Биринчи инқилоб ёзувни яратилиши. Билимларни аждодлардан авлодларга етказиш имкони пайдо бўлди. Иккинчи инқилоб


Инсонни антропометрик ўлчовларини ҳисобга олиш


Download 29.29 Kb.
bet4/6
Sana07.05.2023
Hajmi29.29 Kb.
#1438344
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ва ахборот технологиялари фани, тараққиёт д

Инсонни антропометрик ўлчовларини ҳисобга олиш.
Инсонни антропометрик ўлчовлари қуйидагича: ўртача баландлиги 1 метр 72 см, елка кенглиги 39 см, қўллар ёйилмаси 160 см.
Агарда бу антропометрик ўлчовлар ҳисобга олинмаса, тингловчилар иш пайтида бир-бирига халақит беришлари мумкин.
Монитордан инсоннинг кўзигача бўлган оптимал масофа.
Монитор кўздан озгина пастроқда ва 50 смдан кам бўлмаган масофада жойлашиши керак. Монитор ва кўз орасидаги масофа 60-70 см бўлиши тавсия қилинади, бу масофа кичик бўлса, инсонни кўзи тезроқ чарчайди. Мониторни дизайни ва ранги ўзига эътиборни жалб қилмаслиги керак. Шунинг учун мониторнинг сирт томонида ҳар хил реклама ёпиштирғичларини олиб ташлаш керак. Мониторнинг экрани зангори ва кўк рангларга бўялиши шарт. Чунки бу ранглар инсон кўзига энг яхши ранглардан ҳисобланади.
Компьютерда ишлаш вақтида инсоннинг чарчаш сабаблари
Компьютер билан ишлаш вақтида инсон қуйидаги факторлардан чарчайди:
- Экранни ёруғлиги;
- Контраст ва фон ўртасидаги аниқлиги;
- Компьютерда ишлаш пайтидаги иссиқликдан нурланиши;
- Компьютерда нурланишнинг инсонга таъсири;
- Компьютер бузуқлиги.
Компьютер хонасига талаблар.
Хонанинг шипи ок-кўк фон балан оқланиши, деворлари эса яшил рангга оқланиши керак. Бу ранглар ва офтоб нурланиши бизга керакли ранг иқлимини яратиб беради.
Электр хавфсизлиги.
Компьютер хонасида хамма жихозлар электр токда ишлайди, шунинг учун электр шикастланишига учраш мумкин. Ҳеч қандай очиқ жойи бор кабеллардан фойдаланиш керак эмас.
Компьютерларни ерга улаш ва ерга улаш ҳимоясига талаблар.
Ҳамма Компьютерларда электр тармоғига улаш учун махсус система ишлатилади ва унда "0" улаш ҳимояси қўлланилган. "0" га улаш ҳимояси бу "0" симини корпусларга боғлаш ва ҳар хил иссиқликда ишлайдиган автоматларни ишга туширувчи системадир.
Шахсий компьютердан фойдаланиш қоидалари.
Шахсий компьютерни ишга тайёрлаш ва ўчириш тартиблари мавжуд. Авваламбор компьютернинг тармоқ кучланишига мослигини текшириш керак. Шахсий компьютерлар 220 ёки 110 кучланишли электр тармоқларида ишлаши мумкин.
Шахсий Компьютерлар учун кучланишнинг ўзгариши, айниқса кескин ўзгаришлар хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун махсус стабилизаторлардан ёки электр қувватининг узлуксизлигини таъминловчи - UРS қурилмасидан фойдаланиш тавсия этилади. Махсус UРС қурилмаси электр қувватини ўзгармас ҳолда ушлаб туради, ҳамда электр манбаи ўчирилгандан кейин муайян вақт давомида компьютер ишлашини таъминлаб туради. Бу вақт Компьютерда бажарилаётган ишларни тугатиш учун етарлидир. масалан, керакли маълумотларни дискка ёзиб қўйиш ёки программалар ишини тугатиш учун ва ҳоказо.
Шахсий Компьютер ёрдамида қандай ишларни амалга ошириш мумкин эканлиги ва бунинг учун фойдаланувчи томонидан нималар лозимлигини билиш учун, аввало шахсий компьютернинг тузилиши хамда унинг иши нималарга асосланганлиги билан танишиб чиқиш керак бўлади. Биз олдинги дарсимизда информатика фанининг вужудга келиши, бошқа фанлар билан алоқалари ҳамда техника ҳавфсизлиги тўғрисида танишиб чиқдик.
Компьютер ахборотлар устида иш олиб бориш учун кўлланилади. Бу ахборотлар устида иш олиб бориш қоидалари эса компьютерга ёзилган турли дастурлар (программалар) орқали белгиланади. Ана шунинг учун ишни авало ахборот тушунчаси баёнидан бошлаганимиз маъқул.
Ахборот оламдаги бутун борлиқ, ундаги руй берадиган ҳодисалар хақидаги хабар ва маълумотлардир. Ахборот инсон нутқида, китоблардаги матнларда, олимнинг ихтиросида, мусаввир тасвирида, турли улчов асбобларида ва бошқаларда мавжуддир. Ана шу турли-туман ахборотлардан инсон ўз олдига қуйган мақсад йўлида фойдаланади.
Инсон турли аъзолари ёрдамида ахборотларни қабул қилади, онги билан идрок этади ва хотирасида сақлайди. Аммо инсоният ўз тараққиёти даврида шу даражада кўп ахборот тўплаганки, уларни барини сақлаш ва идрок этиш учун инсоннинг онги ожизлик қилади. Асримиз мўжизаси бўлган ЭҲМларнинг яратилиши бежиз эмас, улар турли туман ахборотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва келажак авлодга узатиш учун инсонга ҳамиша кўмакдош.

Download 29.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling