Бир миллион дастурчи


Download 46.79 Kb.
bet6/9
Sana21.02.2023
Hajmi46.79 Kb.
#1219075
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 16 dan katta daromadga

6.2 Банкнинг мажбуриятлари:
6.2.1. Мазкур шартнома шартларида белгиланган тартибда ва муддатда мижозга кредит ажратиш.
6.2.2. Мазкур кредит шартномаси кучга киргандан кейин бир банк иш кунида қарздорга алоҳида ссуда ҳисобварағини очиш.
6.2.3. Банк ссуда ҳисобварағидан маблағларни ўтказиб бериш тўғрисида мижоз белгиланган тартибда тўлов топшириқномаси тақдим қилганда бир банк иш кунида тўловларни амалга ошириш.
6.2.4. Қарздорга асосий қарзни олдиндан қайтарганда, асосий қарзнинг қайтарилган қисмига фоизлар ҳисоблашни тўхтатиш.
6.2.5. Қарздор кредитдан фойдаланиш ва бошқа банк хизматларига доир маслаҳатлар бериб бориш.
6.2.6. Қарздорнинг ссуда ҳисобварағидаги ҳаракатлар тўғрисида унинг сўровига мувофиқ маълумотларни тақдим этиш.
6.2.7. Қарздорга тегишли банк сири ҳисобланувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаш;
6.2.8. Банк томонидан мазкур кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонатидан (шу жумладан, банк карталари бўйича) маблағлар ҳисобварақ (омонат) эгасининг топшириғисиз ҳисобдан чиқарилганда, банк ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинг иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ (омонат) эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда хабарнома (маълумотнома) (шахсан, почта орқали, мобил телефонга СМС ва бошқа қаналлар орқали) юбориш.
6.2.9. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк қарздор зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида қарздор билан шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, қарздорга муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериш. 
6.2.10. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини, бироқ ой якунига қадар ҳисобланадиган (фоиз ва пеня) тўловлари ҳисоб-китобини инобатга олган ҳолда ундан ортиқча қисми қарздорнинг кредитининг асосий қарзини сўндиришга йўналтириши.
6.2.11. Банк қарздор томонидан шартномага асосан кредит бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
- гаровда турган мулкни таъқиқдан чиқариши;
- гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

Download 46.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling