Бир тийин” пулсиз ертўладан иш бошлаган тадбиркор бугун 600 000 000 СЎм фойда топмоқда қандай қилиб?


Download 23.23 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi23.23 Kb.
#1516357
Bog'liq
БОЙИШ сирлари


БИР ТИЙИН” ПУЛСИЗ ЕРТЎЛАДАН ИШ БОШЛАГАН ТАДБИРКОР БУГУН 600 000 000 СЎМ ФОЙДА ТОПМОҚДА...
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?
Агар сен ҳамма ишларингни бир қолипда бажарадиган, тўғри қараб турган йўлдан борадиган, ўзингни турли хафагарчиликлардан ҳимоя қиладиган ва ҳеч қачон рўй бермайдиган мўжизани кутиб яшайдиган бўлсанг, демак кучсиз ва иродасиздирсан”. Машхур бизнесмен Роберт Киосаки ўз китобида ушбу жумлани таъкидлаб ўтади. Баъзан биз Роберт каби бир қанча миллиодерларнинг юқоридаги каби мотивацияга тўла сўзларини соатлаб тинглаймиз. Улар айтган гаплар кишини бир пағона илгари одимлашига сабаб бўлади наздимизда. Аммо машхур бизнесменларнинг “бизнесмен” бўлиши ортида қандай машаққат ва меҳнат тургани ҳақида зинҳор бош қотирилмайди. Ҳозир биз сўз юритмоқчи бўлган инсон ҳеч қандай хорижлик эмас, бироқ тинимсиз ҳаракат ортидан миллионларни қаршилаган оддий ўзбек тадбиркори десак адашмаймиз... Қизиғи у бир неча йил аввал оддий ҳайдовчилик билан шуғулланган.
ҲАММАСИ ЕРТЎЛАДАН БОШЛАГАНДИ”
Темур АБДУЛЛАЕВ,
“Тохир ва Малика” фирмаси асосчиси:

— Ёшлигимдан мени ўқишдан кўра кўпроқ бизнес қилиш қизиқтирарди. Аслида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича олийгоҳни тамомлаганман, аммо тақдир тақазоси билан умуман бошқа фаолиятга кириб қолдим. Ҳар бир инсонни ниятига ярашаси берилар экан. Ёшликдан бошқарувга, ташкилий ишларда “уста” эдим. Бундан хабардор дўстим Жаҳонгир менга қўнғироқ қилиб бирга ўзи ишлайдиган корхонада фаолият юритиш таклифини бериб қолди. Яъни бунда менинг вазифам тансиқ гўшт маҳсулотлари (месной деликатез)ларни ишлаб чиқарувчи цехда иш бошқарувчи бўлиб, маҳсулотларни дўконларга етказиб беришни таъминлаш, пойтахтнинг турли савдо майдонларига олиб киришдан иборат эди. Бу ишни уддаладим. Қисқа фурсатда турли нуқталар билан боғландим ва алоқани яхши ўрнатиб олдим. Маҳсулотнинг сифати маъқул келгани учун ҳам бу бўйича келишувга эришдик. Аста-секинлик билан менда бошқа ғоялар пайло бўла бошлади. Шунда бизнес қилиш мақсадида ўзимга шерик топдим. У билан ўйлаб кўриб, грилл ва соус маҳсулотларини ҳам етказиб беришни йўлга қўйдик. Аммо бу егуликка талабнинг у қадар юқори эмаслиги боис, бу ишимиз яхши юриб кетмади. Сўнгги ва энг омадли ғоя салат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлди. Хоҳ ишонинг, хоҳ йўқ, бу вақтда умуман пулим бўлмаган. Барча ишлар “насия”га бошланган. Қўшма тадбиркорликни йўлга қўйган вақтимиз ҳаммасини бор йўғи шеригимнинг ертўласидан бошлаганмиз.
МАШИНАМНИ СОТИБ, БИЗНЕСГА “ТИККАНМАН”
– Ишлаб чиқаришимизни йўлга қўйиш учун бор пулимни йиғиб, маҳсулот айланмасига киритдим. Нимагадир эришиш учун доим бир нарсангдан воз кечишинг керак экан киши. Керакли маблағни йиғиш учун ўзимнинг “Matiz” русумли автомашинамни сотдим. Таҳминан 2000-2500 АҚШ долларича маблағ йиғилди. Бу вақтда пойтахтда йирик савдо дўконлари очила бошлади. Қадамма-қадам уларни ўз маҳсулотларимиз билан таъминладик, ишимиз яхши юра бошлади. Бир нарсани яхши тушуниш лозим, тадбиркор учун ишлаб чиқаришга ҳамиша жой топилади, ҳудди биздек уйдан ҳам фаолиятни бошласа бўлади, бироқ биринчи навбатда қайси маҳсулот бозоргир бўлишини, энг муҳими уни ўтказиш учун махсус нуқталарни топиш ва аниқлаштириб олиш лозим.

ШЕРИГИМ МЕНИ ЧУВ ТУШИРГАН, АММО...”


– Шунча ҳаракатларинг эвазига албатта яхши натижаларни кутасан киши... Аммо қизиғи неча ойлар давомида ўз шеригимнинг ёлғонларига чув тушдим. Унинг учун ўртадаги воситачи бўлдим ҳолос. Қачон пулдан гап очганимда ҳали бизнесимиз ёш ва янгилигини, ҳали фойда йўқ эканлигини рўкач қилаверарди. Ўтириб бир бошдан ҳисоб-китоб қилсам, аслида яхшигина пул айланаётгани, аммо у буни мендан яшириб юрганига гувоҳ бўлдим. Шерикчилигимиз айни шу нуқтага келиб тўхтади. Умуман бошқа ҳудуддан жой олиб чиқиб кетдим. Мана 3 йилдан буён шу фирма ишини юргизиб келяпман. Ҳозирда 35га яқин ишчини банд қилганман. Топган пулимнинг 80 %қисми фирмамнинг ўзига сарф қиламан. Чунки бизнесда фойдани ҳаммасини олиб қўйиб бўлмайди. Мисол учун, 100 000 000 сўмлик айланмани ушлаб туриш ва бу қийматни кўтариш учун фойданинг ўша 80 %ини яна қайта “ТИКИШ” керак. Мана ҳозирда шу орқали 600 000 000 сўм фойдага ҳам эришдим. Биласизми, босқичма-босқич кўтарилишнинг ўзи кишига завқ беради. Ҳозир бизнесим ўз фарзандим каби....

КЎП МАРТА “СИНДИРМОҚЧИ” БЎЛИШГАН”


– Тўғрисини айтсам эртанги кунни ўйлаб кечалари ухламаган кунларим ҳам бўлган. Бизнесим авваллари жуда оғриқли туюларди. Сабаби мен каби фаолият билан шуғулланувчи тадибиркорлар кўп бўлган, ўртамизда рақобат жуда катта эди. Ҳар тарафдан катта босим ўтказишган. Ҳаттоки шундан вазиятга дуч келганманки, маҳсулотингиз ичидан “игна ип”чиқди, дейишган. Бу исталган кишшини эсанкиратиб қўйиши табиий, чунки салат тайёрлаш жараёнида игна ипнинг аралашиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу кунлардан ҳам ўтиб олдик. Раҳматли ота-онамнинг исмларини фирмамга ном сифатида берганман. Шу менга ҳам куч-қувват, ҳам сабр бериб туради.
ҲАЛИ ҲАММАСИ ОЛДИНДА...”
– Ҳали ривожланиш ва ўсишдан тўхтамаймиз. Пойтахт Тошкентдан ташқари яна 2 та ҳудудда Самарқанд, Андижонда ҳам цехларимизни ишга туширдик. Бу орқали бутун водий ва воҳалар бўйлаб салатларимизни халқнинг эътиборига тақдим қиляпмиз. У ҳудудларда ҳам йирик маркетлар қад ростлай бошлади. Биз ҳам унга монанд ҳарактланишимиз керак. Бундан ташқари яқин кунларда тайёр иссиқ овқатлар етказиб беришни ҳам йўлга қўймоқчимиз. Халқимизга ҳали узоқ йиллар хизмат қилиш ниятидамиз.

Дилбар АБДУНАБИЕВА суҳбатлашди
Download 23.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling