Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Режа
Download 1.16 Mb.
|
Бир йиллик ва икки йиллик гулларни етиштириш
амарант
гречиха Целозия-гултожихўроз Бир йиллик гулли ўсимликларнинг гуруҳланиши – кўпгина бир йиллик ўсимликларни экилган вақти ва гуллаш муддатларига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Экилгандан 8-9 ҳафтадан кейин гулловчи ўсимликлар. Бу бир йилликлар очиқ ерга экилганда манзарали қимматга эга бўлади ва пишган уруғ берадилар. Булар – аллиссум, василек, ёзги дильфиннум, диморфотека, хитой чиннигули, кларкия, календула, ёзги люпин, ёзги гипсофилла, космея, иберис, линум, эшшольциялардир. 2. 10-12 ҳафтадан сўнг гулловчи ўсимликлар. Улар вегетация даврида тўлиқ манзарага эришади ва қисман пишган уруғ беришга ҳам улгуради, булар – годеция, матрикария, резеда, силена, хушбўй нўхат, мускус василек, скабиоза, гелихризум, акрокленнум, сальпиглосис, роданте, шер оғиз, эртанги қўқонгул, паст тегеттасдир. 3. Экилгандан 13-14 ҳафтадан сўнг гулловчи бир йилликлар. Очиқ ерга экилганда гуллаши мумкин, лекин қоидага кўра пишган уруғ бермайди. Вербена, левкой ва кечки нав қўқонгуллар, баланд тагетес, ёзги флокс, цинния, лобелия, духобали петуния, сальвия ва бошқалар шулар жумласидандир. годеция матрикария вербена Икки йиллик гулли ўсимликлар ва уларнинг қисқача таърифи. Гулли ўсимликлар етиштиришнинг иккинчи йилида манзарали ўсимликка икки йиллик ўсимлик деб аталади, яъни икки йилик ўсимликларни уруғи баҳорда ёки ёз бошларида экилиб кейинги йили гулловчи ўсимликлар киради. Шундай қилиб биринчи йил ўсимликларда илдиз олди барглари, иккинчи йили эса гулпоялари, гулар ва уруғлар ривожланади. Деярли барча икки йилликлар кўп йиллик ўсимликлардир, аммо учинчи ва кейинги йилларда вегетация давом этса ҳам туплари палапартиш, гуллари ва гулбарглари майда бўлади, ҳамда ўзининг манзарали кўринишини йўқотади. Икки йилликларни асосан март апрел ойларида яшиклар, иссиқхоналар, кўчатзорлар ёки очиқ ернинг жўякларга экилади. Бир йилликлари сингари янги жойга кўчириб кўчат қилинади. Доимий жойга ёки заҳирадаги жўякларга улар май июн ойларида экилади. Айрим ҳолларда виола сингари незабудка, маргариткалар ҳам эрта баҳорда гуллаши учун октябрда экилади. Ҳаётининг иккинчи йилида парвариш – тупроқни юмшатиш, ўташ, суғориш ва озиқлантиришда зарурий ҳолларда каноп ипларга тортиш ва қуриган гулларни кесишдан иборатдир. маргаритка турк чиннигули мальва THANK YOU FOR YOUR ATTENTION ! Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling