ўхшаш (бир турдаги) ижтимоий муносабатларнинг маълум соҳаларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Ҳуқуқ институти - бу ўзаро ўхшаш бўлган ижтимоий муносабатларнинг муайян тури ёки томонларини тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг йиғиндиси. Ҳуқуқни соҳаларга ажратишнинг асослари: ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методи ҳисобланади. Ҳуқуқий тартибга солиш предмети-бу маълум ҳуқуқ соҳаси нормалари таъсир қиладиган сифатат бир хил турдаги ижтимоий муносабатлар. Ҳуқуқий тартибга солиш методи-бу ҳуқуқ соҳаларини тартибга солиш предмети ҳисобланган ижтимоий муносабатларнинг маълум турларига таъсир этиш усуллари. Моддий ҳуқуқ – ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмунини аниқлаб берувчи нормалар. Масалан, жиноят, фуқаролик ва меҳнат кодекслари. Процессуал ҳуқуқ -ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни бажариш ва ижро этиш тартибини белгиловчи нормалар. Масалан, Жиноят ва Фуқаролик процессуал кодекслари. Хусусий ҳуқуқ-бу алоҳида шахсларнинг (жисмоний ва юридик шахслар) эҳтиёжини қондириш ва манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқ соҳаси. Масалан, фуқаролик, оила, меҳнат ҳуқуқи. Оммавий ҳуқуқ-бу умумий оммавий ва давлат манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган ҳуқуқ соҳасидир. Масалан, конституциявий, жиноят, маъмурий ҳуқуқ ва б. Муҳокама учун саволлар 1.Ҳуқуқ тизими тушунчаси ва элементлари 2.Ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методлари-ҳуқуқни соҳаларга ажратишнинг мезони сифатида 3.Ўзбекистонда миллий ҳуқуқ тизимини шакллантириш масалалари Download 14.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling