Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Режа


Download 1.16 Mb.
bet2/3
Sana02.04.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1320575
1   2   3
Bog'liq
Бир йиллик ва икки йиллик гулларни етиштириш

космея
портулак
лобелия
люпин
Барча бир йилликлар асосан уруғ билан кўпаяди, лекин баъзиларини қаламча билан кўпайтириш ҳам мумкин (петуния, хушбўй нўхат, сальфия ва бошқалар) жуда кўп бир йилликларни бевосита очиқ ерга экиш мумкин.
петуния
ҳушбўй нўхот
сальфия
Кечки қўқонгул, агератум, левкой, шероғиз, духобагул, хрезантема сингари бир йилликларда экилгандан гуллаш бошлангунгача 100-120 кун бўлади. Шунга кўра уларни март ойида экиш керак. Годеция, дельфинум, календула, люпин, тагетис ва бошқаларда бу давр 70 кунча давом этади, шунга кўра уларни март – апрел ойига экиш керак. Совуққа чидамли бир йиллик кўчатларни очиқ ерга мартнинг охири апрел бршларида, совуқдан зарар кўрувчи ўсимликлар кўчатлари эса 5 -10 апрелдан сўнг экилади. Ўсимликларнинг ҳаммасини кўчириб ўтқазишга мойил эмас, кўкнори, матиола, резеда ва бошқаларнинг уруғлари бвосита ерга, сопол идишларга ёки торф чириндили 7 см дан 9 см гача ўлчамли тувакларга сепиш билан етиштирилади. Кўчатлар очиқ ерга 3-4 чинбарг ҳосил бўлган даврда кўчириб ўтказилади. Экиш учун учта мавсум қўлланилади: куз, қиш ва баҳор.
годеция
календула
тагетис
Барча бир йиллик ўсимликлар ишлатилиши бўйича бир неча гуруҳларга бўлинади.
1. Чиройли гулловчи бир йилликлар – турли гулли композициларни тузиш учун клумбалар, рабаткалар, миксбордерлар, гуруҳли экиш, кесиш учун ва ҳоказо. Уларнинг катта қисми гуллаш давомийлиги, гуллар ёки гулбаргларнинг ёрқинлиги ва шакли учун қадрланади.
2. Чирмашувчилар – вертикал кўкаламзорлаштириш учун деворлар, айвонлар, ишкомлар, равоқлар, пирамидалар, устунлар ва ҳоказо.
3. Қуруқ гуллар – гулбарг баргчалари қуруқ, ёрқин ранглидир. Бу ўсимликларнинг катта қисми қишки гулдасталарни ясаш учун қўлланилади.
4. Гилам ҳосил қилувчи ўсимликлар – “гиламлар” ва манзарали композициялар яратиш учун (клумбалар, рабаткалар, ва бошқалар).
5. Баргли манзарали ўсимликлар – амарант, гречиха, манзарали карам, ёзги кипарис, канакунжут, каноп, маккажўхори, лаватера, лебеда, мангольд, паслен, перилла, эрмон ва бошқалар.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling