Бир миллион дастурчи


Download 52.46 Kb.
bet3/11
Sana14.02.2023
Hajmi52.46 Kb.
#1198317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
9 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 3 tomonlama 16 dan katta

II. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
2.1. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, Томонлар «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) га компьютер харидларини амалга ошириш учун истеъмол кредити ажратилганда Банк, Қарздор ҳамда Шерик қарздор ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлари тартиби ва шартларини белгилайди.
2.2. Шартнома томонларнинг ўзаро манфаатларига асосланади.
III. КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ
3.1. Банк «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) га компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидларини амалга ошириш учун мазкур шартномада назарда тутилган шартлар асосида ______________________ (________________________________________________) сўм миқдорида кредит маблағларини ажратади.
3.2. Истеъмол кредити олиш учун банкка мурожаат қилган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган шахс мурожаат кунида 16 (ўн олти) ёшга тўлган бўлса, бироқ доимий даромад манбаига эга бўлмаса, мазкур шахс ва унинг шерик қарздори биргаликда истеъмол кредити бўйича қарздор деб ҳисобланади.
3.3. Истеъмол кредити олиш учун банкка мурожаат қилган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган шахс мурожаат кунида 14 ёшдан ошган, бироқ 16 (ўн олти) ёшга тўлмаган бўлса, кредит маблағи унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олувчилари) га ажратилади.
3.4. Истеъмол кредити ____ (_____________________) ой муддатга миллий валюта – сўмда ажратилади.
3.5. Истеъмол кредити фоиз ставкаси йиллик ____ (_________________) фоиз қилиб белгиланади.
3.6. Истеъмол кредити «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётганлиги ҳақида иштирокчи сертификатини олган ёки сўнгги 6 ойда ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) га компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидларини амалга оширишлари учун тақдим этилади.
3.7. Ушбу шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган кредит суммаси Қарздорнинг ёзма топшириқномаси асосида компьютер ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларни реализация қилувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига кредитлаш объекти (компьютер) ни “___” _____________ 20___ йилдаги _____-сонли олди-сотди (қилиш) шартномаси (контракт, битим) га асосан тўловларни нақдсиз шаклда ўтказиш йўли билан ажратилади.
3.8. Қарздор томонидан олинган кредит ҳисобини юритиш учун Банк унга тегишли ссуда ҳисобварағини очади.
3.9. Истеъмол кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни ушбу шартноманинг 3.5-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ошмаган миқдорда ва кредит берилган санадан бошлаб амалдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда Қарздорнинг кредит ҳисобварағида Банк томонидан ҳисобга олинган кредит суммаси қолдиғига нисбатан ҳисоблаб борилади ҳамда кредитнинг асосий қарз тўловларини сўндириш Қарздор томонидан мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланувчи сўндириш графигига асосан ҳар ойнинг ______ (_________________________________) санасида амалга оширилади.
3.10. Кредитнинг фоиз тўловларини сўндириш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали банкка фоиз тўловлари учун ҳар ойнинг _____ (____________________) санасида компенсация қилиб бериш йўли билан амалга оширилади.



Download 52.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling