Биринчи қисм
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма
Портрет очерклари. Адабиёт - инсоншунослик экан, очерк ҳам инсон ҳаёти, руҳияти баёни,
тасвиридир. Портрет очерк аниқ бир инсон ҳаёти, ижтимоий фаолияти, тийнати чизгилари, руҳий дунёси, маънавий олами, ташқи ва ички қиёфаси, курашлари, ғалаба ва мағлубиятлари ҳақидаги мўъжаз ҳикоядир. Портрет очеркда бир (ёки бир неча гуруҳнинг) ташқи қиёфаси, ички дунёсини тасвирлаш, тавсифлаш орқали муҳим ғоялар илгари сурилиши, долзарб муаммолар ўртага қўйилиши мумкин. Табиат тасвири — портрети чизилган очерклар ҳам учраб туради. Масалан, халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг “Ўзбекистон манзаралари” очеркида юртимиз табиати, жумладан, шундай нафис бўёқларда чизилган: “Саратон офтоби ҳансираган далаларда энди кузак шамоли кезиб юрибди. Дов-дарахт зумрад тўнини ечиб, зар чопонини кийди. Учиб юрган мезон иплари яланғоч тераклар бошига ҳалқа ташлаяпти. Ариқлар лаби зах тортиб, сув тагидаги тошчалар кўриниб қолди. Деҳқон эшигидан чиқиб кетган қўйлар битта-иккитадан бола етаклаб қайтиб келишаяпти. Ҳосилини кўтаролмай бели майишган анорзорлар, узумзорлар боласини яслига топширган онадек кўзлари сузилиб, устига “кўрпа” тортяпти. Эрта кўклам пушти гулларга бурканган ўрикзорлар ёзда олтин соққага айланди. Йўқ, аввал бирон тепаликка чиқиб, унда шоирона ҳисларга берилинг-да, шу поёни йўқ ўрикзорларга тикилинг. Яшил япроқларга куз шамоли зар суртиб кетибди. Ҳар бир барг атрофда лов-лов ёнаман дейди. Шохдан-шохга сакраган қушчалар ҳовуч-ҳовуч барг тўкади. Тўкилган барглар офтобда чақнаб кўзни олади...” Публицист Ўзбекистоннинг куз маназараси эскизини чизади, озу соз, ёрқин, рангин бўёқлар билан иш кўради. Сийрак қуюқ бўёқлари, баравж хонишлари, маҳобатли сўзлари - ўлкамизнинг тўкин кузига маст, қувонч, фахр ҳисси ичига сиғмай, тўлиқиб юрган адибнинг “ёрилиши”, дил розини тўкиб солиши, шодлигини ўқувчилар билан бирга баҳам кўриши. Лекин очеркнавис дилда борини айтолмаётгандан ўкинчда: “Битта дона буғдойдан бошоқ яратган, минг дона бошоқдан хирмон тўла дон яратолган ғаллакор жигарларим, сизнинг шаънингизга бисотимдан қандоқ гаплар топиб айтай. Тандирдан узилган лоладек нонларнинг шукронаси сизга... нон олтиндан қиммат, олтиндан азизроқ, нон олдида жаҳоннинг бойликлари ҳечдир”. “Тўқсон кун сув кечиб етиштирган шолиларингиз бошоғини кўтаролмай комбайнларни терлатди”, “бир дона тилладан висол дақиқаларини энтикиб кутаётган куёв болага белбоғ чиқади”, “Гербимиз қадалган саркардалар қалпоғи сенинг қоракўлингдан”... Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling