Бир гуруҳ олимлар ёз ва кузда туғилган одамларнинг барқарор кўтаринки кайфиятга мойил бўлишини аниқлади. Б аҳОР


Download 197.5 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi197.5 Kb.
#1504830
1   2   3
Bog'liq
Psihologik burchak uchun

СИЗ ҚАЙСИ МЕВАНИ ЯХШИ КЎРАСИЗ?
Қ ОВУН севар инсонларни йўриғингизга юргизаман деб хомтама бўлманг. Кўплаб ўтказилган тажрибаларда улар довюрак инсонлар деб топилган. Шунингдек улар бошқаларнинг таъсирига ҳам тушиб қолишмайди. Бундай инсонларнинг феъл-атвори мустаҳкам қўрғонга ўхшайди. Қанча ҳаракат қилсангиз ҳам буни ўзгартира олмайсиз. Қовунни хуш кўрувчи инсонлар сахий, олийжаноб бўлиб, саёҳат қилишни яхши кўрадилар.


Т АРВУЗни севувчилар камдан кам ўтган умрларига афсусланадилар. Улар барча хатоларни ўзлари билиб қиладилар, тез хулоса чиқарадилар ва ҳеч қачон афсусланмайдилар. Бундай инсонлар ҳаётда таваккалчи инсонлардир.


Қ УЛУПНАЙни ёқтирадиганлар қувноқ, самимий, хушмуомала, одамлар билан тез тил топишадиган бўлишади. Уларни ўзига хос жиҳати шуки — башанг ва хушбичим кийинишни яхши кўришади. Улар бироз ҳасадгўй инсонлар тоифасига ҳам кирадилар. Баъзида эса ҳасаддан ўт бўлиб ёнишлари ҳам ҳеч гап эмас. Бундай инсонлар фақат ўз ички сезгисига ишонадилар.


Ш АФТОЛИни севиб истеъмол қилувчилар доим атрофдагилар диққат марказида бўлишади. Уларнинг атрофида дўстлари кўп бўлади. Яширин ҳаракатларини кўрмайсиз, ҳаммаси ошкора. Баъзида уларнинг ҳазил ва чинини ажратиш қийин. Мағрур бўлишларига қарамай осон кечирувчидирлар. Аммо нафсониятига текканларга муносиб жавоб қайтармай қўймайдилар. Улар идеал инсонлар тоифасига кирадилар. Софдил ва ишончли кишилар бўлишади.


Л ИМОНни хуш кўрувчилар кўпроқ кўнгилга қулоқ солувчи инсонлар бўлишади. Жуда раҳмдил. Бошқаларнинг ўзи ҳақидаги танқидини кўтара олишмайди. Бундай инсонлар «гуноҳкорлар албатта жазосини олади» деган фикрга таяниб иш кўришади. Улар меланхолик характерга эга инсонлар тоифасига кирадилар. Аммо яхши ижодкордирлар.
СИЗ ҚАЙСИ МЕВАНИ ЯХШИ КЎРАСИЗ?


Х УРМО мевасини севувчилар ҳар қандай шароитга мослашувчан, сабр-матонатли, кучли инсонлардир. Улар шошиб иш қилмайдилар, қийинчиликлардан асло қўрқмайдилар. Атрофдагилар билан тез муносабатга киришувчан инсонлар сирасига кирадилар. Умуман олганда уларни ҳам идеал инсонлар дейишимиз мумкин.


Г ИЛОСни севувчи инсонларнинг ҳаёти доим ҳам бир текисда кечмайди. Ҳаётлари паст-баландликлардан иборат. Уларнинг тасаввури кенг ва ҳамма ишда ишончли ҳамкор саналишади. Бундай инсонлар ҳис туйғуларга асир бўлишни умуман хушлашмайди. Шунинг учун ҳар доим яқинлари даврасига шошиладилар.



Download 197.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling