а) иссиқлик бериш коэффициенти К ни ошириш ҳисобига.
Иссиқлик узатишнинг асосий тенгламаси:
деворнинг термик қаршилиги жуда кичик деб фараз қиламиз, яъни
ҳамма вақт К< αmin. Демак, катта қийматга эга бўлган α ни (яъни α1 биринчи ҳолда, α2 иккинчи ҳолда) ўзгартириш иссиқлик узатиш коэффициентини деярли ўзгартирмайди.
Иссиқлик бериш коэффициентини ошириш учун, яъни иссиқлик беришни жадаллаштириш учун кичик кийатга эга бўлган α ни ошириш зарур бўлади. Агар α1 » α2 бўлса, К қийматини исталган α ни ҳисобига ошириш мумкин.
Мисол кўриб чиқамиз.
Буғ қозони ўтхонасидаги газлардан деворга иссиқлик бериш коэффициенти α1=30 , девордан қайнаётган сувга иссиқлик бериш коэффициенти α2=5000 , пўлат деворнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ=50 қалинлиги δ=20 мм. Девор ясси деб фараз қиламиз. У ҳолда:
Агар иссиқлик узатиш коэффициентини ошириш учун девордан сувга иссиқлик бериш шароити яхшиланса (α2 қиймати оширилса) ёки иссиқлик ўтказувчанлиги яхширок бўлган юпқа девор ишлатилса К ни сезиларли ўзгартириб бўлмайди. Агар ўтхона газларидан деворга иссиқлик бериш яхшиланса (α1 қиймати оширилса) К қиймати ҳам сезиларли ошади.
Фараз қилайлик α2=10000 га ошди, у ҳолда:
ёки α1=60 ошди, у ҳолда:
Демак кичкина қийматга эга бўлган α ни ошириш натижасида К ҳам анча ошди ва унинг қиймати кичик α қийматидан ҳам кам бўлди.
б) Деворни қавариқсимон қилиш ҳисобига.
тенгликдан барча сиртлар учун термик қаршиликни қуйидагича ёзиш мумкин:
Белгилаш киритамиз.
(14.21) тенглик таҳлилидан кўринадики қавариқсимон сирт юзасини қуйидаги қийматгача ошириш маънога эга:
Қавариқсимон деворлар техникада иссиқлик беришни жадаллаштириш мақсадида иссиқлик алмашинуви қурилмаларида кенг ишлатилади.
Масалан иситиш асбобларини (радиатор, конвектор) ташқи сирти қавариқсимон қилинади, чунки сиртдан ҳавога иссиқлик бериш коэффициенти (α2=2-60 ) иссиқ сувдан деворга иссиқлик бериш коэффициентидан (α1=2500 - 6000 ) анча кичик.
А Д А Б И Ё Т Л А Р
Нашокин В.В. Техническая термодинамика и теплопередача М., 1980 й.
Кудинов В.А., Карташов Э.М. Техническая термодинамика М., 2000 й.
Кириллин В.А., Сычев.В., Шейддлин А.Е. Техникавий термодинамика. Тошкент 1980 й.
Черняк О.В. Теплотехника ва гидравлика асослари. Тошкент, 1997 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |