Бир чўмичли экскаваторлар ишчи механизмлари турлари ва уларнинг ишлаш принципи Режа


Download 152 Kb.
bet1/2
Sana23.04.2023
Hajmi152 Kb.
#1389066
  1   2
Bog'liq
bir chmichli ekskavatorlar ishchi mek


Aim.uz

Бир чўмичли экскаваторлар ишчи механизмлари турлари ва уларнинг ишлаш принципи


Режа:



  1. Бир чўмичли экскваваторлар ишчи механизмлари турлари;

  2. Тишли-рейкали куч бериш механизми тузилиши ва ишлаш принципи;

  3. Канатли куч бериш механизми тузилиши ва ишлаш принципи;

  4. Кўтариш механизми тузилиши ва ишлаш принципи.

Экскаватор платформасида кўтариш, тортиш ва бурилиш механизмлари лебедкалари ва юритмалари жойлашади.


Тўғри лопатали экскаваторларда чўмичга зўриқма кучини бериш куч бериш механизмлари ёрдамида бажарилади. Куч бериш механизми юритмасидан ҳосил қилинувчи куч канатли-полиспаст тизими ёки тишли-рейкали механизм ёрдамида эгарли подшипник орқали сурилувчи чўмич рукоятига узатилади.
Куч бериш механизмининг стрелада жойлашиши экскаватор бурилиш қисмининг инерция моментини ва ағдарилиш моментини ва натижада фасонги оғирлигини оширади, бу эса ўз навбатида чўмич сиғимини ёки қамраш радиусини камайтиришни талаб этади. Бурилувчи платформа билан бирга айланаётган массалар радиуси ва инерциясининг динамик моменти ошиши натижасида бурилиш механизми деталларидаги инерцион юкламаси ортиб кетади. Бундай ҳолатда платформанинг тезланиш ва тормозланиш вақти ошади, натижада иш цикли давомийлиги кўпаяди.
Канат-полиспаст тизимида куч берувчи экскаваторларда куч бериш механизмининг лебедкаси бурилиш платформасида жойлашади (ЭКГ-10 ва бошқалар). Стрелада эса фақат йўналтирувчи блоклар ва эгарли подшипник жойлашади.

7.4-расм. ЭКГ-5А экскаватори стреласининг йиғилган тасвири:
1 — корпус; 2 бош блок; 3 — стрелани осувчи болдоқ; 4 — буфер; 5 оттяжка стрелы; б— стрелани махкамловчи палец; 7 — эгарли подшипник; 8 куч бериш механизми двигатели; 9 — тишли ғилдирак; 10—тишли узатма; 11 —чўмич таг қисмини очувчи механизм двигатели

Тишли-рейкали куч бериш тизими жуда оғир шароитларда ишлатиладиган экскаватор моделларида ишлатилади.


Тирсак-ричагли лопаталарда зўриқма кучи юритиш механизмидан куч берувчи штанга орқали рукоятга узатилади. Куч берувчи штанга рукоят ва тебранувчи устун билан умумий шарнирда бирлашган эгарли подшипникда ҳаракатлантирилади (сурилади). Бундай ҳолда механизм юритмаси ( двигател ва редуктор) икки оёқли устунда ёки бурилувчи платформада жойлашади (ЭВГ-35.65М). куч берувчи балканинг силжиши канатли-полиспаст тизимида ёки тишли-рейкали тизимда амалга оширилади.
Тишли-рейкали куч бериш тизимида двигател 8 нинг айланиш моменти сақловчи муфта шестерняси ва тишли ғилдираги орқали етакловчи вал шлицасига ўтирган шкив ступицасига узатилади. Шкивни ўраб турувчи унинг колодкалари ўқга ўрнатилган ғилдирак танасига прессланган ва муфта билан тортилган. Ортиқча юкланишларда шкив колодкага нисбатан сирпанади. Рукоят ҳаракатини тезлаштириш ва унинг сурилишини чегаралаш учун командоаппарат хизмат қилади. Командоаппарат куч берувчи вал билан занжирли узатма орқали боғланган.
Кремальер шестерня (7.5-расм) 2 шлицалари билан боғланган куч бериш вали айланиш моментини тишли ғилдирак 1 орқали оралиқ валдан олади. Валга ўрнатилган эгарли подшипниклар 4 нинг чўяндан ишланган йўналтирувчи 7 ва 8 ползунлари тишли рейкали рукоятнинг ҳаракатини таъминлайди.




Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling